Microsoft Word Махмудов Р. Ииида бошкарув психол. Дарслик doc


-§. Оломон психологияси ва уни жамоат тартибини


Download 1.38 Mb.
Pdf ko'rish
bet119/130
Sana31.03.2023
Hajmi1.38 Mb.
#1310725
1   ...   115   116   117   118   119   120   121   122   ...   130
Bog'liq
Ichki ishlar psixologiyasi

3-§. Оломон психологияси ва уни жамоат тартибини 
сақлашда ҳисобга олишнинг ўзига хослиги 
Жамоадан ташқари хатти-ҳаракатлардаги яна бир асосий 
муаммо бу оломон психологиясидир. 
Оломон психологияси ва уни жамоат тартибини сақлашда ҳи-
собга олишнинг ўзига хос томонлари ҳақида билимларга эга бўлиш 
бугун ҳар бир раҳбар учун катта аҳамият касб этади. 
Оломон психологик келиб чиқишига кўра ҳеч ким томонидан 
махсус ташкил этилмаган одамлар хатти-ҳаракатининг йиғинди-
сидир.
Француз психолог олими Гюстав Ле Бон биринчилардан бўлиб 
оломон психологиясини ўрганган ва оломон назариясига асос сол-
ган. У: «Оломон тўпланганда – миллати, касби, тилидан қатъи на-
зар – уларда битта мақсад бўлади ва уларнинг онгида тўлиқ фикр-
лаш йўқолади, ҳатто ўлим ҳам уларга қўрқинчли эмас»
1
, – дейди. 
1
Ле бон Гюстав. Психология масс и народов. – М., 2002. – С. 56. 


259 
Масалан, шаҳар шароитида бир уй олдида тез ёрдам ёки мили-
ция машинаси, ёнғин ўчирувчи машина тўхтаб турса, аста-секин 
одамлар йиғила бошлайди. 
Оломон ўз характерига кўра тажовузкор бўлиши ва оммавий 
тартиббузарликларни юзага келтириши мумкин. 
Оломон пихологиясида «меники» ва «уларники» деган фикр, 
албатта, мавжуд. Оломонда у ёки бу кучлар тўпланади ва тўполон 
бошланади. Оломон психологиясида маълум ўзгаришлар мавжуд. 
Бу ўзгаришлар нималарда содир бўлишини кўриб чиқишимиз мум-
кин. 
Оломон хатти-ҳаракатининг юзага келиши ва психологияси қу-
йидагича: 
1. Оломонда кўриш ва эшитиш орқали эмоционал ҳолат юзага 
келади. 
2. Ўз хатти-ҳаракати учун жавоб бериш уларда охирги ўринга 
ўтади. 
3. Ўзида қўшимча куч сезади ва онгида маълум бир ўзгаришлар 
юз беради. 
Содир бўлган воқеа-ҳодисага қараб оломон психологияси қуйи-
даги турларга бўлинади: 
– тўсатдан юзага келган оломон – бирдан тўпланиб юзага ке-
лади, воқеа-ҳодисанинг моҳиятини бирдан тушунишни хоҳлайди; 
– экспрессив оломон (тўй-ҳашам, маъракалардаги оломон). 
Конвенциал оломонга хоккей, футбол ўйинларидаги одамлар 
киради. Уларнинг ўзига хослиги шундаки, кўп ҳолларда уларнинг 
ахлоқи қуюшқондан чиқиб кетади. Бу уларнинг бақиришларида, 
қайғуришида, қаттиқ овоз чиқариб қичқиришларида ҳамда қувон-
ганларида намоён бўлади. 
Ҳаракатдаги оломонни кўпинча, қўзғолончи оломон деб аташа-
ди. Бундай оломон ўз ниятини қўзғолон орқали амалга оширади. 
Ашаддий оломон ҳамма нарсани синдиради, ўт ёқади, бу ор-
қали ўзи ҳам ваҳимага тушади. 
Оломоннинг яна бир тури экстатив оломон бўлиб, бундай 
оломон маиший, иқтисодий соҳада учрайди. Унинг фикри-хаёли 
фақат бир нарсага қаратилган бўлади. Ҳайит байрамларидаги оло-
моннинг ҳаракатини бунга мисол қилиб келтиришимиз мумкин. 
Оломон ҳам ўз таркибига эга, масалан: 
1) адашиб келган шахслар; 


260 
2) ашаддий ҳаракатдаги шахслар; 
3) оломон ҳаракатини қўллаб-қувватлайдиган шахслар; 
4) бошловчилар, яъни («ўт ёқувчилар»). 
«Ўт ёқувчилар» оломоннинг хатти-ҳаракатини, ахлоқини издан 
чиқаради ва бир йўналишга қаратади. Бундай шахсларнинг ўзлари 
ҳеч бир йўлга юрмайдилар, оломон ҳаракатини бошлаб юбориб, 
кейин яшириниб оладилар. 
Оломоннинг хатти-ҳаракатини қўллаб-қувватлаб юрадиган 
шахсларнинг оломонда бевосита иштироки кам бўлади. 
Оломон ҳаракатидаги энг даҳшатли шахслар – тажовузкор 
шахслардир, улар ўз хатти-ҳаракатларини атрофдагиларга кўз-кўз 
қиладилар. 
Баъзи шахслар ўзлари билмаган ҳолда шу оқимга қўшилиб 
кетадилар ва оломонни тўлдирадилар. Буларнинг шундай аҳволга 
тушишининг сабаби уларнинг ёлғон хабарга учиб қолишидир. 
Оломоннинг шаклланиш босқичлари: 
1) шароитнинг юзага келиши (циркуляция); 
2) миядаги «қайнаш»; 
3) душман образининг шаклланиши; 
4) оломон ҳаракатининг фаоллашуви; 
5) жамиятга қарши оломон ҳаракатининг авж олиши. 
Циркуляр реакция оломоннинг шаклланишига олиб келади, 
бунда ҳар хил фактлар (далиллар) турли хилдаги хабарлар юзага 
келади. 
Миядаги «қайнаш»да одамлар фақат бир-бири билан хабар ал-
машади ва, энг асосийси, маълум бир фикрда туришади. Шунинг 
учун ҳар бир фуқаро бошқа (янги) хабарни эшитганида ўзини маъ-
лум маънода адашмаган деб ҳисоблайди. 
Буларнинг ҳаммаси оломоннинг ҳаракатини фаоллаштиради. 
Бундай тасаввурдаги объектлар оммани бирлаштиради ва бир бу-
тун қилади.
Охирги босқич жамиятга қарши хатти-ҳаракатни юзага келти-
риш ва унинг фаолиятини фаоллаштиришдир. 
Оломонга хос жиҳатлардан бири – ваҳима. Ваҳима тез эмоцио-
налликни юзага келтиради. Оломондаги жамиятга қарши ҳаракат-
ларнинг олдини олишда ҳар хил шакл ва усуллар мавжуд. Улардан 
бири оломоннинг ахлоқий-психологик қонуниятларини билишдир. 
Мисол учун оломон ҳаракатининг олдини олишда микрофон, мега-


261 
фон орқали мурожаат қилинса, айниқса фамилияси, исми билан му-
рожаат қилинса, самара яхши бўлади. Бунга амалиётда мисоллар 
етарлича. Бундай мурожаат этиш усуллари оломонни ва унинг 
фикрини бир жойга тўплашга, жавобгарликни маълум маънода ҳис 
қилишга мажбур этади. 
Шундай қилиб, жамоадан ташқари хатти-ҳаракат психология-
сида, оломон ва унинг психологик ҳолатини бошқариш мураккаб 
жараён ҳисобланади. 
Оломон ўзининг психологик қонуниятлари ва белгиларига эга. 
Масалан, ўзининг таркиби, ривожланиш босқичлари билан 
бошқаларидан ажралиб туради. 
Ички ишлар идораларининг раҳбарлари оломон психология-
сини яхши билишлари лозим. Ички ишлар идоралари раҳбарлари-
дан оломонни тарқатувчи шахсларни аниқлаш, уларнинг психоло-
гиясини, хатти-ҳаракатларини намойиш этишларини билиш талаб 
этилади. Бу эса оломон психологиясини ҳамда миш-миш гапларни 
тарқатувчи шахсларга нисбатан кураш олиб бориш учун энг қулай 
ва оптимал вариант ҳисобланади. 
Миш-миш гаплар тарқатувчи ҳамда оломон хатти-ҳаракатини 
бошқарувчи шахсларни аниқлаб, уларга нисбатан жамоа, маҳалла 
орқали уларнинг жамият ва миллатни обрўсизлантираётганлигини, 
иғво, фисқ-фасод тарқатаётганликларини, қўлидан ижтимоий фой-
дали иш келмаганидан бошқаларнинг ишига халақит бераётганлик-
ларини ички ишлар идораларида фаолият олиб бораётган ҳар бир 
раҳбар ҳис қилиши ва уларга қарши курашишда профилактик чора-
тадбирлар олиб бориши лозим. 

Download 1.38 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   115   116   117   118   119   120   121   122   ...   130




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling