Microsoft Word Махмудов Р. Ииида бошкарув психол. Дарслик doc


Download 1.38 Mb.
Pdf ko'rish
bet82/130
Sana31.03.2023
Hajmi1.38 Mb.
#1310725
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   130
Bog'liq
Ichki ishlar psixologiyasi

Педагог-мураббийлар террорчилик ҳаракатларини тайёрловчи-
лар билан бир жабҳада фаолият кўрсатадилар. Улар террорчилик 
фаолиятининг барча мутахассислиги бўйича йўриқчилик (инструк-
торлик) фаолияти билан шуғулланадилар. Одатда улар бойлик 
гирдобига тушган собиқ махсус хизмат ходимларидир. Педагог-
мураббий террорчиларнинг профессионал фаолияти ўзгармайди. 
Улар илгари терроризмга қарши курашишни ўргатган бўлсалар, 
эндиликда, ўтмишдаги тажрибаларига суянган ҳолда, террорчилар-
ни ўзларининг собиқ шогирдларига қарши курашишга ўргатадилар. 
Технологлар ҳам террорчи ташкилотларнинг аъзолар бўлиб, 
уларнинг асосий вазифаси террорчилик ҳаракатларининг содир эти-
лишини техник жиҳатдан таъминлаб бериш ҳисобланади. Аниқ тер-
рорчилик хатти-ҳаракатларини содир этиш учун шарт-шароитларни 


185 
тайёрлаш ва портловчи мосламаларни яратиш соҳасида техник, 
ҳамда бошқа малакаларга эга бўладилар. Кимдир террорчилар учун 
сохта ҳужжатлар, кимдир транспорт воситаси ва самолёт учун чип-
та, яна кимдир портловчи мосламалар учун омборхоналар тайёр-
лайди. 
Бажарувчилар. Террорчилик ташкилотининг энг қуйи поғона-
ларида турадилар ва уларнинг асосий вазифаси бевосита террорчи-
лик ҳаракатларини амалга ошириш ҳисобланади. Булар портловчи 
мосламани ҳодиса жойига олиб борувчи, масофада туриб портлов-
чи мосламани ҳаракатга келтирувчи, ўлимдан қайтмайдиган йўл 
кўрсатувчилар, ўзини «қурбон» ёки «шаҳид» қилувчи аёл ва эркак-
лардир. 
Тажовузкор тип – тоифасидаги одамлар зўрлашга, ўлдиришга, 
ҳамма нарсани бузишга ва ҳаммани қўрқитишга хос тажовузкор эҳ-
тиросга эга. Террор – эмоционал қониқишнинг асосий усули. Ушбу 
тоифадагилар мутлақо маънавиятсиз, ваҳший, пул учун ҳамма нар-
сага тайёр кимсалардир. 
б) фанатик тип – террорчиларнинг энг хавфли типларидан би-
ри. Бундай улар террорчилик ҳаракатларини содир этишга боришда 
ўлимга олдиндан тайёрланадилар. 

Download 1.38 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   130




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling