Microsoft Word kr utgan kunlar ziyouz com doc


Download 1.51 Mb.
Pdf ko'rish
bet51/209
Sana23.04.2023
Hajmi1.51 Mb.
#1389953
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   209
Bog'liq
Abdulla Qodiriy. O tkan kunlar (roman)

www.ziyouz.com kutubxonasi 
51
қўрбоши — «икки кишининг хун баҳолари!» қичқирмоққа бўлган виждон садосини эшитиб 
ўлтурмади: 
— Энди бунга қарши қандай йўллар кўзлайсиз? 
Ҳомид ўзининг нажот томониға оғишқанини сезиб энтикди: 
— Қушбегига қилған айблаш, оқлаш йўлларимни поччам ила жиянимга тушундириш керак, 
деб ўйлай-ман. 
— Тушундирсак, тағин яхши. 
— Раҳмат, бек ака, ундоғ бўлса вақт қочирмасдан уларнинг ёнлариға тушиб, то ҳукм 
вақтиғача уқдира оласизми? 
— Мумкин, ўзингиз тушсангиз яна яхши. 
Ҳомид бошини чайқади: 
— Отабек ила қутидорларнинггина эмас, ҳатто поччам ила жиянимнинг ҳам маним бу 
ишларда иштироким борлиғини билмасликлари керакдир. 
— Маъқул. Аммо бунда сизнинг мақсадингизға қарши бир гап борким, ҳукм чоғида қушбеги 
сизни йўқласа нима бўладир? Бу тақдирда улар сизнинг бу ишни омили бўлғанлиғингизни 
билмасларми? 
Масаланинг бу томони ҳам Ҳомид учун ёмон эди. Фариштадек соф ҳолда қолмоқчи бўлған 
Ҳомиднинг бу ҳол сиррини очар, юзидаги ниқобини олишға, рақиблар ила юзма-юз келишка 
мажбур этар эди: 
— Ҳукм мажлисида бўлмаслиғимни уҳдангизга ололмайсизми? 
— Уҳдага олмоқ қийин, — деб бош чайқади қўрбоши, — аммо бу бир эҳтимолгинадир, чунки, 
қушбегининг бир нарсага қарор бергач, ортиқ текшириб ўлтурадирган одати йўқдир. 
Ҳомид узоқ ўйлаб турмади, юзидаги совуқ бир ўзгариш ичида: 
— Майли, башарти юзлашмоққа тўғри келганда ҳам мен ҳозир, — деди, шундан сўнг 
ажралишдилар. 
19. ҲУКМНОМА 
Ўткир, қонсираған ханжарини белига осиб, ойболтасини кўтарган жаллод қушбегининг 
ҳукмига мунтазир эди. Қушбегининг ўнг томонида қўрбошидан тортиб шаҳар аъёнлари, 
қаршисида Отабек, қутидор, Зиё шоҳичи ва унинг ўғли Раҳмат — гуноҳкорлар ва уларнинг 
орқасида муҳофиз йигитлар. 
Отабек билан қутидорнинг гуноҳлари улуғ бўлған-лиқдан қўлларида кишан, Зиё ака билан 
Раҳматнинг қўлларида бу нарса йўқ эди. Қутидорнинг юзига ўлик туси кирган, Отабек бўлса 
гарангсиган қиёфатда. Ановилар ўзларини бир мунча тетик тутмоқда эдилар. 
Қушбеги ўзининг ёзилиб қўйилган ҳукмномасини қўлиға олиб ўқишға ҳозирланди. Ҳамма 
тип-тинч, ерга қараған эди: 
«Менким Марғилон ҳокими Ўтаббой қушбеги ўз ҳукмимни хоқон ибни хоқон жаноби олий 
Худоёрхон исми шарифларидан эшитдираман...» 
Худоёр исмини эшиткучи аъён унинг таъзими учун ўринларидан туриб яна ўлтурдилар. 
Қушбеги ҳукмини ўқуди: «Eътимодлик бир кишининг шаҳодатига биноан тошкандлик 
Юсуфбек ҳожининг ўғли— Отабек, бу кунда хонимизға қарши бош кўтарган Азиз парвоначи ва 
ўз отасининг ваколатлари билан Марғилон келиб, бу ердаги фуқароларни ҳам хон жанобиға 
қарши оёқландирмоқчи бўлған Отабекнинг бу ҳаракати улуламир бўлған жанобга боғийлиқ 
бўлиб, уни, яъни Отабек Юсуфбек ҳожи ўғлини ўлим жазоси билан жазолаш тақозо этадир. 
Иккинчи, Отабекка йўлда кўмакчи бўлиб юрган Марғилон фуқароси Мирзакарим қутидор ҳам 
шу жазога сазовор тутиладир. Зиё шоҳичи билан ўғли Раҳмат бу боғийлиқдан хабардор 
бўлатуриб, вақтида ҳукуматка маълум қилмағанлари учун бир йилдан зиндон жазосига маҳкум 
бўлурлар!» 


Ўткан кунлар (роман). Абдулла Қодирий 

Download 1.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   209




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling