Microsoft Word Махмудов Р. Ииида бошкарув психол. Дарслик doc


Download 1.38 Mb.
Pdf ko'rish
bet125/130
Sana31.03.2023
Hajmi1.38 Mb.
#1310725
1   ...   122   123   124   125   126   127   128   129   130
Bog'liq
Ichki ishlar psixologiyasi

 
 
Х У Л О С А 
Раҳбарликда, бошқарув қобилиятининг рўёбга чиқишини 
таъминлашда психологиянинг роли катта. Бошқарув тизими ҳақида 
кўплаб адабиётлар чоп этилган, лекин ички ишлар идоралари 
фаолиятида бошқарув тизимининг психологик жиҳатларига 
бағишланган адабиётлар саноқлидир. Ушбу дарсликда ички ишлар 
идоралари бошқарув тизимида инсон омилини билиш, ходимлар 
онгига таъсир этишда ижтимоий-психологик шарт-шароитларни 
ҳисобга олиш, ички ишлар идоралари фаолиятида фавқулодда 
вазиятларни бартараф этишнинг психологик жиҳатлари очиб 
берилган. Ички ишлар идораларида раҳбарлик кўпинча муомала ва 
мулоқот орқали амалга оширилади. Ходимнинг руҳиятига таъсир 
қилиш ва уни маълум фаолият билан маълум йўналишда машғул 
қилишга қаратилган бўлиб, кўпинча фақат психология билан 
боғлиқ бўлиб қолмай, айни вақтда қонун доирасида бўлишини 
талаб қилади
1
. Ички ишлар идораларининг раҳбари қонунлар, 
фармонлар, кўрсатмалар ва буйруқларни билиши, уларга риоя 
қилиши, айни вақтда қўл остидаги ходимлардан ҳам шуни талаб 
қилиши ва шу орқали уларга касбий фаолиятини тўғри йўлга 
қўйишида ёрдам бериши шарт. Раҳбар ўз касбининг устаси 
бўлиши, бошқарувнинг замонавий усулларидан хабардор бўлиши, 
ўз устида тинмай ишлаши лозим, чунки бу хизматда ижобий 
самаранинг асоси ҳисобланади.
Ҳозирги кунда раҳбарларни бошқарув психологиясининг 
сўнгги ютуқлари ва амалиётдаги бошқа зарур маълумотлар билан 
қуроллантириш зарурати каттадир. Раҳбар бўлиш учун ходимда, 
аввало, қилаётган ишининг тўғрилигига чуқур ишонч, ижодий 
меҳнат қилишга хоҳиш-истак бўлиши зарур. Раҳбарлик учун туғма 
қобилият ҳам, ёшликдан бунга интилиш, касбий тайёргарлик, 
ҳамкасблари орасида ўз фикрига эга бўлиш, ўз ғояларини илгари 
сура олиш, турли ғояларга эга бўлиш, ғояларни ҳаётга татбиқ 
этишда 
ўзига 
хос 
услуб 
ва 
усулларни 
қўллаш 
ҳамда 
атрофдагиларнинг 
ёрдами 
зарур. 
Ички 
ишлар 
идоралари 
1
Йўлдошев М., Назарзода Н. Раҳбарлик психологиясида ахлоқ. – Т., 2010. 
– Б. 9. 


275 
раҳбарлари ташаббуси билан бугунги кунда «Оила, маҳалла ва 
таълим муассасаси ўртасидаги ҳамкорликни, унинг самарасини 
кучайтириш бўйича комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқилиб, 
амалга оширилмоқда»
1

Ички ишлар идоралари раҳбар ходимларининг касбий фаолия-
тида, жамоа аъзоларининг ахлоқий дунёқараши ўта муҳим роль 
ўйнашини барча билади, шу билан бирга жамоадаги руҳий 
муҳитнинг соғломлашувида жамоадаги ходимларнинг ўзаро 
ахлоқий муносабатлари ҳам катта роль ўйнайди. Ички ишлар 
идоралари жамоасини бошқаришда раҳбарнинг омилкорлиги, 
жамоада турли-туман воқеаларни раҳбар томонидан олдиндан кўра 
билишлиги, гуруҳбозлик, фисқу фасод ва бошқа нохуш юмушлар 
билан шуғулланувчи ходимларнинг пайдо бўлиши жамоа учун 
қимматга тушади. Бошқарув тизимида ички ишлар идоралари 
раҳбар ходимларининг касбга руҳий тайёргарлиги ҳам муҳим роль 
ўйнайди. Раҳбар томонидан жамоани бошқаришда жамоат 
тартибини сақлашнинг психологик жиҳатларини ўрганиш ва 
жамоада юзага келиши мумкин бўлган психологик вазиятларни 
раҳбар томонидан ҳисобга олиш унинг профессионаллигидан 
далолат беради. 
1
Каримов И.А. Инсон манфаати, ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, 
ҳаётимизнинг янада эркин ва обод бўлишига эришишбизнинг бош 
мақсадимиздир // Халқ сўзи. – 2012. – 8 дек. 


276 

Download 1.38 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   122   123   124   125   126   127   128   129   130




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling