Microsoft Word Махмудов Р. Ииида бошкарув психол. Дарслик doc
Download 1.38 Mb. Pdf ko'rish
|
Ichki ishlar psixologiyasi
XVIII боб ИЧКИ ИШЛАР ИДОРАЛАРИ ФАОЛИЯТИ ҲАҚИДА ЖАМОАТ ФИКРИНИ ЎРГАНИШНИНГ ПСИХОЛОГИК ЖИҲАТЛАРИ 1-§. Ички ишлар идоралари фаолияти ҳақидаги ижтимоий фикр тушунчаси ва моҳиятининг психологик тавсифи Ички ишлар идораларининг раҳбарлари жамоат фикрини ўрга- нишлари мақсадга мувофиқ ва зарур ҳисобланади. Бунда бирор нарса ёки ҳодиса ҳақидаги кенг тарқалган тасаввурларга тузатиш- лар киритилиши ёхуд улар рад этилиши мумкин. Масалан, ички ишлар идоралари раҳбарларининг жамоат фикрини ўрганиши муай- ян ижтимоий гуруҳларнинг онги, муайян ҳудуд аҳолисининг ҳуқу- қий тартиб соҳасидаги долзарб эҳтиёжлари ва манфаатлари ҳақи- даги тасаввурларни аниқлаштиришга имкон беради. Аҳолининг у ёки бу ҳодисага муносабатини тавсифлаш амалий ишланмалар ху- сусиятига эга бўлиб, уларнинг қўлланиши нисбатан тор соҳа билан, одатда жамоат фикри ҳақидаги умумий тасаввурлар билан чеклан- ган. Ички ишлар идоралари раҳбарларининг жамоат фикрини ўрга- ниши хизмат фаолиятида муҳим вазифа ҳисобланади. Бу вазифа ўрганиш объектидаги сабаб-оқибат алоқаларини аниқлаш, унинг ривожланиш қонуниятларини очишдан иборат бўлиши ҳам мум- кин. Ушбу соҳадаги ижтимоий фикрни таҳлил этишнинг хусусияти шундаки, бунда акс эттириш предмети, масалан, ҳуқуқий тартиб, жамият хавфсизлигини таъминлаш, жамоат тартибини сақлаш ва жиноятчиликка қарши кураш соҳаларига хос бўлади. Ижтимоий фикрни ўрганиш субъекти эса ижтимоий гуруҳлар, маълум жамоаларга хос хусусиятлар билан бевосита боғлиқ. Жамоат тартибини сақлаш масалалари борасида жамоат фикри- ни акс эттиришнинг предметини ғоялар, муносабатлар, жумладан, ҳуқуқ нормалари билан тартибга солинадиган муносабатлар, орган- лар, ташкилотлар, муассасалар ва алоҳида фуқаролар мажмуидан иборат мураккаб ижтимоий ҳодиса бўлмиш ҳуқуқни муҳофаза қи- лиш сиёсати ташкил этади. 264 Ҳуқуқий тартиб соҳасидаги муносабатлар ўзгарувчан бўлиб, у ёки бу зиддиятларни ҳал қилиш натижасида ривожланади, ушбу муносабатларнинг долзарб жиҳатлари жамоат тартибини сақлаш ҳамда жиноятчиликка қарши курашда давлат ва жамиятнинг муно- сабати, ички ишлар идоралари фаолиятини такомиллаштириш, уларнинг аҳоли билан алоқасини мустаҳкамлаш, ички ишлар идо- ралари фаолияти ҳақидаги ижтимоий фикрнинг моҳиятини психо- логик таҳлил этиш бугунги куннинг долзарб вазифаларидан аҳоли- нинг манфаатдор фуқаролари учун асосий баҳс мавзуи ҳисоблана- ди. Ички ишлар идоралари тартибини таъминлаш борасида жамоат фикрини ўрганиш унинг субъектив хусусиятларини психологик тавсифлашни тақозо этади, яъни жамоат тузилмаси, ички ишлар идоралари раҳбарлари меҳнатининг хусусияти ва мазмуни, раҳбар- лар профессионал малакасининг даражалари кабилардаги фарқлар- ни инобатга олган ҳолда айрим гуруҳларни ажратиш мақсадга му- вофиқ бўлади. Бундан уларнинг ҳуқуқий тартиб соҳасидаги ман- фаатларини тўлиқ тавсифлаш мақсади кўзланади. Бугунги кунда ички ишлар идоралари томонидан жамоат фик- рини ўрганиш асосан икки йўл билан амалга оширилгани маъқул бўлади: 1) бугунги кундаги жамоат фикрининг ҳолатини ва унинг жой- лардаги ҳолатлари ва унга амал қилиш жараёнини ижтимоий фикр моҳиятидан келиб чиққан ҳолда психологик таҳлил қилиш; 2) жамоат тартибини сақлаш ва жамият хавфсизлигини таъмин- лаш масалалари борасида жамоат фикрининг шаклланишида аҳоли- нинг ички ишлар идоралари ходимларига хабар беришини психоло- гик таҳлил қилиш. Айни дамда жойларда ва ижтимоий гуруҳларда ҳуқуқий тарти- ботни таъминлаш масалалари бўйича жамоат фикрининг ҳолатини психологик тавсифлаш ҳуқуқни муҳофаза қилиш ходимларининг касбий фаолиятига доир муайян бир масалада шаклланган ҳамда оммавий ахборот воситаларида ифодаланган жамоат фикрини аниқ- лашни, шунингдек, жамоат фикрининг муайян ижтимоий гуруҳ фикрида акс этишини оммавий ахборот воситалари материаллари орқали аниқлашни тақозо этади, ички ишлар идоралари фаолияти ҳақидаги ижобий ижтимоий фикрни таъминлашга замин яратади. 265 Демак, жамоат тартибини таъминлаш масалалари бўйича жамо- ат фикрини ўрганишнинг амалий аҳамияти жорий ва истиқболли режалаштириш даражасини оширишда, умуман, ички ишлар идора- ларида бошқарув фаолиятини ахборот билан таъминлашнинг сама- рали тизимини яратишда намоён бўлади. Бундан ташқари, психологик таҳлиллар натижаси шуни кўрса- тадики, ҳуқуқий тартибни таъминлаш масалалари борасидаги жа- моатчилик фикри назарий ва амалий аҳамиятга эга бўлади. Жамоат фикрини психологик жиҳатдан ўрганишнинг назарий ва амалий аҳамияти эса аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий мада- ниятини шакллантиришга асос бўлади ҳамда муҳим ўрин тутади. Масалан, фуқаролар ички ишлар идоралари ходимлари уларнинг ҳуқуқий тартибни таъминлаш борасидаги фаолиятини ифодаловчи ахборот билан қизиқишини билгач, жамоат тартибини сақлаш ҳамда жиноятчиликка қарши курашда ички ишлар идораларига ёрдам беришга ҳаракат қиладилар, ҳуқуқбузарликларга нисбатан муросасиз бўлиб борадилар. Ҳозирги вазиятда ички ишлар идораларининг турли ҳужжатла- рида, жумладан, кўрсатма, йўриқнома ва методик тавсиялар, хусу- сан, фуқароларни қабул қилиш, хатлар билан ишлаш, матбуотдаги танқидий мақолалар юзасидан чора кўриш, ҳудуддаги оператив вазиятни психологик жиҳатдан таҳлил қилиш, ички ишлар идора- ларининг фаолияти ҳақидаги жамоат фикрини ўрганиш кабиларга оид ҳужжатларда янги маълумотларни инобатга олишнинг муҳим ва зарурлигига катта эътибор қаратилади. Ички ишлар идораларининг фаолиятига оид ижтимоий фикр- ларни, ахборотни инобатга олган ҳолда муайян вазиятлардаги фао- лиятининг модели акс эттирилган шакл бўлмиш аниқ бошқарув қа- рори қабул қилинади. Бошқарув қарорларини ички ишлар идораларининг ходимлари амалиётга татбиқ этадилар. Ушбу фаолият ички ишлар идоралари фаолияти ҳақидаги ижтимоий фикрни ўрганиш, психологик тав- сифлаш, таҳлилий тадқиқ этишнинг янги усулидир. Бундай ички ишлар идоралари фаолияти ҳақидаги ижтимоий фикрни ўрганиш, психологик тавсифлаш ҳамда йиғилган маълу- мотларни таҳлилий тадқиқ этиш натижасида ички ишлар идоралари раҳбарлари фаолияти ҳақида янги ижтимоий фикрлар аниқланади ва раҳбарлар фаолиятининг вазифаларига аниқлик киритилади. 266 Бунинг оқибатида эса ички ишлар идоралари фаолиятида хизмат олиб бораётган раҳбарлар янги иш шакллари ва усулларидан самарали фойдаланадилар. Шундай қилиб, тўпланган маълумотлар ҳамда ички ишлар идо- ралари фаолияти ҳақида ижтимоий фикрнинг пайдо бўлиш сабаб- лари ўрганилиб, психологик таҳлил этилади. Натижада ички ишлар идоралари тизим фаолиятининг самарадорлиги ҳақида янги тасав- вур яратилади. Ушбу тасаввур асосида эса янги модель ишлаб чи- қилади. Аслида, психологик таҳлил натижасида бундай вазиятда қайтма алоқа механизми ишга тушади. Бундай механизм кўпинча ички ишлар идоралари фаолиятини жамоатчиликнинг танқиди орқали амалга ошади. Шундай қилиб, юқорида баён этилганлардан ички ишлар идо- ралари ҳар қандай қарорини, режасини аҳолининг манфаатларини инобатга олган ҳолда тайёрлаши лозимлиги, тегишли ижтимоий ахборотнинг етишмаслигини эса юзага келган психологик вазиятни илмий баҳолаш билан тўлдириш мақсадга мувофиқлиги келиб чиқади. Download 1.38 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling