Microsoft Word kr utgan kunlar ziyouz com doc
Download 1.51 Mb. Pdf ko'rish
|
Abdulla Qodiriy. O tkan kunlar (roman)
- Bu sahifa navigatsiya:
- 20. ИСТИҚЛОЛ ДАРДИ
www.ziyouz.com kutubxonasi
56 — Тошканд кетишка уни нима мажбур қилди? — деб ўринсиз бир савол берган эди қушбеги, Кумушбиби унинг нима учун кетканлигини айтиб қаноатлантирди. Масала яна хат устига ўтиб, Отабек қушбегидан сўради: — Қўлингиздағи мактуб билан эҳтимол биз оқлан-ған чиқармиз? — Қушбегидан тасдиқ ишорасини олиб давом этди. — Ҳозир биз сизнинг адолатлик ҳукмингиздан бир нарсани сўраймиз: ул шулдурким, бизнинг тўғримизда ёмон мақсад билан сизга чақимчилиқ қилғучи иғвогар ва ғаразгўлар бу мажлиска ҳозирлансинларда, ўзларининг машъум кашфларини ва ё кўрган-ешитканларини исбот қилиб бизни қайта бошдан дор остиға юборсинлар. Билъакс исбот қилолмас эканлар, бизга қазиған чуқурлариға ўзлари йиқитилсинлар! Адо-латингиздан бизнинг талабимиз шул! — деди ва қўрбошиға қаради. Унинг юзида қўрқиш ва изтироб аломатлари кўрди. — Талабингиз ўринлик, — деди қушбеги, — аммо хасмингизни бу мажлиска ҳозирлаш учун вақтимиз оздир ва лекин бу кун уни қўлға олармиз ва бириси кун бешовингизни бир ерга жамълаб ўз ҳукмимизни берар-миз, — деди. Кумушбибига юзини ўгирди. — Қизим, сизнинг бунчалик заковат ва жасоратингизга отангиз билан эрингиз ҳар қанча ташаккур айтсалар ва ўзларининг мундан сўнгғи умрларини сизнинг бахшишингиз, деб билсалар арзир. Мен ҳам сизнинг бу хизматингиз эвазига эрингиз билан отангизни ҳозирдан бошлаб озод қилдим. Аммо Отабек иш бир тарафлик бўлғунча ўзининг қочмаслиғи учун кафил беришка мажбурдир. Ҳамма мол ва мулки билан қутидор Отабекка кафил бўлди ва қушбегининг ҳақиға дуо қилиб, учавлари маҳкамадан биргалашиб чиқдилар. — Зиё ака билан ўғли Раҳматни бўшатингиз, сўнгра ановини қўлға олингиз! — деган амрни олиб, қўрбоши ҳам силжиди. Шунинг ила бу кунги ҳукм мажлиси тамом бўлиб, шаҳар аъёнлари таажжуб ичида тарқала бошладилар. 20. ИСТИҚЛОЛ ДАРДИ Етмиш кунлик бир муҳосарадан кейин уч минг сипоҳни бир ярим мингга тушуриб, бир ярим минг сипоҳни Тошканд қўрғонлари остида қурбон бериб, Нормуҳаммад қушбеги қуруқ қайтишға мажбур бўлди. Бу етмиш кунлик қамал вақтида Азизбекнинг содиқ фуқаролари бўлған тошкандликлар азтаҳидил унга хизмат қилиб, жонбозлиқ кўрсатиб, ниҳоят қипчоқларни умидсиз Қўқонға қайтаришға ноил бўлдилар. Ноил бўлдилар, аммо ўзлари ҳам яхшиғина бўлиб қолдилар. Етмиш кунлик бир қамал, етмиш кунлик четдан ва энг ози қишлоқлардан муносабатни узиб туриш, албатта Тошкандни бўлдириб қўйған эди. Бу етмиш кунлик бир қамал Тошканднинг ҳали йиғиштириб кира олмаған донларини, экинларини ёв қўлида қолдирди. Савдо ишлари бутунлай тўхтаб, савдогарлар зўр фалокатка учрадилар. Косиб, фақир халқнинг ҳоли жуда ёмон эди: нонсиз, донсиз, кийимсиз, сувсиз, алоҳозалқиёссиз бўлиб энг охирги чекка еткандагина қамал балосидан «ялтирасин, қалтирасин» музаффарият билан қутилдилар. Халқ ўзининг бу етмиш кун ичида тортқан машаққат ва азобларини қипчоқлар устидан чалған ғалабаси билан бир даража юв-ди-да, касбига, экин-тикинига уриниб кўришни ўйлади, тўғриси ўйлай ҳам олмади... Азизбек, мундан кейинги Тошканднинг мустақил ҳукмдори Азизбек! Қипчоқларға чалған ғалабаси учун ул терисига сиғмайдир... Ул энди «Қипчоқлар Тошкандни олиб қолсалар...» деган мудҳиш хавфдан қутилған, ул энди Тошканд ва атрофининг хони, хоқони! Энди духоба ва атласлар устидагина ўлтурмоққа қаноатланмай ўз шаънига, ўз қудратига мувофиқ тожлар, тахтлар ясамоқчи. Ўзининг эски маҳрамига кўнгли тўлмай бошқа бир ўйинчи, ашулачи, ҳусндор бир маҳрам топмоқчи ва ўзининг бу машҳур маҳрами билан ер юзига (Туркистон ва Бухорога) донғ, шуҳрат чиқармоқчи! |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling