Microsoft Word Махмудов Р. Ииида бошкарув психол. Дарслик doc
Замонавий терроризмнинг ўзига хос психологик белгилари
Download 1.38 Mb. Pdf ko'rish
|
Ichki ishlar psixologiyasi
Замонавий терроризмнинг ўзига хос психологик белгилари:
1) террор – психологик таъсир этиш воситаси; 2) террорчилик ҳаракатлари олдиндан пухта режалаштирилади ва ваҳшиёна амалга оширилади; 3) террор умуминсоний қонуниятларни инкор этади; 4) ўз қарашларини очиқ-ойдин ошкор этади; 5) Замонавий оммавий ахборот воситалари билан қуролланган. Терроризм психологик таъсир этиш воситаларидан бири. Унинг фарқли хусусиятларидан бири инсонлар онгида қўрқув ҳис- сини пайдо қилиш, жамиятда мураккаб вазиятларни юзага келти- ришдан иборат. Одамлар онгида қўрқув ҳиссини пайдо қилиш унинг асосий моҳияти саналади. Уларнинг асосий объекти – террор қурбони бўлганлар эмас, балки тирик қолганлардир. Терроризм- нинг асосий вазифаси одам ўлдириш эмас, тирик қолган шахслар- ни руҳан синдиришдан иборат. Шу нуқтаи назардан, терроризм фақат моддий ва сиёсий зарар етказиб қолмасдан, одамларни руҳан синдиради ҳам. 1 Юридик энциклопедия / Проф. У.Таджиханов таҳрири остида. – Т., 2001. – Б. 434. 179 Террорчилик ҳаракатини содир этиш оддий иш эмас. У яши- ринча, пухта ва мукаммал равишда амалга оширилади. Бу ишларни амалга ошириш учун ойлаб ва йиллаб тайёргарлик кўрилади. Терроризм – инсонийлик қонуниятларини инкор этади, яъни у инсонларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини поймол этади. Терроризм ўз салбий хатти-ҳаракатларини очиқ-ойдин ошкора қилади. Терроризм – жамиятга қарши ноошкора эълон қилинган уруш, яъни унинг асосида қадрсизланган инсон ҳаёти мавжуддир. Ҳозирги кунга келиб терроризм замонавий оммавий ахборот воситалари билан тўлиқ қуролланган, баъзи ҳолатларда оммавий ахборот воситалари орқали террорчилик ҳаракатлари инсонлар онгига кучли руҳий таъсир кўрсатади. Терроризмда катта аудиторияларга, кенг оммага таъсир ўтка- зиш муҳим ўрин эгаллайди. Шу билан бирга, замонавий терроризм- да ижтимоий хавфли сифатлар аниқ намоён бўлади. Булар: – инсонларнинг терроризм қурбони бўлиши ва моддий зарар келтирилиши, унинг ошкорона ҳамда ваҳшиёна тус олиши; – террорчилик тизимини моддий ва техник жиҳатдан қўллаб- қувватлашнинг юқори даражаси; – халқаро террорчилик тизимларининг фойдали қазилмалар ҳамда энергия манбаларига эгалик қилиш учун интилиши; – халқаро ва миллат даражасида террорчилик тизимлари ўрта- сидаги қатъий алоқа, шу билан бирга одам савдоси, қурол-яроғ, психотроп моддалар ва наркотик воситалар билан, ноқонуний жи- ноий уюшмалар билан алоқадорлиги; – ёлланма шахслардан фаол фойдаланиши; – террорчиларнинг ядро қуроли, кимёвий, биологик ва бошқа оммавий қирғин қуролларига эга бўлишга интилиши ҳамда ушбу қуроллардан жиноий фаолиятда фойдаланиш хавфининг мавжуд- лиги; – терроризмнинг янги кўринишлари пайдо бўлиши (муҳим са- налган давлат ва жамиятдаги компьютер бошқарув тизимини бло- кировка қилиши) ; – ижтимоий ташкилотлар қарамоғида ҳаракат қилиши, яъни жанггариларни тайёрлаш учун ўқув марказлари ва лагерлар, қурол- яроғ ва озиқ-овқат учун омборхоналар ташкил этиш, террорчилик 180 ҳаракатларини содир этиш учун фирма, банк ва фонд ташкилотлари хизматидан фойдаланиш ва бошқалар 1 . Бундан, террорчилик фаолиятининг чегараси ва унинг амалга ошириши мумкин бўлган фаолияти жамият учун жиддий хавф со- лиши кўринмоқда. Терроризм маълум сабаб ва вазиятларга кўра пайдо бўлади. Бу сабабларга шахсий мотивлар бўйича(фанатик тарбия базаси асоси- да), яқин қариндошлари (турмуш ўртоғи, отаси, акаси)нинг ўлиши ёки қамалиши, уруш даврида уйининг бузилиши ёки моддий бойли- гини йўқотиши, маҳаллий раҳбарнинг қаттиққўл муносабати нати- жасида (агар улар бошқа миллат ва бошқа эътиқодда бўлса) намоён бўлади. Таъкидлаш жоизки, Президент И.А.Каримов «Юртимизда чет элдаги марказлар томонидан молиявий таъминланган ва бошқарил- ган террорчи тўдалар Сурхондарё ва Тошкент вилоятларининг тоғ- ли туманлари орқали суқилиб кирган таҳликали кунларни ҳам эсла- шимиз лозим. Агарки ана шу ёвуз ниятли кучларнинг қабиҳ ва узоқни кўзлаган бузғунчилик мақсадлари амалга ошганида борми, мамлакатимиз фуқаролар уруши олови ичида қолиб кетган ва унинг оқибатлари, ҳеч шубҳасиз, бутун Ўрта Осиёдаги вазиятни портла- тиб юборган бўлар эди» 2 . Фақат чинакам чуқур билимли, маърифатли мусулмон уламо- ларгина ваҳҳобийликнинг сохта ғояларини фош қилишлари, фана- тизимга чек қўйишлари мумкин. Фақат уларгина одамларни терро- ризм, экстремизм, гиёҳфурушлик каби иллатлардан қайтара олади- лар. Динни ниқоб қилиб, турли қўпорувчиликлар, зўравонликлар содир этаётган кучлар муайян марказлар томонидан бошқарил- моқда. Буни сўнги йилларда нафақат юртимизда, балки АҚШ, Рос- сия, Жазоир, Покистон, Саудия Арабистони, Туркия, Буюк Брита- ния каби мамлакатларда юз бераётган воқеалар ҳам кўрсатиб ту- рибди. Диний-экстремистик ташкилотлар сўзда бир қарашда ижо- бийдек туюладиган мақсадларни илгари сургани билан, уларнинг асл нияти ҳокимиятни эгаллашдир. Бу йўлда улар ҳар қандай ваҳ- 1 Основы противодействия терроризму / Под. ред. Я.Д.Вишнякова. – М., 2006. – С. 26–27. 2 Каримов И.А. Ўзбекистоннинг 16 йиллик мустақил тараққиёт йўли. – Т., 2007. – Б. 9. 181 шиёна усуллардан тап тортишмаяпти. Керак бўлганда миллатчи- лик, этник низолардан ҳам усталик билан фойдаланишмоқда. Бун- дай хатти-ҳаракатлар натижасида халқ, шахс эркинлигига дахл қи- лиши, уруш ва зўравонликни келтириб чиқариши, оқибатда минг- лаб бегуноҳ одамлар жафо чекиши, қирилиб кетиши мумкин. Аммо ҳеч қандай динни, эътиқодни зулм, зўравонлик ёрдамида, қурол ку- чи билан ёйиш мумкин эмас. Маънавий қадриятлар ҳақида гап кет- ганида қурол ҳал қилувчи роль ўйнамайди 1 . Download 1.38 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling