Microsoft Word Махмудов Р. Ииида бошкарув психол. Дарслик doc


Download 1.38 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/130
Sana31.03.2023
Hajmi1.38 Mb.
#1310725
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   130
Bog'liq
Ichki ishlar psixologiyasi

ББК 67.99(5У)116.3я73 
© Р.М. Махмудов, А. А.Бекназаров, 2013 
© Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси, 2013 


3
 
 
 
 
С Ў З Б О Ш И 
Бугун психология фанининг бошқарув соҳасига тегишли йўна-
лишида дунё миқёсида қатор илмий-амалий ишлар олиб борилмоқ-
да. Лекин ички ишлар идоралари фаолиятини бошқаришда психо-
логия фан сифатида ҳали бир қанча муаммоларни ҳал этиши зарур. 
Дунё миқёсида, шу жумладан республикамизда психология фани 
соҳасида эришилаётган ютуқлар, бошқарув психологияси фанининг 
ҳам ривожига ижобий таъсир кўрсатмоқда. Бироқ, бошқарув психо-
логияси инсон ва унинг ҳаёти, бутун фаолияти, шахси ҳақидаги 
таълимот бўлишига қарамай, ушбу фан ютуқларининг ички ишлар 
идоралари фаолиятига бевосита татбиқ этилиши бироз қийинчилик 
билан кечмоқда. 
Бошқарув психологияси фани эришган ютуқларини бошқарув 
фаолияти амалиётига жорий этиш, умуман жамиятда, жумладан ич-
ки ишлар идораларини бошқаришда юзага келадиган бир қатор 
амалий муаммоларни ҳал этиш самарадорлигини оширишнинг му-
ҳим омили сифатида баҳоланмоғи лозим.
Мазкур дарсликда ички ишлар идоралари бошқарувининг қуйи-
даги асосий масалалари кўриб чиқилган: 
– ички ишлар идоралари фаолиятида бошқарув психологияси 
фанининг предмети, мақсади, вазифалари ва тадқиқот усуллари; 
– ички ишлар идоралари бошқарувида касбий онгни шакл-
лантириш психологик муаммо сифатида; 
– ички ишлар идоралари бошқарувида ижтимоий-маданий 
тизимларни ҳисобга олиш; 
– фавқулодда вазиятларда ички ишлар идоралари раҳбар 
ходимларининг иродавий сифатларини шакллантириш; 
– ички ишлар идоралари бошқарувида касбий тайёргарликни 
такомиллаштириш ва касбий маҳоратни оширишнинг психологик 
жиҳатлари; 
– ички ишлар идоралари жамоасини бошқаришнинг психо-
логик жиҳатлари.


4
Бошқарув турли-туман хатти-ҳаракатлар ва ўзаро муносабат-
ларни кишилар фаолиятининг ягона тизимига солиш, уларнинг кас-
бий фаолиятини ривожлантиришга йўналтириш имконини беради. 
Ҳар қандай ўзаро муносабат мажбуриятлар тизимини аъло даража-
да бажариш ва бажармаганлик учун жавобгарликка тортиш, тизим 
фаолияти устидан назорат шакллари, бошқарув субъектлари ва объ-
ектларининг ушбу кўрсатмаларни бажаришга тайёрлиги каби муай-
ян хулқ-атвор нормалари бўлишини назарда тутади. Шу аснода та-
биий равишда ички ишлар идоралари ходимларининг интизоми, 
уларнинг ҳуқуқий ва ахлоқий асослари, бошқарув жараёнида юзага 
келадиган ўзаро муносабатлар ва кайфиятлар, раҳбар ва жамоанинг 
ўрни тўғрисидаги масалаларни ўрганиш муҳим ҳисобланади.
Муаллифлар томонидан ҳукмингизга ҳавола этилаётган ушбу 
дарслик айнан шу мақсадда ички ишлар идоралари тизимига бош-
қарув кадрларини тайёрловчи олий ўқув юртлари тингловчилари 
учун тайёрланди. 
Мазкур дарслик юриспруденция, ижтимоий психология, социо-
логия соҳаларида менежментни ўрганаётган ички ишлар идоралари 
раҳбар шахслари, шунингдек ижтимоий бошқарув муаммоларини 
тадқиқ этиш билан шуғулланаётган олимлар, ички ишлар идорала-
ри амалиёт ходимлари учун ҳам тавсия этилади. 
Ушбу дарсликни ёзишда ички ишлар идораларини бошқаришга 
оид психологик материалларнинг етарли эмаслиги муаммо бўлди. 
Шу боис дарсликда айрим камчиликлар бўлиши табиий. Ушбу 
камчиликларни қисман тўлдириш мақсадида дарсликда И. Маҳ-
мудовнинг «Бошқарув психологияси» (Т., 2006), С. В. Асямов ва 
Ю.С.Пулатовнинг «Ички ишлар идоралари ходимларининг касбий-
психологик тренинги» (Т., 2002) ўқув қўлланмаларидан кенг фой-
даланилди. Ушбу муаллифларга ва дарсликни такомиллаштириш 
юзасидан фикр-мулоҳазаларини билдирган барча китобхонларга ўз 
миннатдорчилигимизни билдирамиз. 

Download 1.38 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   130




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling