Microsoft Word Махмудов Р. Ииида бошкарув психол. Дарслик doc


-§. Ички ишлар идоралари ходимларини бошқаришда


Download 1.38 Mb.
Pdf ko'rish
bet64/130
Sana31.03.2023
Hajmi1.38 Mb.
#1310725
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   130
Bog'liq
Ichki ishlar psixologiyasi

 
2-§. Ички ишлар идоралари ходимларини бошқаришда 
хатоларнинг олдини олишнинг психологик жиҳатлари 
Бошқарув соҳасида хатоларнинг олдини олиш борасидаги асо-
сий тадбир қўл остидаги ходимларнинг касбий фаолиятини тўғри 
ташкил этишдир. Фаолият шахсларнинг атроф муҳитга фаол муно-
сабатидан иборат бўлиб, мазкур муносабат давомида уни ўзгарти-
ришга ҳаракат қилинади. Фаолиятни ҳаракатга келтирувчи омил 
талаб ва эҳтиёжлардир.
Эҳтиёжларни учта асосий гуруҳга бўлиш мумкин: 
1) яшаш эҳтиёжи; 
2) касбни, ҳаётни ўрганиш эҳтиёжи; 
3) шахслар орасида ва жамоада маълум мавқега эга бўлиш 
эҳтиёжи. 
Умуман олганда, шахс эҳтиёжлари раҳбар ходимларда турлича 
намоён бўлади. Улар, масалан, жисмоний, ижтимоий ва ақлий эҳти-
ёжларга бўлинади. 
Раҳбар ходимларнинг ижтимоий эҳтиёжини асосан тўрт тоифа-
га ажратишимиз мумкин, масалан: 1) билиш эҳтиёжи; 2) ўзгарти-
риш эҳтиёжи; 3) баҳо бериш эҳтиёжи; 4) шахслар билан мулоқот 
қилиш эҳтиёжи. 
Эҳтиёжлар, авваламбор, раҳбарларда олдинга интилишни юзага 
келтиради, лекин бу ҳали фаолият дегани эмас. Фаолият раҳбарлар-
дан маълум вақт ва тажрибани талаб қилади. 


151 
Фаолият шахс онгида юзага келган эҳтиёжни қондирувчи му-
айян предметнинг инсон кўз ўнгида намоён бўлиши билан бошла-
нади. Башарти эҳтиёжлар шахсларни фаолият юритишга ундаса
мотивлар уни йўналтиради. Мақсад эса фаолиятни қондирувчи пси-
хологик омилдир.
Ички ишлар идоралари ходимларини бошқаришда раҳбар ха-
тога йўл қўймаслиги керак, чунки ички ишлар идоралари ходимла-
ри фаолиятида ҳар қандай хатонинг асосида шахс ва унинг тақдири 
ётади. Шунинг учун ҳам ҳар бир ходимдан қонунни яхши билиш, 
унга риоя қилиш талаб этилади. 
Ички ишлар идоралари раҳбарининг фаолиятидаги хатолар қу-
йидагиларда кўринади: а) фаолиятни бошқаришга юзаки қарашида; 
б) қўл остидаги ходимларга ҳаддан ташқари ишонувчанлигида; 
в) қарор қабул қилишда шошма-шошарлик қилишида; г) жамоа 
олдида ўйламай гапириб юборишида; д) жамоани бошқаришда 
ходимларга индивидуал ёндашмаслигида; е) кадрларни танлашда, 
жой-жойига қўйишда бошқа шахсларнинг сўзига киришида; 
ж) берилган вазифаларнинг ўз вақтида бажарилишини назорат 
қилмаслигида. 
Энди хатоларнинг олдини олишдаги психологик жиҳатларга 
тўхталамиз. Касални даволагандан кўра олдини олган яхши бўлга-
нидек, раҳбарнинг хатога йўл қўймаслик борасидаги даражасидан 
хатти-ҳаракатлари унинг бошқариш санъатига эгалик даражасидан 
далолат беради. 
Ички ишлар идораларининг раҳбари содир этадиган хатолар ах-
лоқий ва юридик хатоларга бўлинади. Ахлоқий хатолар раҳбар фао-
лиятида сезиларли роль ўйнамаслиги мумкин, лекин юридик хато-
лар инсон, яъни қўл остидаги ходимларнинг тақдири билан бевоси-
та боғлиқ бўлади. Ҳар қандай юридик хато, инсон тақдирида ўз 
изини қолдиради. Бу иккала хато туридан ташқари қарор қабул қи-
лишда психологик хато ҳам мавжуд бўлиб, у раҳбар шахснинг пси-
хологиядаги билиш жараёнларига алоҳида эътибор бермаслиги на-
тижасида келиб чиқади. Яъни қўл остидаги ходимни диққат билан 
эшитмаслик, хотирасидаги заифлик, касбий тафаккур қилмаслик, 
касбий сезгининг пастлиги, касбий идрок қилишнинг одатий ҳолга 
айланмаганлиги. Раҳбар ходим касбий хато қилмаслиги учун, – 
дейди И. Маҳмудов, – қарор қабул қилишда қуйидаги даражаларга 
эътибор бериши керак: 1) одатий, кундалик, яъни йўриқнома ва 


152 
қоидаларга сўзсиз амал қилиш, назоратни ташкил қилиш; 2) мақ-
садлар белгилаш, режалаштириш, маълумотларни таҳлил қилиш; 
3) муаммони тизимли равишда ечиш, ишчи гуруҳлар ташкил 
қилиш; 4) ижодий бошқариш, стратегик режалаштириш
1
. Ундан 
ташқари, ички ишлар идоралари раҳбарининг юридик бошқариши 
энг асосий мезондир. 
Ички ишлар идораларини бошқаришнинг ўзагини юридик, пси-
хологик ва ахлоқий билимлар ташкил этади. Ички ишлар идорала-
ри раҳбар ходимларида касбий-ташкилотчилик хислатлари, ахло-
қий-психологик хислатларининг ривожланганлиги раҳбарларнинг 
касбий фаолиятда учрайдиган хатолардан тезда чиқиб кетиш 
кўникмаларини шакллантиради.
Раҳбарда хато қилишга кўникиш ҳоллари бўлмаслиги керак, 
чунки бу кейинчалик катта ҳуқуқий, ҳатто сиёсий хатоларга олиб 
келиши мумкин. 

Download 1.38 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   130




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling