Microsoft Word Махмудов Р. Ииида бошкарув психол. Дарслик doc
Download 1.38 Mb. Pdf ko'rish
|
Ichki ishlar psixologiyasi
Бандурка А.М., Бочарова С.П., Землянская Е.В. Основы психологии и
управления. – Харьков, 1999. – С. 27. 8 Бошқарувнинг ҳуқуқий функцияси мавжуд бўлиб, у қўл остида- ги шахсларни, жамоани тўғри бошқаришнинг асосий ҳуқуқий усу- ли ҳисобланади. Психологик билимлар эса бошқарувда ёрдамчи во- ситадир. Бошқарув жараёнида вақтдан самарали фойдаланиш бугунги талаблардан биридир. Вақт – тўхтатиб бўлмас жараён. Ундан сама- рали фойдаланган шахснинг ишида унум, барака бўлади. Вақтдан тўғри фойдаланиш инсоннинг ўзини ўзи бошқаришинигина эмас, балки жамоани, оилани бошқаришни ҳам талаб этади. Бу мажлис- бозлик, қоғозбозлик ва фойдасиз ишлардан холи бўлиш демакдир. Бошқарув назарияси ва методологиясида раҳбарнинг муомала- си – асосий категориялардан бири. Муомаланинг энг муҳим тарки- бий қисми мулоқотдир. Бошқарув жараёнида муомала ўз ичига ҳамкорлик фаолиятини қамраб олади. Бу жараёнда тил ва нутқ асо- сий қурол ҳисобланади. Раҳбар билан қўл остидаги ходим юридик жиҳатдан тўғри мулоқот қилсагина фаолиятда самара бўлиши мум- кин. Расмий мулоқот жараёнида раҳбар етакчи субъект ҳисоблана- ди, шу боис ҳам раҳбарнинг ахлоқий сифатлари ва ходимлар билан муомаласига катта талаблар қўйилади. Раҳбар бошқарувда барча табақалардаги шахслар билан муносабат ўрнатади. Муомала жараё- нида иккала субъект ҳам умуминсоний ва миллий ахлоқ нормала- рини ўзлаштириб боради. Ходим муомала одобини асосан раҳбар тимсолида англаб олади. Раҳбарнинг муомаласи, психологик-педагогик адабиётларда қайд этилганидек, расмий ва норасмий мулоқотга бўлинади. Раҳ- барнинг расмий мулоқоти мавжуд қонунлар ва директив ҳужжат- ларга, норасмий мулоқоти эса касбий педагогика ва этиканинг қо- нуниятлари ҳамда раҳбарнинг оилавий тарбиясига асосланади. Агар раҳбар жамоада соғлом маънавий-руҳий муҳит ташкил қила олса, унинг талаб ва буйруқлари бажарилибгина қолмасдан, балки ҳар бир жамоа аъзосининг эътиқоди, одатига айланади, бу эса раҳ- барда бошқарув ҳисси тўлиқ шаклланишига ёрдам беради. Раҳбар муомала вақтида одоб қоидаларига амал қилса, суҳбатдошининг буйруқ ва кўрсатмаларни қабул қилаётганини ёки қабул қилмаётга- нини фаҳмлаб туради. Раҳбар қўл остидаги шахслар билан ўзаро муносабатда ва хат- ти-ҳаракатида ноқонунийликка йўл қўйса, ходимларда эътироз, келишмовчилик ва норозилик юзага келиб, турли муҳокамаларга 9 асос яратилади. Раҳбарнинг бошқариш жараёнида ўйламай билдир- ган фикрлари, ортиқча хатти-ҳаракатлари, имо-ишоралари унинг обрўига путур етказиши мумкин. Раҳбарнинг муомаласи педагогик аҳамиятга эга бўлиши керак, чунки унинг қўл остида тажрибали ва ёши улуғ одамлар билан бир қаторда янги ишга келган, тажрибасиз ходимлар ҳам бўлиши мум- кин. Раҳбарнинг жамоани бошқаришда жамоа аъзоларига таъсир кўрсатиш самараси (ижобий маънода) ва ходимга қўйган вазифани назорат қилиши унинг принципиаллиги, талабчанлигида ўз аксини топади. Шу билан бирга, раҳбар қайси даражада бўлишидан қатъи назар, ўзига ҳам талабчан бўлиб, бошқаларга шахсий намуна кўр- сатиши билан табиий равишда обрў-эътибор қозониши керак. Бошқариш қуруқ гап-сўзлар мажмуасидан иборат бўлиб қол- маслиги керак. Бошқаришда ҳар бир сўзни ўйлаб гапириш, бошқа ҳамкасбларнинг сўзи, фикр-мулоҳазаларини эшита билиш ҳам жа- моада ўзаро муносабатларни яхшилашга хизмат қилади. Раҳбар- нинг кўрсатма ва фармойишларни кўпайтириб юбориши ҳам улар- нинг қоғозда қолиб кетиши ва ўз кучини йўқотишига олиб келади. Раҳбардан доимо қонунлар ижросининг тўлиқ тарафдори бўлиш билан бирга, ўзига хос психолог бўлиш ҳам талаб этилади. Демак, раҳбар қонуннинг ижросини таъминловчи ва назоратини амалга оширувчи шахс ҳисобланади. Агар ҳамма ходимлар софдил, пок бўлганларида эди, раҳбарнинг қонун ижросини назорат қилишига, вақти келганда қаттиққўл бўлишига зарурат ҳам бўлмас эди. Лекин ходимлар турли оилалар ва муҳитда тарбияланганликлари сабабли улар орасида бемаслак шахслар ҳам учраб туради. Раҳбарнинг бош вазифаси жамоани бошқариш ва асрашдан иборат. Жамоани таназзулга олиб келган ва барбод қилган раҳбар- ни жамоа кечирмайди. Раҳбардан жамоани бошқаришда нафақат назарий билим, балки уни амалиётга татбиқ этиш ҳам талаб қили- нади. Раҳбар жамоани икки йўл билан бошқариши мумкин: биринчиси – жамоанинг ҳурматини, муҳаббатини қозониб, шу боис унинг барча топшириқларини чин дилдан бажаришига эри- шиш; иккинчиси – жамоани қўрқитиб, ўз буйруқларига итоат этти- риш. 10 Шу билан бирга, раҳбарларни бурч, ақл-идрок, мақсад, номус, ахлоқ каби омиллар ҳам бошқаради, уларнинг руҳиятига таъсир этади. Баъзи раҳбарлар учун бурч ёки номус барча инсоний омил- лардан устун туриши мумкин. Шу боис бошқарув санъати – жуда мураккаб жараён. Халқнинг – халқ, миллатнинг – миллат сифатида яшашини таъминлайдиган – унинг раҳбари. Лекин раҳбарни раҳбар қиладиган – жамоа. Жамоа билан раҳбар ўртасида ўзаро ишонч, якдиллик, қўллаб-қувватлаш юзага келса, жамоанинг, раҳбарнинг касб-корида барака бўлади. Бошқарув назарияси ва методологияси ҳақида сўз юритар экан- миз, бошқариш маданияти энг асосий омиллардан бири эканлигини унутмаслигимиз керак. Бошқариш маданияти ҳуқуқий, ахлоқий нормаларни, миллий анъаналар ва инсоннинг маънавий бойлигини у ёки бу даражада қамраб олади. Бошқарув маданияти раҳбарнинг ички маданияти, дунёқараши, психологияси ва педагогик билимла- рининг даражаси билан ўлчанади. Бошқарув маданиятида меҳнат самарадорлиги муҳим ўрин ту- тади. Самарадорликни доимий таъминлаш қийин, чунки раҳбар фа- олиятида иш вақтининг ўзи тартибга солинмаган, яъни унинг фаолияти кеча-кундуз давом этиши мумкин. Download 1.38 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling