Microsoft Word Махмудов Р. Ииида бошкарув психол. Дарслик doc
«Қурбонлик» ёки «шаҳидлик»
Download 1.38 Mb. Pdf ko'rish
|
Ichki ishlar psixologiyasi
- Bu sahifa navigatsiya:
- Террорчи шахснинг сифатлари
«Қурбонлик» ёки «шаҳидлик» терроризми халқаро терроризм
кўриниши сифатида турли ижтимоий-сиёсий тартибларда муайян сабаблар ва омиллар таъсирида намоён бўлади. 2004 йил 29-30 март кунлари Ўзбекистонда ҳам «шаҳидлик» терроризмининг дастлабки кўриниши кузатилди 1 . Одатда «шаҳидлик»ни қарор қилган шахслар ўз жонини қурбон қилишни таклиф қилмайдилар. Уларни «маънавий мураббийи» ёки сардори танлаб олади. Шундан сўнг узоқ муддатга режалаштирил- ган психологик тайёргарлик жараёнлари бошланди. «Қурбонлик» ёки «шаҳидлик» мақомидаги террорчиларни одатда Яқин Шарқ, Кавказорти, Афғонистон ва Покистонда тайёрлайдилар. «Қурбонлик» ёки «шаҳидлик»ка мубтало бўлган террорчиларни зарарсизлантириш жуда мушкул, чунки у ўлимга тайёр. Бундай но- бакор ишларга қарши махсус хизмат ходимларининг самарали меҳ- натлари орқали натижага эришиш мумкин. Мутахассисларнинг таъ- кидлашларича, террорчи ҳар сонияда ҳаёт билан видолашишга тай- ёр эмас. У доимий равишда бармоғини ҳаракатга келтирувчи туг- мада тутиб туриши мумкин эмас. Террорчи ўз жонига қасд қилиши учун камида ярим дақиқа вақт керак бўлиши ҳисоблаб чиқилган. Мана шу ярим дақиқа ҳал қилувчи вазифани бажаради. Террорчи шахснинг сифатлари: 1) тажовузкор ва шафқатсиз (қаттиқ қўл) хулқ-атворга эгалик; 1 Қаранг: Қодиров А., Исмоилов М. «Қурбонлик» ёки «шаҳидлик» кўринишидаги терроризм // Ҳуқуқ–Право–Law. – 2004. – №2. – Б. 16–17. 187 2) ўзини оқлаш. Сиёсий мафкуравий мотивлар одатда шахснинг яширин эҳтиёжларини қондириш сифатида намоён бўлади; 3) агрессивлик хусусияти, яъни воқеликка тўғри баҳо бера ол- маслик, айбни ташқи омиллардан қидириш ва ўзининг муваффақи- ятсизлигини вазиятга юклашга мойиллик; 4) террорчи ташкилотларга, унинг вазифа ва идеалларига кўр- кўрона содиқлик; 5) етарли даражада ақлий ривожланмаганлик, билим даража- сининг пастлиги; 6) одатда носоғлом оилалардан чиққанлиги, ижтимоий патоло- гик ривожланишга эга бўлганлиги. Жамиятда ўз ўрнини топа ол- маган, иш жойини йўқотган ёки унга эга бўлмаганлар, яқин киши- ларини йўқотганлар, жисмоний имконияти чегараланган шахслар, оғир руҳий жароҳатни бошидан кечирганлар, террорчилик ёки ди- ний анъаналарга риоя қиладиганларнинг қариндошлари, фарзанд- лари ёки неваралари бўлиши мумкин; 7) доимо ўз «мен»лигини ҳимоя қилиш, ўз фикрини тасдиқлаш- га интилиш, бошқа инсонларнинг истак ва ҳиссиётларига эътибор бермаслик ва фанатизм; 8) шошқалоқлик, ўзгарувчанлик, иккиланиш ва бошқалар; 9) асосан 16–35 ёшдагилар. Download 1.38 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling