Microsoft Word Махмудов Р. Ииида бошкарув психол. Дарслик doc


Download 1.38 Mb.
Pdf ko'rish
bet83/130
Sana31.03.2023
Hajmi1.38 Mb.
#1310725
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   130
Bog'liq
Ichki ishlar psixologiyasi

Зомбилаштирилган тип – манқуртлар ўз жонига қасд қилиш 
вазифасини идеал тарзда бажарувчилардир. Дастурлаштирилган 
автомат сифатида улар таъсирга берилиш оқибатида ҳаракат қила-
ди. Вазифани бажаришда тез фикрлайди ва қўрқувни ҳис қилмайди. 
Қасоскор тип – асосий мотиви ўзи учун, яқинлари ёки дўстла-
ри ҳамда эътиқоддошлари учун қасос олиш ҳисобланади. Ушбу то-
ифадагилар ичида кўпроқ ўспиринлар ва аёллар учрайди. 
Авантюрист тип – мустаҳкам сиёсий эътиқод ва барқарор си-
ёсий йўналишга эга бўлмаган одам. Ушбу тоифадаги одамнинг 
бошқалардан фарқи – якка ҳолда ҳаракат қилиши. 
Бажарувчиларни ўз жонига қасд қилувчи-террорчилар тоифа-
сига киритиш мумкин. Ушбу тоифадаги одамларда ўлиш ва ўлди-
ришга хоҳиш катта бўлади, улар ўзини жуда ожиз ҳис қиладилар. 
Ушбу эътиқоднинг ички мотивларидан бири мус тақил равишда 
заифликдан қутулишдир. Бундай одамларда тобелик экстремал 
кечинма ҳисобланади. 
Ўз жонига қасд қилувчи террорчиларнинг мақсадлари одамлар 
гавжум жойларда, шаҳарнинг марказий туманларида ўзларига катта 


186 
эътибор қаратиш, бўлади. Агар аҳолидан тўсиб қўйилса, улар кўп-
роқ ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларини йўқ қилишга 
ҳаракат қиладилар. Улар музокара олиб боришда бир мақсадни кўз-
лайдилар, яъни – ён-атрофига имкони борича кўпроқ одамларни 
йиғиш, яъни ўз жонини қимматроққа сотишга ҳаракат қиладилар. 
Терроризм кейинги пайтларда турли кўринишларда намоён 
бўлмоқда. Агар илгари муайян мақсадларга эришиш йўлида унинг 
одамларни гаровга олиш, аҳоли ўртасида ваҳима уйғотиш, у ёки бу 
давлат объектларини портлатиш, давлат арбобига суиқасд қилиш ва 
бошқа кўринишлари кузатилган бўлса, бугун ўз ғаразли мақсади 
йўлида тўғридан-тўғри инсон ресурсларидан фойдаланиш ҳоллари 
ҳам оммалашиб бормоқда. Терроризмнинг бу кўриниши «қурбон-
лик» ёки «шаҳидлик» терроризми деб аталади. 

Download 1.38 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   130




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling