Microsoft Word Махмудов Р. Ииида бошкарув психол. Дарслик doc


Download 1.38 Mb.
Pdf ko'rish
bet102/130
Sana31.03.2023
Hajmi1.38 Mb.
#1310725
1   ...   98   99   100   101   102   103   104   105   ...   130
Bog'liq
Ichki ishlar psixologiyasi

Ихтиёрсиз тафаккур деб раҳбар узоқ вақт ҳал этолмай кела-
ётган ақлий вазифаларнинг тўсатдан, кутилмаганда ҳал қилиниши-
га айтилади. Раҳбардаги ихтиёрий тафаккур эса мулоҳаза, муҳока-
ма, исботлаш, гипотеза каби шаклларда намоён бўлади. Тафаккур-
нинг ўндан ортиқ турлари мавжуд. Умумий психологияда «опера-
тив тафаккур» тушунчаси ҳам мавжуд бўлиб, у шахснинг юзага 
келган воқеа-ҳодисага эътиборини қаратиб, муаммони зудликда 
ижобий ҳал қилишини англатади. 
Ички ишлар идораларининг раҳбар ходимида касбий идрок ало-
ҳида аҳамият касб этади. У энг аввало касбий фаолиятнинг мазму-
нини бойитишда яқиндан ёрдам беради. 
Идрок – «вақт, ҳаракат, фазо» ёрдами билан атроф муҳитнинг, 
ижтимоий турмушнинг моҳияти юзасидан ахборотлар, маълумот-
лар хусусиятларни акс эттиради. Масалан, раҳбар бўлиб ўтган во-
қеа-ҳодисани хотирасида қайта тиклаш билан бир қаторда уни ид-
рок этади ҳам. Раҳбар ходим воқеа-ҳодисани касбий фаолиятининг 
моҳиятидан келиб чиқиб идрок этади. Аввалроқ идрок қилинган 
таниш ходимнинг барча хислатлари ташқи қиёфаси ўхшашлиги 
туфайли бегона шахсга кўчирилади. 
Баъзида нарсалар нотўғри, янглиш идрок қилиниши мумкин. 
Бунга психологияда иллюзия дейилади. Раҳбар фаолиятида ҳам 
иллюзия юзага келиб туради, лекин иллюзияни ҳақиқат деб тушу-
ниш – катта хато, бундай хатоларнинг олдини олишда идрокнинг, 
яъни касбий идрокнинг роли ўзгача. Идрок қилиш жараёнида раҳ-
бар жиноят содир этиб қамалиб чиққан шахсни қайта кўрса, илга-
риги жиноятининг сабаблари ва вақтини идрок қилади. 


224 
Ташқи олам хусусиятлари тўғрисидаги ва шахснинг ўз гавда-
сини тута билишига оид билимлар, маълумотлар, хабарлар, таассу-
ротлар манбаини сезгилар ташкил қилади
1

Ходим бир соҳада бир неча йиллар фаолият олиб бориши нати-
жасида унда касбий сезги юзага келади. Сезги орқали раҳбар ходим 
бўладиган воқеа-ҳодисани олдиндан сезади ва салбий оқибатларга 
олиб келадиган воқеа-ҳодисаларнинг олдини олишга ҳаракат қила-
ди. Сезги ҳам ўзига хос хусусиятларга эга бўлиб, кўриш, эшитиш, 
ҳид билиш, таъм билиш каби турларга бўлинади. Масалан, касбий 
кўриш сезгиси ўзига хос инерцияга эга бўлиб, унинг таъсири тўхта-
ши билан дарҳол йўқолиб кетмайди. Қўзғатувчи таъсирнинг изи 
кетма-кет келувчи образлар деб аталадиган ҳодиса сифатида сақла-
ниб қолади. 
Ички ишлар идоралари раҳбарининг педагогик маҳоратини пе-
дагогик таъсир кўрсатиш ва тарбиявий ишлар олиб бориш кўник-
малари ташкил қилади. Раҳбарнинг юксак ахлоқий хислатлари, об-
рў-эътиборисиз уларни муваффақиятли амалга ошириб бўлмайди. 
Юқорида қайд этилган бундай уқувлар ички ишлар идоралари 
бошқарув соҳасидаги психологик билимларга, тарбиявий ишлар-
нинг принциплари, шакллари ва усулларига асосланган ҳолда амал-
га оширилади. Бунда эса ҳар қандай ички ишлар идоралари раҳба-
рида психологик билим, педагогик одоб, ходимлар билан киришим-
лилик, ўз ходимларини ўзининг ҳақлигига ишонтира олиш қобили-
яти бўлиши талаб этилади. 

Download 1.38 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   98   99   100   101   102   103   104   105   ...   130




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling