Microsoft Word Махмудов Р. Ииида бошкарув психол. Дарслик doc


-§. Ички ишлар идоралари бошқарувида ходимларнинг


Download 1.38 Mb.
Pdf ko'rish
bet123/130
Sana31.03.2023
Hajmi1.38 Mb.
#1310725
1   ...   119   120   121   122   123   124   125   126   ...   130
Bog'liq
Ichki ishlar psixologiyasi

3-§. Ички ишлар идоралари бошқарувида ходимларнинг 
фикр ва мулоҳазаларини ҳисобга олиш 
Ички ишлар идоралари бошқарувида ходимларнинг фикр-муло-
ҳазаларини ҳисобга олиш йиғилган маълумотларни тўплаш, куза-
тиш, ҳужжатларни таҳлил қилиш каби бир қатор ўзига хос элемент-
лардан иборат. Аҳолини ички ишлар органлари фаолияти соҳаси-
даги ишнинг ҳақиқий аҳволидан хабардор қилиш учун автоматлаш-
ган маълумотлар тизими, фуқаролар билан бевосита телефон алоқа-
си каналларидан кенг кўламда фойдаланилмоқда. 
Ички ишлар идоралари фаолиятини бошқаришда ходимларнинг 
фикр-мулоҳазаларини ҳисобга олишнинг психологик таҳлили шуни 
кўрсатадики, бугунги кунда давлат органлари, жамоат ташкилотла-
ри, вазирликлар, идоралар, корхоналар раҳбарларининг, шаҳар ва 
қишлоқ аҳолисининг шаҳар, туман ички ишлар идоралари шахсий 
таркиби билан жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизликни таъмин-
лашни кучайтириш мақсадида бир қатор ишлар амалга оширилмоқ-
да. Ходимларнинг меҳнат ва турмуш шароитларини яхшилаш учун 
зарур чоралар кўриш мақсадида ижтимоий ҳимоя масалалари кў-
рилмоқда. Аҳоли ўртасида ички ишлар идоралари ва жамоат тузил-
маларининг қонунийлик ва ҳуқуқий тартибни мустаҳкамлаш, фуқа-
роларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳи-
моялаш борасида бир қанча ишлар тарғиб ва ташвиқ қилинмоқда. 
Ҳозирги вақтда ИИВ, ИИБ қошида жамоат фикрини ўрганиш 
бўйича жамоатчилик институтларини ташкил қилиш каби бир қа-
тор психологик усуллардан унумли фойдаланиш – давр талаби. 
Аҳолининг ички ишлар идоралари фаолиятида йўл қўйилган 
камчилик ва хатолар, қонун талабларидан оғишлар ҳақидаги сиг-
наллари ҳамда уларни аниқлаш ва бартараф этишга оид таклифла-
рини ҳисобга олиш фуқароларнинг ҳуқуқ, эркинлик ва қонуний 
манфаатлари бузилишининг олдини олади ҳамда уларни бартараф 
этишнинг амалий воситасига айланади. 
Аҳолининг жамоат тартибини сақлашнинг аҳволи ва ундаги ре-
ал ўзгаришларга муносабати намоён бўладиган жамоатчилик фикри 
ҳамда янги ахборотларга жиддий қўшимча бўлиб хизмат қилади 
ҳамда ички ишлар идоралари фаолиятининг самарадорлигини аниқ-
лашда кўпроқ холислик ва адолатни таъминлайди. 
Ички ишлар идораларининг бошқарув функцияларини, жумла-
дан назоратни ҳамда бошқарув жараёнини амалга оширишда жамо-


270 
атчилик фикрини акс эттирувчи ахборотдан фойдаланиши аҳоли 
фикрларининг психологик таъсирида ўзгаради. 
Жамоатчилик танқиди ички ишлар идоралари бошқарувида хо-
димларнинг фикр-мулоҳазаларини ҳисобга олишнинг самарали 
воситасидир. Ички ишлар идораларининг вазифаси ушбу танқид-
дан фуқароларнинг ҳаёти, соғлиғи, ҳуқуқ ва эркинликларини, мул-
кини, жамият ва давлат манфаатларини жиноий ҳамда бошқа ғай-
риқонуний тажовузлардан ҳимоя қилиш мақсадида илмий асосда 
фойдаланишдан иборат. 
Шундай қилиб, ички ишлар идоралари бошқарувида ходимлар-
нинг фикр-мулоҳазаларини ҳисобга олиш ва психологик таҳлил қи-
лиш, фуқароларнинг мурожаатларини ўрганиш натижасида олин-
ган ахборот ички ишлар идораларини бошқаришга оид қарорларни 
тайёрлашда алоҳида аҳамиятга эга. 
Фуқаролар ички ишлар идоралари фаолияти хусусида билдир-
ган фикрлар юзасидан ўз вақтида чора кўрилиши йўл қўйилган ха-
толарни тузатиш, жиддий камчиликлар ва уларнинг кўнгилсиз оқи-
батларининг олдини олишда ёрдам беради; у қонунийликнинг, хиз-
мат интизоми мустаҳкамланишига, топширилган иш учун масъу-
лияти оширилишига шароит яратади. 
Шундай қилиб, ички ишлар идораларини бошқаришда ходим-
ларнинг фикр-мулоҳазаларини ҳисобга олиш, уларни психологик 
таҳлил қилишда амалий мақсадлар кўзланади. 
Психологик таҳлил хулосаларида ижтимоий фикр ёки ҳуқуқий 
тартибнинг аҳволи баҳоланади. Психологик таҳлил юз берган пси-
хологик ўзгаришларнинг ўзига хос томонларини очиб бериши би-
лан ажралиб туради. 
Ички ишлар идоралари бошқарувида ходимларнинг фикр-муло-
ҳазаларини ҳисобга олишда ҳамда психологик таҳлил жараёнида 
оператив вазият мураккаблашган ҳудудлар ва объектлар аниқлаб 
олинади. Бунинг сабаблари психологик нуқтаи назардан аниқлана-
ди. Ички ишлар идоралари раҳбарининг зиммасига юклатилган ва-
зифаларни бажариш борасидаги ишларнинг натижалари психоло-
гик таҳлил қилинади ва холисона баҳоланади. Унинг фаолиятидаги 
асосий камчиликлар санаб ўтилади. 
Ички ишлар идоралари бошқарувида ходимларнинг фикр-му-
лоҳазаларини ҳисобга олишдан кўзланган асосий мақсад ички иш-
лар идоралари раҳбарлари ўз хизмат фаолиятига масъулиятли ён-


271 
дашган ҳолда оператив раҳбарлик қилинишини адолатли ва реал 
таъминлашдан иборат. Бу эса раҳбарга катта масъулият юклайди. 
Масалан, тегишли иш режаларига тузатишлар ва қўшимчалар 
киритиш, куч ва воситаларнинг жойлашувини ўзгартириш ҳамда 
муайян тадбирларни мақсадга мувофиқ равишда ўтказиш имконини 
беради. 
Шундай қилиб, психологик таҳлил натижасида ички ишлар 
идоралари раҳбарларининг ишлари муваффақиятли ёки самарасиз 
эканлиги аниқланади ҳамда тегишли психологик чоралар кўрилади. 
«Ички ишлар идоралари фаолияти ҳақидаги ижтимоий фикр» 
тушунчасига психологик тавсиф беришда, ижтимоий фикр шаклла-
нишининг психологик жиҳатларини таҳлил қилиш жараёнида ҳам-
да ички ишлар идораларини бошқаришда ходимларнинг фикр-му-
лоҳазаларини ҳисобга олиш муҳим ўрин тутади. Ижтимоий фикр 
оператив вазиятни ўрганишда, ижобий тажрибани умумлаштириш-
да ва бошқа вазифаларни ҳал этишда кенг қўлланилади. 
Бундан ташқари, амалга оширилган ҳар бир психологик таҳлил 
давлат ҳокимияти органларига ҳуқуқий тартибнинг аҳволи ва иж-
тимоий аҳвол ҳақида умумлаштирилган ахборот беришга, аҳолини, 
шунингдек юқори турувчи ички ишлар идораларини хабардор қи-
лишга асос бўладиган муҳим баҳоловчи таҳлилий ҳужжатдир. 
Жиноятлар ҳақидаги ариза, шикоят ва хабарларнинг кўриб чи-
қилишидаги психологик таҳлил ҳам орган раҳбарлари ва ходимла-
рини баҳолашга имкон яратади. 
Шундай қилиб, психологик таҳлил жараёнида, юқорида қайд 
этилган омиллардан ташқари, ҳуқуқбузарлик даражасининг турли 
кўрсаткичлари ҳам ҳисоблаб чиқилади. Ҳуқуқбузарликлар асосан 
қайд этилган жиноятлар ва маъмурий ҳуқуқбузарликлар ҳақида 
ички ишлар идораларида, адлия органлари ва судларда тўпланган 
статистик маълумотларни ўрганиш негизида психологик тадқиқ 
этилади. 
Ички ишлар идоралари бошқарувида ходимларнинг фикр-муло-
ҳазаларини ҳисобга олиш психологик таҳлил ишининг энг муҳим 
натижасидир.

Download 1.38 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   119   120   121   122   123   124   125   126   ...   130




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling