Microsoft Word Махмудов Р. Ииида бошкарув психол. Дарслик doc
Download 1.38 Mb. Pdf ko'rish
|
Ichki ishlar psixologiyasi
- Bu sahifa navigatsiya:
- Мукофотлаш
Ишонч билдириш усули. Ишонч билдириш деганда раҳбарнинг
қўл остидаги ходимга ишониб, бирон вазифани бажариш ваколати- ни бериши тушунилади. Раҳбарият ходимга қуйидаги ваколатларни бериб, ишонч билдириши мумкин: – баъзи масалаларни вақтинчалик раҳбар номидан ҳал қилиш; – раҳбарнинг хизмат вазифасини қисман бажариш; – масъулият ҳиссини сезиб, меъёридан чиқмаган ҳолда раҳбарлик функциясини бажариш ва ҳ.к. Психологик таъсир этишнинг энг кўп қўлланиладиган усулла- ридан бири – ғамхўрлик кўрсатиш. Ғамхўрлик кўрсатиш ҳам рағбатлантириш турларидан бўлиб, ходимнинг физиологик, биологик ва ижтимоий талабларини қон- диришга қаратилган бўлади. Масалан, ходимнинг оиласини уй-жой билан таъминлаш, уни моддий рағбатлантириш, унга ва оила аъзо- 161 ларига санаторияларга йўлланма бериш, ходимларнинг дам олиш- ларини ташкил этиш ғамхўрлик кўрсатиш шаклларидандир. Раҳ- барнинг қўл остидаги ходимларга бошчилик қилиши уларнинг фао- лиятига ижобий таъсир кўрсатади. Ходимларга ғамхўрликнинг ижобий натижасини эса раҳбар уларнинг касбий фаолиятида кўри- ши мумкин. Мукофотлаш – раҳбарнинг ходимларини моддий жиҳатдан рағбатлантириши. Раҳбар меҳнат қилаётган ходимларни рағбатлан- тиришнинг янгидан-янги шаклларини излаб топиши, бунда асосий эътиборини меҳнат қилиш, дам олиш, турмуш шароитини яхши- лашга қаратгани маъқул. Жамоада ижтимоий-психологик муҳитни яхшилаш раҳбарнинг энг муҳим вазифаларидан бири. Ходим ўзи- нинг ҳар бир ҳаракатини раҳбари баҳолаши, таҳлил қилиши, лоақал эътиборсиз қолмаслигини билиши керак. Ҳеч бир ташаббус муко- фотсиз, айб эса жазосиз қолмаслигини билиш жамоада соғлом му- ҳит қарор топишига хизмат қилади. Раҳбарлик – лавозим, мансаб эмас, аввало, одамларга хизмат қилиш масъулияти эканини барча тўғри тушуниб олмоғи зарур. Раҳбар ҳаммадан кўпроқ ишлаб, фуқаролар саодати ва юрт равнақи учун елиб югурадиган фидойи инсондир. Ички ишлар идоралари бошқарувида раҳбар ходимлар муҳим ва масъулиятли ўрин эгаллайдилар. Аввало, ҳар бир раҳбар ички ишлар идоралари барча ходимларига қўйиладиган умумий талаб- ларга тўлиқ жавоб бериши, яъни киришимли бўлиши, аҳолининг турли қатламлари билан муомала қила олиши, мард, сабрли, мато- натли, жасур бўлиши, ташкилотчилик, тадбиркорлик, мураккаб ва зиддиятли вазиятларда ўзини дадил тута олиш қобилиятига эга интизомли, танқидни тўғри қабул қиладиган, ҳалол, виждонли, хушмуомала, инсонпарвар бўлиши, ночор кишиларга ёрдам кўрса- тишга тайёр туриши, ватанпарвар, қонунга итоаткор бўлиши лозим. Бироқ бу фазилатлар раҳбар учун етарли эмас. Ҳозирги кунда ички ишлар идоралари раҳбар ходими хизмат бурчини муваффақиятли бажариш учун қўшимча (махсус) билимларга эга бўлиши (яъни ўз касбининг мазмун-моҳиятини, мақсадини тўлиқ англаши, орган ёки бўлимга раҳбарлик қилишда амалиётда синалган бошқарув усулла- ридан фойдаланиши ва бошқарувнинг илмий асосланган психоло- гик жиҳатларини билиши), малакали мутахассис бўлиши, кўп так- рорлаш асосида ўрганилган ва шу боис енгил бажариладиган кў- 162 никмаларга эга бўлиши, қўмондонлик қобилиятига эга бўлиши зарур. Раҳбар ходим мулоқотга тез кириша оладиган шахс бўлиши керак. Ҳар бир мулоқотнинг биттадан бир нечтагача мақсади бўлади. Масалан: 1) далиллар топиш ва шахснинг шу далилларга муносабатини аниқлаш; 2) тарбиялаш. Мулоқот аниқ ижтимоий муносабатлар тизими орқали амалга ошади. У ижтимоий ахлоқ нормалари билан тартибга солинади. Раҳбар фаолиятида мулоқотнинг вазифалари турлича. Шу боис му- лоқотнинг қуйидаги вазифаларини кўрсатишимиз мумкин. Мулоқотнинг психологик вазифалари қуйидагилардан иборат: информацион; регулятив; сигнал бериш; назорат қилиш; тарбия- лаш. Мулоқотнинг информацион вазифаси ахборотни қабул қилиш, таҳлил қилиш ва тарқатишни ўз ичига олади. Регулятив вазифа мулоқотни тартибга солиш ва бошқалар билан тўғри муносабатни ташкил қилишдан иборат. Сигнал бериш вазифаси кўмагида шахс учун аҳамиятли воқеа- ҳодисалар ҳақидаги сигнални қабул қиламиз. Назорат қилиш вазифаси орқали ахборотни қабул қилиш ва тарқатиш жараёни назорат қилинади. Тарбиялаш вазифаси мулоқот орқали шахсни шакллантириш жараёни бўлиб, фаолият тартибга солади. Раҳбар ходимлар мулоқотининг бир муҳим хусусияти шундаки, улар хизмат вазифасини бажаришда қўл остидаги шахслар билан мулоқот қилишга мажбурдирлар, шунингдек ўз фаолиятларида му- лоқотни касбий йўналтирадилар ва психологик таъсир этишнинг ишонтириш, жазолаш, рағбатлантириш каби бир қанча усулларидан фойдаланадилар. Ҳар қандай фаолият тури каби, раҳбарнинг касбий мулоқоти ҳам ўзига хос психологик тузилишга эга. Ҳар қандай мулоқотнинг замирида қуйидаги мажбурий элементлар мавжуд: раҳбарнинг ходимлар билан ахборот алмашуви жараёнида намоён бўладиган коммуникатив томони; мулоқотнинг аффектив томони, яъни берилаётган ва қабул қилинаётган ахборотга нисбатан раҳбарнинг ўз ҳиссий муносаба- 163 тини намоён этиши, ҳамсуҳбатнинг ҳис-туйғуларига кириб бори- ши; мақсадини аниқлаши, шунга қараб жавоб бериши ёки мулоҳаза қилиши; ходимлар ўртасидаги муносабат ва унинг асосида ҳамжиҳат- ликни қарор топтириш бўйича ходимларнинг бир-бирларини идрок этишлари жараёнида амалга ошадиган перцептив томони. Мотивация мукаммаллик сари элтувчи восита эканлигини янада батафсил кўрсатиш учун бир қатор психологик назариялар, жумла- дан, Маслоу иерархиясини ўрганиш мақсадга мувофиқ. Download 1.38 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling