185
тайёрлаш ва портловчи мосламаларни яратиш соҳасида техник,
ҳамда бошқа малакаларга эга бўладилар. Кимдир террорчилар учун
сохта ҳужжатлар, кимдир транспорт воситаси ва самолёт учун чип-
та, яна кимдир портловчи мосламалар учун омборхоналар тайёр-
лайди.
Бажарувчилар. Террорчилик ташкилотининг энг қуйи поғона-
ларида турадилар ва уларнинг асосий вазифаси бевосита террорчи-
лик ҳаракатларини амалга ошириш ҳисобланади.
Булар портловчи
мосламани ҳодиса жойига олиб борувчи, масофада туриб портлов-
чи мосламани ҳаракатга
келтирувчи, ўлимдан қайтмайдиган йўл
кўрсатувчилар, ўзини «қурбон» ёки «шаҳид» қилувчи аёл ва эркак-
лардир.
Тажовузкор тип – тоифасидаги одамлар зўрлашга, ўлдиришга,
ҳамма нарсани бузишга ва ҳаммани қўрқитишга хос тажовузкор эҳ-
тиросга эга. Террор – эмоционал қониқишнинг асосий усули. Ушбу
тоифадагилар мутлақо маънавиятсиз, ваҳший, пул учун ҳамма нар-
сага тайёр кимсалардир.
б) фанатик тип – террорчиларнинг энг хавфли типларидан би-
ри. Бундай улар террорчилик ҳаракатларини содир этишга боришда
ўлимга олдиндан тайёрланадилар.
Do'stlaringiz bilan baham: