Microsoft Word Махмудов Р. Ииида бошкарув психол. Дарслик doc


-§. Ички ишлар идоралари раҳбарларининг


Download 1.38 Mb.
Pdf ko'rish
bet94/130
Sana31.03.2023
Hajmi1.38 Mb.
#1310725
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   130
Bog'liq
Ichki ishlar psixologiyasi

2-§. Ички ишлар идоралари раҳбарларининг 
психологик тайёргарлиги 
Ички ишлар идоралари фаолиятини такомиллаштиришнинг 
етакчи йўналишларидан бири раҳбарларни психологик жиҳатдан 
лавозимга тайёрлашдир. 
Ички ишлар идоралари раҳбарларини психологик тайёрлашдан 
кўзланган мақсад уларда хизмат фаолиятининг ҳар қандай мурак-
каб шароитларида касбий жиҳатдан тўғри, аниқ, юқори ишчанлик 
билан ҳаракатланишга тайёрликни шакллантиришдан иборат. 
Бугунги кунда раҳбарларнинг шахсий касбий хислатларига
биринчи навбатда, касбий жиҳатдан муҳим хислатларига алоҳида 
талаблар қўйилмоқда. Ушбу фаолиятнинг хусусиятлари раҳбарлар-
да ҳиссий-иродавий барқарорликни ривожлантиришни, уларда 
стрессни вужудга келтирувчи омиллар таъсирига қарши психоло-
гик ишончлиликни шакллантиришни талаб этади. 
Ички ишлар идораларида фаолият олиб бораётган раҳбарларни 
психологик жиҳатдан тайёрлашнинг асосий вазифалари қуйидаги-
лардан иборат бўлади: 


204 
– ички ишлар идоралари раҳбарларининг ички ишлар идора-
лари учун типик бўлган стресс-омиллар ва улар йиғиндисининг 
таъсирига психологик чидамлилигини ошириш; 
– раҳбарларда психологик хислатларни ривожлантириш, барча 
касбий ҳаракатларни оператив хизмат фаолиятининг ҳар қандай 
мураккаб ва хавфли шароитларида юқори даражадаги самара билан 
бажаришларига ёрдам берувчи уқув ва кўникмаларнинг махсус ху-
сусиятларини шакллантириш. 
Психологик тайёргарлик раҳбарлар касб маҳоратининг ком-
плекс таркибий қисмидир. У раҳбарнинг шаклланган ва ривожлан-
ган психологик хусусиятлари мажмуаси бўлиб, оператив хизмат 
фаолиятининг ўзига хос ва муҳим психологик хусусиятларига жа-
воб беради ва уни амалга оширишнинг зарур шарт-шароитларидан 
бири ҳисобланади. Психологик тайёргарлик қуйидаги қисмлардан 
иборат: 
– раҳбарнинг касбий-психологик тайёргарлиги ва ҳис-туйғу-
лари (ўзи ишлаётган вазиятларнинг психологик жиҳатларини ва 
кишиларни тушунишга интилиши, қизиқишлари ва уларни тушуна 
олиши); 
раҳбарнинг касбий ҳаракатлари ва тактик тайёргарликнинг 
самарадорлигига оид психологик жиҳатлар: ушбу тайёргарлик 
касбий ҳаракатлар самарадорлигининг психологик шароитларини 
тушуниш ва ярата олишда; касбий (нутқий ва нутқсиз) ҳаракатлар-
ни амалга оширишнинг психологик воситаларидан маҳорат билан 
фойдаланиш, оператив хизмат вазифаларининг самаралироқ ҳал 
этилишини таъминловчи психологик усулларнинг бутун комплек-
сини моҳирлик билан қўллай олишида намоён бўлади; 
раҳбарнинг ривожланган касбий кузатувчанлиги ва хотираси 
(касбий кузатиш самарадорлигини ошириш учун психологик асос-
ланган усул ва қоидаларни қўллаш маҳоратини ўз ичига олади), ри-
вожланган касбий диққатлилик, сезги ва тасаввур органларининг 
машқ орқали ривожланганлиги, ҳал этилиши керак бўлган вазифа-
лар учун муҳим бўлган маълумотларни тез, тўлиқ ва аниқ эсда олиб 
қолиш, хотирада яхши сақлаш ва тўғри баён этиш бўйича машқ 
қилганлик; 
раҳбарнинг психологик барқарорлиги (унинг оператив хизмат 
фаолиятининг психологик жиҳатдан мураккаб, ҳиссий жиҳатдан 


205 
таранг, хавфли ва масъулиятли вазиятларида хотиржам ва ишонч 
билан ҳаракат қилиш қобилиятида намоён бўлади). 
Ички ишлар идоралари раҳбарларини психологик тайёрлаш 
уларнинг касб маҳоратини кескин оширади. Илмий далиллар ва 
мавжуд ижобий тажриба профессионал таълим тизимига психо-
логик тайёргарликни мақсадга йўналган тарзда ошириб боришнинг 
махсус вазифалари, шакл ва усулларини киритиш зарурлигини 
кўрсатмоқда. Бугунги кунда психологик тайёргарлик ички ишлар 
идоралари касб тайёргарлигининг муҳим таркибий қисмидир.
Ички ишлар идоралари раҳбарларининг психологик тайёргар-
лиги уларга оператив хизмат вазифаларини муваффақиятли ва 
самарали бажариш учун зарур бўлган хислатларни шакллантириш, 
ривожлантириш ва фаоллаштириш бўйича махсус ташкил этилган 
таъсир кўрсатиш жараёнидир. 
Психологик тайёргарликнинг ўзи раҳбарлар хизмат фаолияти-
нинг хусусиятларига боғлиқ. Шунга кўра, психологик тайёргарлик-
нинг мазмуни аниқ ифодаланган касбий йўналишга эга бўлмоғи 
лозим. 
Ички ишлар идораларида фаолият олиб бораётган раҳбарлар 
психологик тайёргарлигининг мазмунига қуйидагиларни киритиш 
мумкин: 
жиноятчиликка қарши курашга психологик жиҳатдан тайёр 
бўлиш хислатини шакллантириш; 
махсус оператив хизмат фаолиятининг турли жиҳатларига 
психологик йўналганликни ривожлантириш; 
касбий жиҳатдан муҳим билиш хислатларини шакллантириш 
ва ривожлантириш; 
турли тоифадаги фуқаролар билан психологик алоқа ўрнатиш 
уқув ва кўникмаларини такомиллаштириш ва ривожлантириш; 
фуқаролар билан мулоқотга киришишнинг, мураккаб, низоли 
вазиятларда уларга таъсир этишнинг психологик-педагогик усулла-
рини қўллаш маҳоратини такомиллаштириш; 
оператив хизмат фаолиятининг оғир вазиятларида ўзини тута 
олиш, психологик барқарорликни шакллантириш; 
шахснинг ижобий ҳиссий-иродавий хислатларини ривожлан-
тириш, қўл остидаги ходимларга ўзини тутиш ва бошқариш усул-
ларини ўргатиш; 


206 
иродавий фаолликни ва иродавий ҳаракатлар кўникмаларини 
шакллантириш; 
ходимларни уларнинг касбий фаолиятидаги руҳий зўриқиш-
ларга тайёрлаш. 

Download 1.38 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   130




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling