Microsoft Word Махмудов Р. Ииида бошкарув психол. Дарслик doc


Download 1.38 Mb.
Pdf ko'rish
bet86/130
Sana31.03.2023
Hajmi1.38 Mb.
#1310725
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   130
Bog'liq
Ichki ishlar psixologiyasi

 
Мавзуга оид адабиётлар 
1. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси. 
– Т.,2012. 
2. Каримов И. А. Юксак маънавият – енгилмас куч. – Т., 2008.
3. Каримов И. А. Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни 
янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш 
концепцияси. – Т., 2010. 
4. Каримов И. А. Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонаси-
да. – Т., 2011. 
5. Баймуханов З. Дин – бузғунчиликка қарши // Қалқон.
– 2006. – 
№ 5.
– Б. 28–29.
6. Душанов Р., Фарфиев Ё. Касбий психология. – Т., 2011.
7. Каменова М.Е. Особенности профиля террориста-смертника 
// Вестник Московского университета МВД России. 
– 2011. – №2. 
8. Ольшанский Д.В. Психология терроризма.
– СПб., 2002. 
9. Психология террористов и серийных убийц: Хрестоматия. – 
Минск, 2004.
10. ҚодировА., ИсмоиловМ. «Қурбонлик» ёки «шаҳидлик» кўри-
нишидаги терроризм // Ҳуқуқ
–Право–Law. – 2004. –№ 2. – Б. 16–17. 
11. Ғойибназаров Ш. Халқаро терроризм: илдизи, омиллари ва 
манбаи. – 2009.


191 
XIII боб 
ИЧКИ ИШЛАР ИДОРАЛАРИ БОШҚАРУВИДА 
ҚАРОР ҚАБУЛ ҚИЛИШНИНГ ПСИХОЛОГИК 
ЖИҲАТЛАРИ 
1-§. Қарор қабул қилишнинг психологик 
даражалари ва таснифи 
Ички ишлар идоралари раҳбарининг энг муҳим хусусиятлари-
дан бири ўзида мавжуд барча маълумотларни психологик таҳлил 
қилган ҳолда тўғри, аниқ ва адолатли қарор қабул қилишидир. 
Бунда раҳбар бевосита ўзининг шахсий-касбий муҳим хислатларига 
таянади. Лекин баъзи раҳбарлар қарор қабул қилишда бир қатор 
қўпол хатоларга йўл қўядилар. Шу боис ички ишлар идоралари 
раҳбар ходимларининг муҳим касбий-шахсий сифатларини ва 
фаолият жараёнида уларнинг намоён бўлишини ўрганиш алоҳида 
аҳамият касб этади. 
Ички ишлар идораларини бошқаришнинг асосий жиҳатларидан 
бири, бошқарув қарорлари қабул қилиш ва уларнинг ижросини 
таъминлашдир. Бошқарув қарори ички ишлар идораларидаги бирон 
объектни кўзланган мақсадга мувофиқ равишда бир ҳолатдан ик-
кинчи ҳолатга ўтишида ифодаланади. 
Ички ишлар идоралари раҳбарининг бошқарув қарори билан 
боғлиқ жараённи қуйидаги таркибий қисмларга ажратиш мумкин: 
1) қарор қабул қилиш; 2) қарорни ижро учун топшириқ сифатида 
йўллаш; 3) ходимларни ижрога ундовчи шароитни яратиш; 4) назо-
ратни амалга ошириш. 
Одатда ички ишлар идоралари раҳбари томонидан қабул қили-
нувчи қарорлар турлича бўлиб, улар: яккаҳокимлик, коллегиаллик, 
жамоавийлик асосида қабул қилингани билан фарқланади. 
Коллегиал тарзда қарор қабул қилишда муаммо мутахассислар 
билан муҳокама этилади, таклиф этилган ғоялар ичидан энг мақбу-
ли раҳбар томонидан қабул қилинади. Бу қарорнинг натижаси ва 
амалга ошириш масъулиятини ҳам раҳбар ўз зиммасига олади. 
Жамоавий қарор қабул қилишда эса қарор умумий муҳокама ва 
овоз бериш орқали гуруҳ аъзолари томонидан қабул қилинади, 
унинг натижаси учун бутун жамоа масъул ҳисобланади. 

Download 1.38 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   130




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling