Microsoft Word Махмудов Р. Ииида бошкарув психол. Дарслик doc
Download 1.38 Mb. Pdf ko'rish
|
Ichki ishlar psixologiyasi
- Bu sahifa navigatsiya:
- Мавзу бўйича савол ва топшириқлар
ва ихтиёрсиз турларга бўлинади. Ихтиёрий диққатда ходим ўзи-
нинг вужудини, борлиғини гапираётган шахсга, ходимга қаратади. Доминанта диққатнинг физиологик асосидир. Ихтиёрсиз диққатда ходим учун унча муҳим бўлмаган воқеа-ҳодисаларга муносабати билинади. Ихтиёрсиз диққатда пасайиш (depresio) мавжуд. Психо- логияда диққатнинг «йўналтирилиши» деганда психик фаолият- нинг танланувчанлиги ҳамда ихтиёрий ва ихтиёрсизлиги тушуни- лади. Объектив воқеликдаги нарса-ҳодисалар, субъектив кечинма- лар диққат объекти ҳисобланади. Бугунги кунда раҳбар эга бўлиши керак бўлган кўплаб хислат- лар ҳар хил раҳбарларда турлича намоён бўлади. Бу эса ҳар бир шахс психикасининг ўзига хослиги билан бевосита боғлиқ. Моҳир раҳбар нафақат зарур хислатларга эгалиги билан, балки ҳар бир му- 231 айян вазиятда уларни ташқарида ифодалаш учун самарали услуб топа олиши билан ҳам ажралиб туради. Ички ишлар идоралари раҳбар ходимларининг ижтимоий-пси- хологик қиёфасини тадқиқ этар эканмиз, руҳий муҳитни вужудга келтиришдан ташқари раҳбарнинг шахсий-касбий сифатлари, иш- билармонлик хислати, ташкилотчилик қобилияти муҳим эканлиги- ни уқтириб ўтмоқчимиз. Раҳбарнинг қўл остидаги жамоа аъзолари билан муносабати қуйидагилар орқали намоён бўлади: 1) шахснинг раҳбар ролига кириш жараёни ҳамда раҳбар билан ходимларнинг ижтимоий-психологик жиҳатдан ўзаро мослашуви (адаптация); 2) раҳбарнинг иш услубига нисбатан ижтимоий-психологик та- лабларнинг динамикаси ва жамоанинг шаклланиш жараёнида бош- қарувнинг ҳар қайси функциясини бажаришда усулларга юклама- нинг тобора кучайиши. Мавзу бўйича савол ва топшириқлар 1. Раҳбар психологиясини ўрганишда нималарга эътибор қаратил - ган? 2. Раҳбар шахсига қандай ижтимоий-психологик талаблар қўйи - лади? 3. Раҳбарнинг ахлоқий-маънавий сифатларини сўзлаб беринг. 4. Раҳбарнинг касбий тафаккури нималар асосига қурилган? 5. Ички ишлар идоралари раҳбарининг масъулият ҳисси деганда нимани тушунасиз? 6. Раҳбарнинг иродавий сифатлари нималарда намоён бўлади? 7. Раҳбарнинг обрўси ва ҳокимияти ҳамда уларнинг ўзаро нисбати қандай бўлади? 8. Раҳбарнинг обрўсини оширишнинг психологик шарт-шароит - ларини тавсифланг. Download 1.38 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling