Microsoft Word Махмудов Р. Ииида бошкарув психол. Дарслик doc


Download 1.38 Mb.
Pdf ko'rish
bet91/130
Sana31.03.2023
Hajmi1.38 Mb.
#1310725
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   130
Bog'liq
Ichki ishlar psixologiyasi

психологик йўналишлари 
Ҳар қандай касбий фаолият инсонга муайян талаблар қўяди 
ҳамда унинг шахси ва бутун турмуш тарзида ўзига хос из қолди-
ради. Ички ишлар идоралари раҳбарлари касбий фаолият самара-
дорлигини белгилаб берувчи қандай шахсий хислатларга эга бў-
лиши лозимлигини аниқлаш учун ушбу фаолиятнинг асосий йўна-
лишларини психологик жиҳатдан таҳлил қилиш, унинг ўзига хос 
жиҳатларини аниқлаш, таркибий тузилишини очиб бериш зарур. 
Касбий фаолиятнинг қонуниятларини аниқлаш уни нафақат ўрга-
нишга, балки такомиллаштиришга ҳам қаратилган ташкилий тад-
бирлар тизимини ишлаб чиқиш имконини беради. 
Ички ишлар идоралари раҳбарлари фаолиятининг психологик 
хусусиятлари «ички ишлар идоралари бошқарув психологияси» 
фанида етарлича батафсил таҳлил этилган. Мазкур муаммо ички 
ишлар идоралари раҳбарларининг касб фаолияти тузилишини 
психологик таҳлил қилиш нуқтаи назаридан ҳам, ушбу фаолиятга 
хос психологик хусусиятлар мажмуини илмий тавсифлаш нуқтаи 
назаридан ҳам тадқиқ этилган. 
Ушбу тадқиқотларни амалга оширган муаллифлар (А. М. Бан-
дурка, А. И. Китов, В. Л. Васильев, А. В. Дулов, В. Е. Коновалова, 
А. Р. Ратинов, А. М. Столяренко, И. Маҳмудов ва бошқалар)нинг 
фикрича, ички ишлар идоралари раҳбар ва ходимларининг фаолия-
ти қуйидаги психологик хусусиятларга эга. 
Биринчидан, бу ички ишлар идораларидаги касбий фаолият-
нинг хусусиятларидан бири бўлмиш ички ишлар идоралари раҳбар 
ҳамда ходимлари фаолиятининг ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солин-
ганлигидир. Раҳбар ва ходимларнинг фаолияти ҳуқуқий нормалар 
(қонун ҳужжатлари, ИИВ норматив ҳужжатлари ва шу кабилар) би-
лан қатъий тартибга солинган. Ушбу хусусият ички ишлар идора-
лари раҳбар ва ходимларининг фаолиятини инсон амалиётининг 
ишларни бажариш умумий режалар ёки йўриқномалар билан белги-


199 
лаб қўйиладиган кўплаб тармоқларидан фарқ қилдириб туради ва 
фаолиятни самарали ташкил этиш ҳақидаги шахсий тасаввурлари-
ни эркин амалга ошириш учун кенг имконият яратади. 
Раҳбар фаолиятининг ҳуқуқий бошқаруви ходимнинг фаолия-
тини қонун нормалари билан қатъий белгиланган тартибга бўйсун-
диради. Ходимнинг ўз хизмат вазифаларини умуман ёки етарли 
даражада бажармаслиги доимо у ёки бу қонунни бузиш ҳисоблана-
ди. Буларнинг ҳаммаси охир-оқибатда ходимга ўз қарор ва ҳаракат-
лари учун катта масъулият юклайди. 
Бироқ бу ҳол ходим ўз фикрини билдиришда, фаолиятини амал-
га ошириш воситаларини танлашда, ишини оқилона ва самарали 
ташкил этишда эркин эмаслигини билдирмайди. Ички ишлар идо-
ралари ходимлари касбий фаолиятининг психологик хусусиятлари-
га қонун ва касб ахлоқи нормаларида ифодаланадиган кенг тактик 
майдон мавжудлигини ҳам киритиш лозим. 
Ички ишлар идоралари раҳбарлари фаолиятининг яна бир йўна-
лиши ҳокимият ваколатига эгаликдир. Иш манфаати йўлида ходим-
ларга зарур ҳолларда одамларнинг шахсий ҳаётига аралашиш, кў-
пинча атрофдагилардан яширишга ҳаракат қилинадиган ҳолатларни 
аниқлаш, фуқароларнинг турар жойларига кириш, зарур ҳолларда 
айрим фуқароларнинг эркинлигини чеклаш ва ҳатто ундан маҳрум 
қилиш ҳуқуқи берилган. Бундай ҳокимият ваколати берилган раҳ-
бар ва ходимнинг психологик ҳолатини аввало юксак даражадаги 
масъулият белгилаб беради. Унинг ўз ваколатларини қўллаши эса 
ҳаракатларининг зарурлиги ва оқилоналигини, қонуний асосга эга-
лигини аниқлаш имконини берадиган бир қатор масалаларни ҳал 
қилишни тақозо этади. Кўпинча бу ҳол вариантлардан бирини тан-
лаш зарурати билан боғлиқ бўлади ва шу боис жуда катта асабий 
зўриқиш билан кечади. Берилган ҳокимиятдан оқилона ва қонуний 
фойдалана олиш – ички ишлар идоралари раҳбарларига қўйилади-
ган жуда муҳим касбий талаблардан бири. Ҳокимият ваколатидан 
фойдаланишнинг қонунга ва мақсадга мувофиқлиги кўп даражада 
раҳбар ходимнинг шахсий хислатларига боғлиқ. 
Раҳбарлар ўз касбий фаолиятида дуч келадиган тўсиқларидан 
бири манфаатдор шахсларнинг доимий равишда қаршилик кўрса-
тиши ва тўсқинлик қилишидир. Бу ходимнинг жиноятларни очиш, 
тергов қилиш ва уларнинг олдини олишга қаратилган фаолиятига 
баъзан жуда кескин шаклларда кечадиган кураш тусини беради. 


200 
Раҳбарнинг йўлига атайин қўйиладиган тўсиқларни енгиш, хавфли 
вазиятларни бартараф этиш зарурати унда турли ҳиссий реакция-
ларни келтириб чиқаради, ундан доимий асабий зўриқиш ва зўр 
ақлий фаолиятни талаб этади; фаол кураш шароитида доимий 
равишда мураккаб ақлий фаолиятни амалга ошириш, ўз мақсад-
ларини яшириш, ҳақиқий ижтимоий вазифаларини ниқоблашни 
тақозо этади. 
Ички ишлар идоралари раҳбари касбий фаолиятининг яна бир 
ўзига хос жиҳати барча табақадаги фуқаролар билан муомала қила 
олиш қобилиятини билдирувчи коммуникативликдир. Бу кўп то-
монлама ва алоҳида хусусиятга эга бўлган хислатдир. Раҳбарлар ўз 
фаолияти давомида турли ёшдаги, касбдаги, турли ҳуқуқий мақом-
га эга бўлган кишилар билан муомала қилишларига тўғри келади. 
Бу умуман инсон психологиясини, хусусан муомаланинг психоло-
гик асосларини билишни талаб этади. Ички ишлар идораларида 
фаолият олиб бораётган раҳбарнинг коммуникативлиги турли хил 
тергов, оператив қидирув ва профилактик тадбирларни тўғри таш-
кил қилиш учун ниҳоятда зарур. 
Ички ишлар идоралари раҳбар ходимлари коммуникативлиги-
нинг алоҳида жиҳати шундаки, у ходимдан бошқа қиёфага кириш-
ни талаб этади. Ушбу зарурат унинг ўз фаолияти соҳасига кира-
диган барча шахслар билан алоқа ўрнатишнинг муҳимлигидан 
келиб чиқади. 
Вақт танқислиги ва ишнинг ҳаддан ташқари кўплиги ҳам раҳ-
барлар касбий фаолиятининг ўзига хос хусусиятларига киради. Жи-
ноятчи эркинликда қанча кўп қолса, унинг жавобгарликдан қуту-
лиш, ўз жиноий фаолиятининг изларини йўқотиш ва терговдан қо-
чиб яшириниш имконияти шунчалик кўп бўлади. У вақтдан ютади. 
Уларни қидириб топиш ва ушлашни пайсалга солиш муваффақият-
сизликка олиб келади. 
Бошқа томондан қараганда, вақт танқислиги жиноят ишини тер-
гов қилиш, фуқароларнинг аризаларини кўриб чиқиш каби ҳаракат-
лар учун процессуал ва бошқа муддатларга риоя этиш зарурлигида 
намоён бўлади. 
Албатта, раҳбар касбий фаолиятига ёрқин ифодаланган билиш 
хусусияти хос. Бу эса турли хилдаги ва қийинчиликдаги фикрий 
вазифаларни турлича ҳал қилишнигина эмас, балки ушбу қарор-
ларни амалга оширишни ташкил этишни ҳам талаб этади. Бунда 


201 
турли тахминлар тузиш, оператив хизмат тадбирларини амалга 
ошириш режаларини ва, умуман, иш режаларини тузиш мақсадига 
эга бўлган қарорларни амалга оширадиган ишни амалда ташкил 
қилиш билан бирлашади. 
Ички ишлар идоралари раҳбарларининг касбий фаолиятида 
қуйидаги асосий жиҳатларни ажратиш мумкин: билиш фаолияти, 
конструктив, ташкилотчилик ва коммуникатив фаолият
1
. Албатта, 
раҳбарларнинг амалдаги фаолиятида ушбу таркибий қисмларнинг 
ҳар бири соф ҳолда учрамайди: уларнинг ҳаммаси узвий бирликда 
бўлади. 

Download 1.38 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   130




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling