Microsoft Word Махмудов Р. Ииида бошкарув психол. Дарслик doc
-§. Ижтимоий фикр шаклланишининг
Download 1.38 Mb. Pdf ko'rish
|
Ichki ishlar psixologiyasi
2-§. Ижтимоий фикр шаклланишининг
психологик жиҳатлари Ижтимоий фикр шаклланишининг психологик жиҳатлари ҳа- қида фикр юритганимизда, энг муҳими, фуқаролар томонидан йи- ғилган маълумотларни таҳлил этиш лозим бўлади. Социологик, ижтимоий, психологик, ҳуқуқий, иқтисодий, статистик ва бошқа усуллар ёрдамида мамлакатимиздаги вазиятни таҳлил этиш нати- жасида оператив вазият ва реал ҳолатни, ички ишлар идоралари аппаратлари ва хизматлари ташкилий фаолиятининг услубига хос хусусиятларни, ички ишлар идоралари раҳбарлари самарали фао- лият кўрсатишининг сабаблари ва бунга имкон берувчи шароитлар- ни, жиноятлар ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва уларни очиш борасидаги чораларнинг самарадорлигини аниқ ифо- далаш мумкин бўлади. Ижтимоий фикр шаклланишининг психологик жиҳатларини ички ишлар идораларида юз бераётган жараёнларни таҳлилий жи- ҳатдан тадқиқ этиш ташкил қилади. 267 Тадқиқ этилаётган жамоанинг ва омманинг ижтимоий фикрини, бугунги кунда содир бўлаётган воқеа ва ҳодисаларнинг мазмунини қиёсий таҳлил қилиш у ёки бу муаммолар, ички ишлар идоралари фаолиятидаги камчилик ва хатолар ҳақида маълумот беради. Бундай таҳлилий маълумотлар эса Ички ишлар вазирлиги, ички ишлар бошқармаси, шаҳар, туман ички ишлар идоралари раҳбар- ларига жамоат тартибини сақлаш ва жамият хавфсизлигини таъ- минлаш ишини самарали ташкил қилиш имконини беради. Амалиётнинг кўрсатишича, ички ишлар идоралари ходимлари аҳоли билан яқиндан мулоқотда бўлган, оммавий ахборот восита- лари билан оқилона ҳамкорлик қилган шароитдагина миш-миш гаплар, ғийбатлар, иғвогарона тусмолларга ўрин қолмайди. Афсуски, бугунги кунда ички ишлар идоралари фаолиятида хизмат олиб бораётган раҳбар ва ходимлар фуқароларнинг танқи- дий чиқишларига ҳар доим ҳам ижобий муносабатда бўлмайдилар. Улар матбуот, радио ва телевидениенинг ички ишлари идоралари фаолияти ҳақида ижобий жамоатчилик фикрини шакллантириш имкониятидан тўлиқ фойдаланмайдилар. Шундай қилиб, ижтимоий фикр шаклланишининг психологик жиҳатларини таҳлил қилиш шуни кўрсатадики, ички ишлар идора- лари ходимларида вақт ўтиши билан бир қатор салбий-психологик омиллар юзага келади. Масалан: 1) фаолияти ҳақидаги танқидга бефарқ муносабатда бўлиш; 2) танқидий мулоҳазаларга эътибор бермаслик; 3) хизмат фаолиятидаги камчилик ва хатоларни бартараф этиш учун тегишли чоралар кўрмаслик; 4) аҳоли томонидан берилган таклиф ва мулоҳазаларни инобат- га олмаслик; 5) раҳбарларнинг аҳоли ўртасидаги ижтимоий фикрларга бе- фарқлиги ва ҳ.к. Мазкур ижтимоий-психологик омиллар ички ишлар идоралари раҳбарларининг хизмат фаолиятини самарали бошқаришларига ёр- дам бермайди, аксинча, уларнинг фаолияти ҳақида салбий фикрни юзага келтиради. Бундан ташқари, ижтимоий фикрнинг шаклланишида жамоат танқиди ҳам катта аҳамиятга эга. Бугун ички ишлар идоралари раҳ- бар ва ходимлари томонидан жамоат танқидига етарли даражада аҳамият берилмайди. 268 Шу сабабли жамоат танқидининг психологик жиҳатларини на- зорат тизимига киритиш ҳамда ижтимоий фикрни ҳисобга олиш механизмларини такомиллаштириш муҳим ўрин тутади. Ички ишлар идоралари фаолиятида ижтимоий фикр шакллани- шининг психологик жиҳатлари раҳбарлар томонидан доимий ра- вишда таҳлил қилиб борилиши зарур. Таҳлил натижаларини жамо- атчиликка етказиш учун турли учрашувлар, матбуот конференция- лари, давра суҳбатлари ўтказилиши лозим. Энг муҳими, ички иш- лар идоралари оммавий ахборот воситалари билан алоқани мустаҳ- камлашлари зарур. Чунки бу ички ишлар идоралари раҳбарларига оммавий ахборот воситалари орқали асосий масалаларини ҳал этишлари учун етарли шароит яратиб беради. Натижада ички иш- лар идоралари раҳбарларининг фаолияти ҳақида холис ижтимоий фикр шаклланиши ва хизматнинг обрўси кўтарилиши таъминлана- ди. Ички ишлар идоралари раҳбарларининг оммавий ахборот во- ситаларида доимий равишда чиқишлари самарали натижалар бера- ди. Оммавий ахборот воситалари ходимларининг ички ишлар идо- ралари билан ҳамкорликда жиноятлар ҳамда бошқа ҳуқуқбузарлик- ларнинг сабаблари ва содир этилишига имкон берган шароитларни аниқлаш борасидаги турли тадбирларда иштирок этиши ўзини тў- лиқ оқлайди, шунингдек психологик жиҳатдан таҳлил этилган ва олинган маълумотларнинг оммавий ахборот воситаларида ўз вақ- тида ва холисона ёритилишига ёрдам беради. Жиноят қидирув ходимлари, терговчи ходимлар, профилактика инспекторларининг аҳоли олдида ҳуқуқий тартибнинг аҳволи, айни вақтда ички ишлар идоралари номига келиб тушаётган танқидий мулоҳазаларни амалга ошириш борасида қабул қиладиган чоралар ҳақида ҳисобот бериш амалиёти анча кенгайган. Таъкидлаш лозимки, ички ишлар идоралари фаолиятининг ва- зифаларини белгилаш жараёнида фуқароларнинг ички ишлар идо- раларига мурожаатини ўрганиш натижасида олинадиган ахборот- нинг йўналтирувчи; назорат қилувчи; хабар берувчи; маслаҳат берувчи; тавсия этувчи турларидан фойдаланилади. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling