184
Таъминловчилар тоифасига турли ноқонуний ёки
жиноий
йўллар орқали оддий маблағ йиғиш билан шуғулланувчи шахслар
киради.
Ёлловчи –
бошқаларни террорчи ташкилотларга жалб қилувчи
шахс. Тез ва осон психологик алоқа ўрнатишга мойиллиги, психо-
технологик кўникмаларга эгалиги, ишонтириб (гипноз билан) таъ-
сир қилиши билан ажралиб туради.
Ушбу тоифадагилар террорчи
ташкилотларда энг кучсиз бўғин ҳисобланиб, уларнинг вазифаси
таъсирга
берилувчан одамларни ва топиб, уларга психологик
таъсир ўтказишдан иборат.
Террорчилик ҳаракатларини тайёрловчилар – асосан собиқ
махсус хизмат ходимлари бўлиб, икки ёки ундан ортиқ давлатларда
махсус хизматларда тайёргарликдан ўтган бўладилар. Уларда узоқ
йиллар давомида қўпорувчилик, баъзан эса аксилтеррорчилик фао-
лияти билан шуғулланиш натижасида
террорчиларга хос психоло-
гик сифатлар шаклланган бўлади. Бироқ, ёш жиҳатидан ёки бирор-
бир сабаб туфайли давлат хизматининг ижтимоий йўналганлигини
ўзгартиради. Масалан, улар одатий давлат хизматида, бироқ «душ-
ман тарафи»да бўлиб фаолият олиб борадилар. Бундай махсус хиз-
мат ходимларининг маънавий-ахлоқий, инсоний қадриятлари қўпо-
рувчилик фаолияти билан узоқ йиллар давомида шуғулланиши на-
тижасида йўқ бўлиб кетган. Ижтимоий йўналганликнинг ўзгариши-
да асосий ролни «моддий манфаат» ўйнайди. Террорчилик ташки-
лотлари уларга ушбу фаолият билан шуғулланганлари учун
давлат
хизматига қараганда бир неча баробар кўп ҳақ тўлайдилар.
Do'stlaringiz bilan baham: