Microsoft Word Махмудов Р. Ииида бошкарув психол. Дарслик doc


-§. Гаровга олинган шахсларни озод қилиш жараёнида


Download 1.38 Mb.
Pdf ko'rish
bet85/130
Sana31.03.2023
Hajmi1.38 Mb.
#1310725
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   130
Bog'liq
Ichki ishlar psixologiyasi

3-§. Гаровга олинган шахсларни озод қилиш жараёнида 
музокаралар олиб боришда фойдаланадиган психологик 
билимлар
Гаровга олинган шахсларни озод қилиш ўзига хос оғир ижтимо-
ий, сиёсий, руҳий, қолаверса, ҳуқуқий жараён ҳисобланади. Гаров-
даги шахсларнинг таркиби, жинси, ёши, миллати, касби, келиб чи-
қиши, умуман олганда, этнопсихологияси террорчиларни қизиқтир-
майди, уларнинг мақсади битта – олдига қўйган вазифасини, мақса-
дини ҳар қандай йўл билан бўлса ҳам амалга ошириш. Террорчи 
учун гаровга олинаётган шахсларнинг қаердалиги – уйдами, кўча-
дами, транспортдами, кемадами, турмадами – фарқи йўқ. Гаровга 
олинаётганлар бир гуруҳ одамлар ёки битта шахс ҳам бўлиши 
мумкин. Гаров – террорчи учун қутулиш йўли ёки усули. Бунга 
кўплаб мисоллар келтирилиши мумкин (Масалан, Беслан, Москва 
метроси, Қирғизистон, Андижон воқеалари).


188 
Гаровга олинган шахсларда стресс ҳолати мавжуд бўлади. Бу 
стресс кўпинча гаровдаги шахслар орасида қўрқинч билан бирга 
саросимани ҳам юзага келтиради. Ўша вақтда ҳар бир шахс ҳар 
қандай миш-миш гапларга ишонади, мақсад фақат озод бўлиш бў-
лади. Музокара олиб боришда ходимлар бевосита психолог-ама-
лиётчидан фойдаланадилар, унинг кўмагига муҳтож бўладилар. 
Психологни асосий вазифаси – яъни музокара олиб борувчи шахсга 
маслаҳат бериш. 
Музокаралар жараёнида амалиётчи психологларнинг роли ўз-
гача, лекин барча психологлар ҳам музокарада иштирок этишга 
тайёр бўлмайдилар. Баъзилари бундай вазиятларда ўзини йўқотиб 
қўядилар ёки фикрларида чалғиш юзага келади. 
Музокара олиб борувчи психологларни аввалдан тайёрлаш 
керак бўлади (масалан, олий ўқув юртида психология фанини 
ўқитишда, олий ўқув юртидан кейин ўзини устида ишлаш даврида. 
Ички ишлар идоралари ходимларини касбий – психологик 
тайёрлашда, албатта, музокара олиб бориш муаммосига тўхталиш 
керак. Музокара олиб бориш йўналиши бўйича ҳам мутахассис 
тайёрлаш муаммосини ҳал қилиш керак, шунингдек музокара олиб 
бориш методикасига ҳам асосий эътиборни қаратиш керак. 
Музокара қарама-қарши томонлар ўртасида ҳал қилиниши керак 
бўлган муаммони ечиш учун муомала усули, қуролидир. 
Музокара олиб боришга шахсни тайёрлашда мақсад, мазмун, 
мулоқот элементлари, психолог, педагог шахси, ходимлар 
мажмуасидан иборат бўлиши керак. 
 
Педагогик коммуникациянинг элементлари 
педагогик таъсир этишнинг шакли, усули, услублари 
шахслар ўртасида музокара олиб боришнинг самарали усуллари 
музокара олиб борувчиларни олий ўқув юртларида ўқитиш ва тайёрлаш 
Педагог ходимлар ўқув жараёнида 
музокара олиб борувчининг ҳаракатлар 
тактикаси, усул ва услублари, психоло-
гик таъсир кўрсатиш объекти ҳақида 
билим ва маълумотга эга бўладилар 
Бўлғуси ходимлар касбий 
фаолияти билан боғлиқ 
психологик билимларга 
эга бўлиш 


189 
Музокара олиб бориш жараёни муваффақиятли кечиши учун
психолог музокара олиб борувчи шахсни ўқитади, машқ қилдиради, 
тарбиялайди, керак бўлса, бошқариб туради. Музокара олиб 
борувчи шахсни музокарага тайёрлаш босқичлари музокара олиб 
бориш стратегиясига эга бўлиш, музокара олиб бориш тактикаси, 
музокара олиб борувчиларни музокарага тайёрлаш методикаси 
орқали ўргатиш ва бошқалардан иборат. 
Музокара жараёнида шахснинг руҳий ҳолати ҳам муҳим 
ҳисобланади, масалан: овозининг ўзига хослиги, овозида қўрқинч 
ҳиссининг йўқлиги, ўзидаги ишончни бошқаларга сездириш, музо-
кара олиб борадиган жойнинг ўзига хослиги (яъни ёруғлиги, қуруқ-
лиги, намлиги, қоронғилиги) ким билан музокара олиб борилаёт-
гани (аёлми, эркакми, ёши ҳам муҳим ҳисобланади), энг асосийси, 
вақти (кунни биринчи ярмидами ёки иккинчи ярмидами, кечасими, 
эрталабми). 
Музокара олиб боришда психолог учун ҳам, ходим учун ҳам 
энг муҳими – фуқароларнинг соғлиғи, омонлиги ва озодлиги. 
Шахсни гаровга олган террорчи учун эса муҳими – унинг озодлиги, 
ниятини амалга ошириши эса асосий мақсадидир. Террорчилар 
учун нечта одам ўлишининг фарқи йўқ, чунки улар орқага йўл йўқ-
лигини яхши билишади. 
Музокаралар жараёнида террорчи танг вазиятдан чиқиб кетиш 
учун ҳар нарсага тайёр бўлади. 
Баъзида музокаранинг бир неча кунгача чўзилиб кетган вақт-
лари ҳам кўп бўлган, бундай ҳолатда иккала томон ҳам толиқади, 
чарчайди, лекин ходимларнинг имконияти (овқат, сув, коммуни-
кация масаласида, дам олиш бўйича) террорчиникидан устун ту-
ради, улар навбатма-навбат хизмат олиб боришлари мумкин, тер-
рорчиларда эса бунинг акси кўпроқ бўлиб туради. 
Музокара олиб боришда об-ҳавонинг таъсири ҳам катта бўлиб, 
масалан, изғирин совуқда, қор ва ёмғирда, ҳаддан ташқари иссиқда, 
шамолда бир қанча қийинчиликлар юзага келади. Ушбу қийинчи-
ликларни енгишда ходимлар техник воситалардан самарали фойда-
лана олишлари зарур, ундан ташқари, томонлар орасидаги масофа 
ҳам музокарани тўлиқ ва тўғри олиб боришга халақит беради. 
Музокара олиб боришда кўп нарса террорчи шахсларнинг нима 
талаб қилаётганига ҳам боғлиқ. Уларнинг мақсади ходимларга 
вазифа юклайди. 


190 
Бугунги кунда музокара олиб бориш бўйича ходимларнинг на-
зарий тайёргарлиги ҳамда жисмоний ва ўқ отиш тайёргарлиги ях-
ши, аммо амалий хатти-ҳаракатга келганда оқсоқланиш мавжуд, 
чунки назария – бошқа, реал воқеа-ҳодисани ўз кўзи билан, унда 
иштирок этиш бошқа. Ходим руҳиятига булар ўз таъсирини кўр-
сатмай қолмайди. 
Музокара олиб боришда тилни тушуниш, билиш ҳам муҳим 
ҳисобланади, чунки тил орқали музокара бошқарилади ва бир-би-
рини тушунишга ҳаракат қилинади. Музокаранинг натижаси нима 
билан тугашини ҳеч ким билмайди, чунки ҳамма нарса террорчи 
шахснинг ходим олдига қўяётган талабига боғлиқ. 
Музокара олиб боришда ходимнинг диққати, хотираси, сезгиси, 
идроки, иродаси комплекс билиш жараёни сифатида қўлланилади, 
чунки бундай жараённи амалий фаолиятга тўғри қўллай олиш, ҳар 
қандай қуролдан ҳам кучли ҳисобланади. Қурол билан бир қанча 
одамларни ҳалок қилиш мумкин, лекин руҳий таъсир этиш орқали 
бир юзлаб, минглаб ва одамларга таъсир ўтказиш мумкин. 

Download 1.38 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   130




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling