Microsoft Word Махмудов Р. Ииида бошкарув психол. Дарслик doc


Download 1.38 Mb.
Pdf ko'rish
bet104/130
Sana31.03.2023
Hajmi1.38 Mb.
#1310725
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   ...   130
Bog'liq
Ichki ishlar psixologiyasi

Махсус профессиограмма битта фан нуқтаи назаридан социо-
логик ёки санитар-гигиеник кўрсаткичлардир. 
Комплекс профессиограмма раҳбар иш фаолиятини психоло-
гия, физиология, тиббиёт, иқтисод, техника фанлари ёрдамида ком-
плекс ўрганади. 
Махсус профессиограмма аниқ вазифаларни ҳал қилиш учун 
махсус танлаб олинган (масалан, кадрларни жой-жойига қўйиш, 
ходимларнинг малакасини ошириш, меҳнатга ҳақ тўлаш). 
Универсал профессиограмма – раҳбар меҳнати ҳақида маълу-
мотларга эга бўлишдир. Бундай профессиограмма кўп мақсадларни 
кўзлайди. 
Профессиография – ўрганмоқчи бўлган иш тури ҳақида маълу-
мотларга эга бўлиш, унинг ташкилий принциплари, моддий базаси 
ҳақида маълумотлар бериш. 
Уларнинг барчаси қуйидаги гуруҳларга бўлинади: 
Профессиограммани 
умумлаштириш 
комплекс 
профессиограммалар 
универсал комплекс профессиограммалар 
амалиётнинг талабларидан келиб чиқиб 
мақсадга йўналтирилган махсус 
профессиограмма 
меҳнат 
шароитини, 
режимни 
қулайлашти
риш 
меҳнат хавф-
сизлигини 
таъминлашда 
ижтимоий 
гигиеник 
шароитларни 
яхшилаш 
ижтимоий-
психоло- 
гик муам-
моларни 
ҳал қилиш 
учун 
ходим-
ларнинг 
шароит- 
ларини 
яхшилаш 
мақсадида
меҳнатни 
баҳолаш ва 
рағбатлан-
тириш 


227 
1. Уларнинг мутахассислиги, касби, лавозими таҳлил қилинади 
ва ёзилади. Ушбу ишнинг предмети ва мақсади аниқланади. Фаоли-
ятининг қайси турларини ўрганиши ва улар ўзаро қандай боғланга-
ни ўрганилади. 
2. Уларнинг имкониятлари, шарт-шароитлари меҳнат самара-
дорлигини ошириши ўрганилади. Психик жараёнларни ривожлан-
тиришга таъсир қилувчи омиллар, яхши натижалар юзага келиши-
нинг объектив сабаблари ўрганилади.
3. Шахс психикасига салбий ёки ижобий таъсир қилиши мум-
кин бўлган омиллар, иш жойида нималар меҳнат самарадорлигини 
оширишга хизмат қилиши мумкинлиги, шахс психикасига салбий 
таъсир кўрсатадиган, қобилиятнинг ривожланишига ёрдам беради-
ган омилар ўрганилади. 
Психограмма – касбнинг психологик портрети. У хизмат вази-
фаларини бажариш мақсадида шахснинг психик-касбий хислатла-
рини намоён этади.
Психограмманинг асосини касбий жиҳатдан такомиллашув фа-
олияти ташкил этади. Касбий фаолиятнинг такомиллашувида эса 
унинг шахсий хислатлари муҳим ҳисобланади. Касбий тажриба эса 
шахсий хислатларнинг бир кўринишидир. Касбига, фаолиятига оид 
хабарларни йиғиш ходимнинг шахсий хислатларига боғлиқ. Маса-
лан, терговчининг касбий фаолиятида терговчи билан гувоҳ, гумон 
қилинувчи, жабрланувчиларнинг ақлий кураши юзага келади, бун-
да мантиқий фикрлаш муҳим ҳисобланади. Бундай вақтда ходим-
ларга психологик билимлар яқиндан ёрдам беради. Раҳбар ходим 
бундай вазиятларда доимо ташкилотчиликни ўз қўлига олиб, муам-
моларни ҳал қилишда объективликни юзага келтиради. 
Бошқарув психологиясида касбни психологик жиҳатдан ўрга-
ниш тартиби ҳам мавжуд бўлиб. У бевосита профессиография би-
лан боғлиқдир. Профессиография – касбнинг ижтимоий-психоло-
гик тавсифи бўлиб, қуйидагилар ҳақида маълумот беради: 
1) касби; 
2) мутахассислиги; 
3) тор мутахассислиги; 
4) асосий бурчи, касбнинг ўзига хослиги;
5) мансаби, маоши; 
6) касбий жиҳатдан мослашишига кетадиган вақт; 
7) маъмурий жиҳатдан ташкилотчилик қобилияти; 


228 
8) касбий жиҳатдан ўсиши; 
9)касбий мослашуви; 
10) касбидаги имтиёзлар. 

Download 1.38 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   ...   130




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling