Microsoft Word Махмудов Р. Ииида бошкарув психол. Дарслик doc


Download 1.38 Mb.
Pdf ko'rish
bet63/130
Sana31.03.2023
Hajmi1.38 Mb.
#1310725
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   130
Bog'liq
Ichki ishlar psixologiyasi

 
X боб 
ИЧКИ ИШЛАР ИДОРАЛАРИ БОШҚАРУВИДА ХАТО 
ВА КАМЧИЛИКЛАРНИНГ ПСИХОЛОГИК ТАҲЛИЛИ 
1-§. Ички ишлар идоралари бошқарувида хатолар 
ва уларнинг турлари 
Ички ишлар идоралари
ни бошқаришдаги хатолар нималардан 
иборат? 
Ички ишлар идоралари бошқарув психологияси фанида бошқа-
рув деб шахс (раҳбар ёки ходимлар гуруҳи)нинг у ёки бу техника 
ёки бошқарув аппарати ёрдамида ички ишлар идоралари раҳбарла-
рининг бошқарув объектига унинг кундалик кўрсаткичларини ях-
шилаш ёки самарали ишлаши учун кўрсатадиган таъсирига айти-
лади. 
Шу маънода, ички ишлар идоралари раҳбарларининг бошқарув 
фаолияти бевосита буйруқлар, фармонлар, фармойишлар чиқариш, 
ўринбосарлари ёки алоҳида хизмат ва бўлинмаларга кўрсатмалар 
бериш орқали амалга оширилади. Бунда раҳбарларнинг олдига қў-
йилган ички ишлар идоралари жамоат тартибини сақлаш, жиноят-
чиликка қарши курашиш, жиноятчи шахсларни ушлаш ва қонун 
доирасида уларнинг масаласини кўриш, содир этилган турли жино-
ятларни очиш ҳамда фош этиш, жамиятимизда қонунийликни таъ-
минлаш каби мақсадларга эришилади. 
Ички ишлар идоралари раҳбарлари бошқарув жараёнида хато-
ларга йўл қўйишининг психологик сабаблари ва ўзига хос томон-
лари мавжуд бўлиб, бундай хатолар уларнинг хизмат фаолиятида 
учрайди. 
Ички ишлар идоралари бошқарувидаги типик хатолар 
асосан нималардан иборат? 
Раҳбарнинг ҳаракати ёки ҳаракатсизлиги ишда белгиланган 
қоидалардан четга чиқиши, қонунни бузиши хизмат фаолиятидаги 
турли камчиликлари, ўзининг функционал вазифасини бажармас-
лиги ички ишлар идораларида фаолият олиб бораётган раҳбарлар-
нинг тўғридан-тўғри камчилиги ҳисобланади. 
Бугунги кунда раҳбар ваколатига қўйиладиган замонавий та-
лаблар (масалан, ички ишлар идораларида фаолият кўрсатаётган 
раҳбарлар билимли, маълум кўникма ва малакага эга бўлишлари, 


148 
умумий 
ва 
махсус 
касбий 
қобилиятларга 
ҳамда 
касбий 
маҳоратларга эга бўлишлари) талаб этилади. 
Ички ишлар идораларида фаолият олиб бораётган ҳар қандай 
раҳбар ходим ички ишлар идоралари бошқарувида хатолар вужудга 
келишининг асосий сабабларини билиши зарур. 
Ички ишлар идоралари раҳбарларининг фаолиятида хатолар 
юзага келишининг асосий сабаблари қуйидагилардан иборат: 
1) иш вақтининг чегараланмаганлиги, раҳбарларнинг ходим-
ларга нисбатан кўнгилчанлиги; 
2) фавқулодда вазиятларда жамоани бошқаришда (раҳбарлар-
нинг хизмат фаолиятида ишнинг ҳаддан ташқари кўплиги, ҳар бир 
ишга аниқлик киритиш лозимлиги ва унинг асосли эканлигига 
аниқлик киритиш учун) шошиб қолиши; 
3) раҳбарнинг ўзи эгаллаб турган лавозимига ҳали тайёр эмас-
лиги, билим савиясининг пастлиги, баъзида такаббурлиги, шошқа-
лоқлиги, ҳуқуқий саводининг пастлиги. 
Бугунги кунда жиноятларнинг янгидан-янги турлари пайдо 
бўлаётгани ўзига хос муаммо бўлиб қолмоқда. Масалан, бозор 
иқтисодиётига ўтиш натижасида вужудга келган турли жиноятлар; 
одам савдоси, қурол сотиш, наркотик моддаларни чет элларга 
чиқариш раҳбар фаолиятида турли қийинчиликларни келтириб 
чиқармоқда. 
Ҳар қандай амалий фаолиятда, айниқса ички ишлар идорала-
рини бошқариш жараёнида раҳбарларнинг қарор қабул қилиши энг 
мураккаб ва мушкул вазифа ҳисобланади. Шу боис қарордаги хато 
ходимнинг тақдирини ҳал қилиши табиий. 
Баъзи ҳолларда раҳбарлар йўл қўйган хатолари бир қанча бе-
гуноҳ инсонларнинг ҳаётига зомин бўлади. Зеро, қарор қабул қи-
лиш олдиндан режалаштириладиган иш бўлмай, раҳбар бундай ва-
зиятларда таваккал қилишига тўғри келади. Таъкидлаш жоизки, 
раҳбар қарор қабул қилишда ноанъанавий ҳаракатланиб, аввалги 
ғоя ҳамда мақсадларидан чекиниши ва олдиндан танланган тартиб-
ни бузиши мумкин. Бундай инсоний чекинишлар ички ишлар идо-
раларининг ҳар қандай мукаммал даражада тайёргарлик кўрган 
мутахассис раҳбарларига хосдир. 
Ички ишлар идоралари бошқарув фаолиятида шахс томонидан 
йўл қўйиладиган хатолар унинг берилган топшириқларни уддалай 
олмаслиги, шахсий касбий сифатларининг етарли ривожланмаган-


149 
лиги билан боғлиқ. Бошқарувдаги хатоларнинг сабаби – субъект-
нинг имкониятлари билан унга берилган топшириқ ўртасидаги но-
мувофиқлик. Ички ишлар идоралари раҳбар ходимларининг хато-
ларини психологик таҳлил қилишда раҳбарлар йўл қўядиган касбий 
хатоларнинг келиб чиқиши ва ҳамда оқибатларини билиш уларни 
ўз вақтида аниқлаш муҳим.
Шу нуқтаи назардан, бошқарув жараёнида аёл ва эркаклар то-
монидан йўл қўйилган хатоларни таққослаш аҳамиятга эга бўлади. 
Амалиётнинг кўрсатишича, бир хил шароитларда аёллар хавфли 
хатоларни эркакларга қараганда кўпроқ содир этадилар. Аёллар 
юзага келган хатоларни тузатиш ва уларнинг оғир оқибатларининг 
олдини олишга камроқ мойил бўладилар. Эркаклар эса у хатоларни 
тузатиш ва уларнинг оғир оқибатларини тугатиш, яъни хавфли оқи-
батларга йўл қўймаслик чораларини кўришади. 
Фрейднинг фикрича, аёллар ҳаётдаги муаммоларни ҳал қилиш-
да кўпроқ ҳис-туйғуларга бўйсунадилар. Аёллар бошқарув масала-
ларини ечишга ҳам ўзига хос ёндашадилар, чунончи улар эркаклар-
га қараганда кўпроқ қатъий қарор чиқаришга ва хатосиз ҳаракат 
қилишга интиладилар. 
Шундай қилиб, ички ишлар идоралари фаолиятида раҳбарлар-
нинг хатоларга йўл қўйишларига олиб келувчи шахсий хислатлари 
қуйидагилардан иборат: сустлик, инсонларга, қўл остидаги ходим-
ларга ҳурматсиз муносабатда бўлиш, қўполлик, хизмат фаолиятида 
интизомсизлик, худбинлик, ўз хизмати ва функционал вазифасига 
масъулиятсизлик билан ёндашиш, ишларида пала-партишликнинг 
мавжудлиги, билим савиясининг пастлиги, ижтимоий номақбул 
одамлар, перцептив ҳимоя, ўз айбини бошқа шахсларга тўнкаш, 
раҳбарнинг танқидга ҳаддан ташқари берилувчанлиги, ўз хулқ-ат-
ворининг стратегиясини ишлаб чиқиши ва ҳ.к. 
Раҳбарларнинг хатоларга йўл қўйишида қуйидаги ижтимоий 
стрессорлар ҳам катта роль ўйнайди: ролларнинг ноаниқлиги; ўзи-
ни бошқара олмаслик; турли топшириқлар (вазифаларнинг кўпли-
ги); ресурсларнинг етишмаслиги; вазиятнинг хавфлилиги ва ҳ.к. 
Ички ишлар идораларида бошлиқларнинг хатолари психологик 
ва физиологик шароитлар (касаллик, чарчаш, стресс, зўриқиш, уй-
қусизлик, хизмат фаолиятида ишнинг ниҳоятда кўплиги ва бошқа-
лар), хатоларни такрорлашдан қўрқиш, раҳбарликдаги хизмат фао-
лиятининг пасайиши ва сусайиши сабабли ҳам вужудга келади. 


150 
Раҳбарларнинг қўпол хатоликларга йўл қўйиши натижасида 
юзага келадиган неврозлар туфайли ходим мазкур ҳодисага ўз диқ-
қатини жамлайди. Неврозлар гўёки унинг устидан ҳукмронлик қи-
лаётгандай туюлади. 
Организмда юз берадиган турли бузилишлар, унинг нормал 
амал қилишига халақит берувчи турли ҳодисалар, чунончи, ой фа-
залари инсоннинг яшаш тарзи ва хулқ-атворига таъсир қилади. 
Осмон жисмлари ўзаро жойлашувининг ўзгариши, Ернинг магнит 
майдони, атмосферанинг ионлашуви ҳам ер юзида яшаётган инсон-
ларнинг организми ва фаолиятига таъсир кўрсатади. Раҳбар ҳам 
одам, шунинг учун бундай вазиятларга тушиши табиий. 

Download 1.38 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   130




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling