Microsoft Word Махмудов Р. Ииида бошкарув психол. Дарслик doc


-§. Ички ишлар идоралари раҳбарининг психолог-


Download 1.38 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/130
Sana31.03.2023
Hajmi1.38 Mb.
#1310725
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   130
Bog'liq
Ichki ishlar psixologiyasi

3-§. Ички ишлар идоралари раҳбарининг психолог-
амалиётчи ва психолог-тадқиқотчи сифатидаги роли 
Ички ишлар идоралари ходими раҳбар даражасига кўтарилгуни-
ча умумий психология, касбий психология, бошқарув психологияси 
каби бир қатор соҳаларга оид билимларга эга бўлиб боради. Ички 
ишлар идораларининг раҳбар ходими касбий фаолияти даврида 
турли табақадаги ходимлар билан ишлаш жараёнида уларнинг пси-
хологиясини ўрганиб боради, шахс темпераментига, характерига 
асосланган ҳолда раҳбарлик фаолиятини олиб бориши мумкин. Кў-
пинча, раҳбарнинг фуқароларнинг билишида, назарий билимлардан 
ташқари, амалий билимларининг ҳам роли катта. 
Ички ишлар идоралари ходимининг янги раҳбарлик лавозими-
даги фаолиятининг самараси ундан олдинги раҳбар жамоани қан-
дай бошқарганига, яъни унинг авторитар, демократ ёки консерва-
тив раҳбар бўлганига ҳам кўп жиҳатдан боғлиқ. 
Раҳбар ходимлар билан ўтказилган социологик тадқиқотлар на-
тижаларининг кўрсатишича, раҳбарлик лавозимига тайинланган хо-
дим ишининг самарадорлиги кўп жиҳатдан раҳбарлик фаолияти-
нинг географиясига боғлиқ. Жамоадаги бир нафар феъли оғир 
раҳбар ходим бутун жамоада шахслараро муносабат ва фаолият-
нинг бузилишига олиб келганлигини амалий фаолиятдан биламиз. 
Раҳбар энг аввало жамоадаги хизмат муносабатларини тартибга 
келтириши, жамоага илғор тажриба ва янгиликларни татбиқ этиб 
бориши лозим. Аввалги раҳбарнинг қаерга (нафақага, юқори ёки 
паст лавозимга) кетгани ҳам жамоанинг кайфиятига ижобий ёки 
салбий таъсир қилади. Янги раҳбарнинг бошқа жойдан келгани ёки 
ўзи ишлаётган жойда захирада тургани ҳам жамоанинг ижтимоий 
фаолиятида аҳамиятга эга. Жамоани бошқаришда психологик қи-
йинчиликларнинг мавжудлиги (жамоада норасмий лидерларнинг 
мавжудлиги), раҳбарнинг мансабни ўзи хоҳлаб эгаллаши ёки юқо-
ридан берилган буйруқ асосида тайинланиши ҳам муҳим роль ўй-
найди. Жамоани бошқаришда раҳбарнинг шахсий хислатларига ҳам 
кўп нарса боғлиқ бўлади. Масалан: раҳбарлик лавозимида ишлаш 
тажрибасининг камлиги; махсус билимларнинг етишмаслиги; 


14
касбга қизиқишининг йўқлиги; раҳбарлик мансабига руҳий жиҳат-
дан тайёр эмаслиги; раҳбарликда манманликнинг юзага келиши
раҳбарда «Мен» тушунчасининг устунлиги, яъни ўзини бошқалар-
дан устун қўйиши, фаолиятига ўзига хос таъсир бўлади. 
Ички ишлар идоралари фаолиятида «мансабга кўникиш жараё-
ни» лавозимга ўтиргандан кейин шу шароитга кўникма ҳосил қи-
лишни билдиради. 
Ички ишлар идораларининг раҳбар ходими касбий фаолиятига 
кўра давлат ходими ҳисобланиб, бир жиҳатдан унинг фаолият олиб 
бориши анча осон, чунки ҳарбийларда бўлганидек, бу ерда ҳам қо-
нун ва буйруқ ҳаракат учун асос ҳисобланади. 
Раҳбарнинг фаолиятида жамоа аъзоларининг уни қандай қабул 
қилишига ҳам кўп нарса боғлиқ. Масалан, янги жамоанинг 15 фо-
изи раҳбарни яхши таниса ҳам, раҳбар шу жамоада раҳбарлик 
қилишга эҳтиёт бўлиб киришади. Бунинг сабаби қуйидагиларда: 
1) улар раҳбарнинг сир-асрорларини билишлари ва уларни бош-
қаларга ҳам ошкор қилишлари; 
2) раҳбарнинг қандай раҳбарлигини (демократми, автократми, 
консерваторми) барчага айтиб беришлари; 
3) жамоа ҳақида раҳбарга бир томонлама фикр беришлари 
мумкин. 
Раҳбарнинг иш услуби жамоанинг фаолиятига ўз таъсирини 
кўрсатади. Раҳбарнинг маълумоти, ёши, тажрибаси каби хислатлар 
унинг раҳбар бўлиб ишлашига асос бўлиши мумкин, лекин раҳбар-
ни раҳбар қиладиган асосий хислат унинг маслагидир. 
Ҳозирги кунда Ўзбекистонда раҳбарликка номзодларни танлаш 
борасида етарли тажриба тўпланган. Масалан, унинг шахсий ҳуж-
жатлари ўрганилади, якка тартибда суҳбат ўтказилади ва ҳоказо. 
Бўлғуси раҳбарлар билан психологик тест ўтказиб, психологик 
тренинг ташкил қилиш керак бўлади. Тренинг қуйидаги усулларни 
ўз ичига олиши мумкин: гуруҳда суҳбат, муайян вазиятни таҳлил 
қилиш, психодрама, ролли ўйинлар. 
Психологик тадқиқотларнинг натижасига кўра, раҳбар ходим 
доимо қуйидаги саволларга жавоб топиши зарур: 
а) 
жамоа 
қандай 
йўллар 
билан 
бошқарилса, 
меҳнат 
унумдорлиги ошади, жамоа тинч ва манфаати юқори бўлади? 
б) жамоада нималарга эътибор бериш керак? 
в) жамоа учун нималар қилиш лозим? 


15
Кучли раҳбарларга алоҳида психологик таъсир этиш усуллари 
зарур. Кучсизроқ раҳбарларга эса узоқ вақтга мўлжалланган 
тестлар, тренинглар ташкил этилиши лозим. 
Раҳбар психологик билимларга эга бўлиши зарурлигини ино-
батга олиб, психологик тайёргарликни қуйидагича ташкил қилиш 
мумкин: 
– бўлғуси раҳбарнинг ўзигагина хос бўлган психологик хислат-
ларни ўрганиш ва унинг психологик таъсир этиш имкониятларини 
аниқлаш; 
– жамоада ижобий психологик муҳитни сақлаб қолган ҳолда 
бошқарувни ташкил қилиш; 
– жамоани бошқаришни раҳбарнинг ички психологик имкони-
ятидан келиб чиққан ҳолда ташкил этиш. 
Раҳбар ходим доимо ўз устида ишлаши, унинг дунёқараши, 
ҳуқуқий онги ва маданияти қўл остидагиларникидан устун бўлиши 
керак. 
Раҳбар ходимлар учун «Мутахассисликка кириш» курсини 
ташкил қилиш мақсадга мувофиқ. Бунга қуйидагилар киради: 
1) аудитория олдида (мажлисда, жамоа олдида, телевидениеда) 
очиқ чиқиш; 
2) икки киши бўлиб суҳбат ўтказиш тренинги (тинглай билиш, 
ишонтира олиш, суҳбат чоғида вазиятни назорат қилиш, таъсир эта 
олиш қобилияти); 
3) жамоа, гуруҳ билан мулоқот қилиш тренинги (жамоанинг 
фикрини ҳисобга олиш, муносабатлар динамикасига таъсир этиш); 
4) янги тайинланган раҳбар ўз фаолияти давомида дуч келиши 
мумкин бўлган психологик қийинчиликларни енга олиши. 
Бу курсда бўлғуси раҳбар ўзининг касбий фаолиятида хато 
қилиши мумкин бўлган вазиятларни ўз кўзи билан кўради, бунга 
психологик жиҳатдан тайёр бўлиб боради. 
Ушбу тренингдан кейин унинг раҳбарлик фаолиятига тайёр ёки 
тайёр эмаслиги ҳақида тахминий хулоса чиқариш мумкин бўлади: 
– раҳбарлик фаолиятига тайёр, лекин ҳали ўз устида ишлаши 
керак (қайси томонлама эканлиги кўрсатилиши зарур); 
– раҳбарлик фаолиятига тайёр, лекин биринчи навбатда қуйида-
гиларга эътибор қаратиши керак... (улар айтиб ўтилиши лозим). 
Шундай қилиб, бўлғуси раҳбарнинг қўл остидаги ходимлар ва 
жамоани бошқариши учун, шахсий психологик билимлари билан 


16
бир қаторда, юридик, педагогик, фалсафий, мантиқий билимлари 
ҳам муҳим ҳисобланади. Бу билимларни амалиётга татбиқ этиш 
самарадорлиги аввало раҳбарнинг билими, тарбияси ва қобилия-
тига боғлиқ. 
Раҳбарнинг асосий мақсадларидан бири жамоани муваффақият-
ли бошқаришдир. Бошқариш фаолиятига психология аллақачон энг 
муҳим фан сифатида кириб келган. Раҳбар ҳам одам, унинг ҳам 
ўзига яраша ютуқ ва камчиликлари бўлади, лекин бу камчилик ҳеч 
қачон жамоанинг фаолиятига таъсир қилмаслиги, тўғрироғи, у раҳ-
бар билан қўл остидаги ходимнинг муносабати, иш фаолиятига таъ-
сир қиладиган даражада бўлмаслиги керак. Раҳбарнинг кайфияти, 
албатта, жамоага таъсир қилади, аммо ақлли раҳбар буни жамоага 
кўрсатмасликка ҳаракат қилиши лозим. 

Download 1.38 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   130




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling