Microsoft Word Махмудов Р. Ииида бошкарув психол. Дарслик doc


-§. Терроризмнинг замонавий психологик хусусиятлари


Download 1.38 Mb.
Pdf ko'rish
bet79/130
Sana31.03.2023
Hajmi1.38 Mb.
#1310725
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   130
Bog'liq
Ichki ishlar psixologiyasi

2-§. Терроризмнинг замонавий психологик хусусиятлари
Инсонни террорчилик фаолияти билан шуғулланишга ва терро-
ристик ташкилотларга аъзо бўлишга қандай мотивлар ундайди? Бу 
саволга жавобни уларнинг психологиясидан қидириш лозим. Асли-
да, терроризмни вужудга келтирувчи ижтимоий, сиёсий, иқтисодий 
ва бошқа кўп сабаблар мавжуд бўлиб, буларнинг барчаси шахсни 
ва мавжуд шахсий омилларни, психологик механизмларни, шахс-
нинг қадриятларини издан чиқаради, охир-оқибат одамни террор-
чилар қаторига олиб киради. 
Психологлар одамларни террорчилик йўлига ундовчи мотив-
ларга айланадиган бир қатор шахсий майлларни ажратадилар
1

Террорчилик фаолияти билан шуғулланишга ундовчи шах-
сий омиллар: 
1) ўз «мен»ини доимий равишда ҳужумкорлик – ҳимояга тайёр-
гарлик орқали мудофаа қилишга тайёр туриш; 
2) етарли бўлмаган шахсий мослик, ўз-ўзини қуйи баҳолаш; 
3) ўзининг омадсизликларига жамиятни айбдор деб билиш, иж-
тимоий адолатсизликни бошдан кечириш; 
4) ижтимоий яккаланиш ва бегоналашув, ҳаётга ва келажакка 
қизиқишнинг сўниши. 
Юқорида келтирилган тавсифлар террорчи шахсининг қандай-
дир умумлашган психологик хусусиятлари ҳисобланади. Шу 
ўринда шахснинг гуруҳга киришида бир қатор сиёсий-мафкуравий 
мотивлар ҳам муҳим саналади. Лекин улар кўпроқ чуқур шахсий 
мотивларни такомиллаштириш шакли бўлади. 
1
Баймуханов З. Дин – бузғунчиликка қарши // Қалқон. – 2006. – № 5 – 
Б. 28–29. 
1
Психологи о терроризме (материалы круглого стола) // Психологический 
журнал. – 1995. – № 4. 


182 
Террорчи гуруҳлардаги индивидлар психологик жиҳатдан тў-
лиқсиз ёки издан чиққан психоижтимоий мослашув натижаси экан-
лигини кўришимиз мумкин. Булар унинг учун барқарорлаштирувчи 
психологик асос ҳисобланади ва у ўзини яхлит шахс сифатида ҳис 
қилади. 
Террорчи шахсга дунёни салбий жиҳатдан тушуниш бир қатор 
омиллар таъсирида вужудга келиши хосдир. Биринчидан, ўз-ўзини 
бошқариш имкониятлари ва реал дунёнинг идеал образи орасидаги 
тафовут тегишлидир. Бу идеал субъектнинг шахсий ва ижтимоий 
билиши ўртасидаги қарама-қаршиликдир. Натижада террорчи 
шахсда «Мен яхши, дунё ёмон» деган қараш шаклланади. Бу қараш 
турли бузғунчи ҳаракатларни оқлаш ва ўз-ўзини руҳий ҳимоялаш 
воситаси бўлиб қолади. 

Download 1.38 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   130




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling