Microsoft Word Махмудов Р. Ииида бошкарув психол. Дарслик doc


Download 1.38 Mb.
Pdf ko'rish
bet110/130
Sana31.03.2023
Hajmi1.38 Mb.
#1310725
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   ...   130
Bog'liq
Ichki ishlar psixologiyasi

Ғозиев Э.Ғ. Умумий психология. – Т., 1992. – Б. 210. 
2
Антонян Ю.М. Изучение личности преступника. – М., 1992. – С.10. 
3
Ўша манба. – Б. 44. 


237 
2) шахснинг билиш жараёнларига хос хусусиятлари, яъни 
хотираси, диққати, тафаккури, сезги аъзолари, идрок кўлами ва 
ижодий хаёли; 
3) эмоционал-иродавий хислатлари; 
4) қизиқишлари, хоҳиш-истаклари, дунёқараши. 
Ҳуқуқбузар, жиноятчи шахсларни бевосита ўрганиш асосан 
қуйидаги икки хил ёндашув асосида олиб борилади: 
а) индивидуал – шахснинг ижтимоий турмуш тарзини, яшаш 
шарт-шароитлари ва муҳитини яхшироқ ўрганиш; 
б) комплекс – ҳаммасини умумий ўрганиб чиқиш. 
Шахснинг ҳуқуқбузар бўлиб шаклланишида ва айнан жиноятчи 
бўлишида атроф муҳитнинг ўрни катта. Чунки, муҳит шахс тарбия-
сига ўзига хос таъсир кўрсатади. Масалан, оилада ота ҳар куни 
ичиб келиб жанжал қилса, айтганини оилада жанжал орқали қил-
дирса, унинг ўғлида ҳам ичкиликка қизиқиш уйғонади. Натижада 
ўғил икки ё уч марта истеъмол қилгач, охир-оқибат ўзини тийишга 
иродаси етмай қолади. Бу эса жиноятчиликнинг илк белгилари 
сифатида намоён бўлади. 
Ҳуқуқбузарларда бундай хислатларнинг мавжудлиги ҳуқуқбу-
зарликнинг олдини олишда қулайликлар туғдириши мумкин. Шу 
билан бирга, ҳуқуқбузар ўзи хоҳламаган ҳолда, эҳтиётсизлик оқи-
батида жиноят содир қилиб қўйиши мумкин, лекин жиноят содир 
қилишда шахслар кўп ҳолларда ижтимоий вазиятни ҳисобга олиш-
га ҳаракат қиладилар. Чунки бунда уларга имконият туғилиши 
мумкин. 
Биринчи марта содир қилинадиган ҳуқуқбузарликларда ҳуқуқ-
бузар шахснинг белгилари билан боғлиқ қуйидаги омиллар бўлиши 
мумкин.
шахснинг 16 ёшга тўлганлиги; 
ақли расолик мезонлари; 
жисмоний шахслиги. 
Ҳар бир жамият ривожланиши ва ўзгаришига қараб ҳуқуқбу-
зарларнинг янгидан-янги турлари пайдо бўлади. Масалан, бугунги 
кундаги хаккерлар, жамоат жойларида атайлаб ташкил этиладиган 
ҳуқуқбузарликлар. 
Хуқуқбузар шахснинг психологиясига хос хислатлар қуйида-
гича бўлиши мумкин: 1) эҳтиётсизлик, яъни ҳар бир хатти-ҳара-
катга бефарқ бўлиш; 2) хавотирланиш иккинчи ўринда бўлади, 


238 
яъни ҳар бир воқеа-ҳодисага хавотир ҳисси билан қараш одат ту-
сига кирмайди; 3) ишонувчанлик – атрофдагиларга, дўстларига 
ишонч билан қарайди, ҳаммани ўзидек ҳисоблайди; 4) сержаҳллик 
– арзимаган нарса ва ҳодисаларга жаҳли чиқиб, атрофдагиларга 
бошқача муносабатда бўлиш; 5) тезда хафа бўлиш; 6) гумонсираш; 
7) ўзини камситилган деб ҳис қилиш; 8) ўзини бошқалардан ажра-
либ қолгандай ҳис қилиш ва ҳоказо. 
Бундан ташқари, ҳуқуқбузар шахсларда энг кўп учрайдиган 
психологик ҳолат бу ўзини жисмонан кучли қилиб кўрсатишга ёки 
ҳимоячиларига ишониб, бошқа шахсларни бўйсундиришга ҳаракат 
қилишдир. 
Ҳуқуқбузар шахслар ва уларнинг ҳуқуқбузарликлари – 
ижтимоий, биологик ва психологик ҳолатларига кўра – қуйидаги 
турларга бўлинади: 
эркаклар (уларнинг ҳуқуқбузарликлари); 
ўспиринлар 
(асосан 
майда 
безорилик, 
бир-бирини 
ҳақоратлаш); 
қариялар (маиший турмуш соҳасидаги, ер талашиш орқасида 
шахсиятга тегиш ва ҳоказо); 
аёллар (уларни ҳуқуқбузарлик содир этишга мажбур эта-
диган омиллардан бири фарзандлар жанжалига аралашиб, ҳақорат 
қилиш). 
Ҳуқуқбузар шахсни фаолиятга ундовчи ички турткига мотив 
дейилади. 
Мотивлар англанган ва англанмаган мотивларга бўлинади. 
Ҳуқуқбузар шахслар юқоридаги мотивлар асосида ҳуқуқбузар-
ликлар содир этадилар. Ҳуқуқбузар шахсига хос жиноий-ҳуқуқий 
белгилардан бири унинг ҳуқуқбузарликни якка ҳолда ёки гуруҳ 
таркибида содир этишидир. 
Илк маротаба ҳуқуқбузарлик содир этган шахсларнинг кўпчи-
лигида ҳуқуқий онг даражаси паст бўлади, рецидивистларники эса 
бунинг аксидир. 
Ҳуқуқбузар шахснинг шаклланиш жараёнида гуруҳлар ва жа-
моаларда амалга ошириладиган таълим ва тарбия етакчи роль ўй-
найди. 
«Шахснинг ҳуқуқбузар бўлиб шаклланиши» тушунчаси икки 
маънода қўлланилади. Биринчиси – шахсда ҳуқуқбузарликнинг 
шаклланиши ривожланиш жараёни ва унинг натижаси эканлиги. 


239 
Иккинчиси эса шахс фаолиятини ҳуқуқбузарликка йўналтирилган 
тарзда шакллантиришдан иборатдир. 
Ҳуқуқбузар шахс шаклланишининг биогенетик концепцияси 
шахснинг шаклланиши жараёнида биологик, асосан наслий омил-
ларнинг устунлик қилиши ҳақидаги қарашларга асосланади, аммо 
шахс ривожланишида психологик жиҳатлар, ижтимоий турмуш 
тарзининг роли етарли ҳисобга олинмайди. 
Социогенетик концепция шахсни теварак-атрофдаги ижтимоий 
муҳитнинг бевосита таъсири натижаси, «муҳитдан олинган нусха» 
деб ҳисоблайди. Бунда ҳам, худди биогенетик концепциядаги каби, 
ривожланиб бораётган кишининг хусусий фаоллиги инобатга 
олинмайди, у теварак-атрофдаги вазиятга мослашаётган мавжудот-
га сингари суст роль ўйнаши мумкин, холос деб ҳисобланади. Агар 
социогенетик концепцияга амал қилинадиган бўлса, нима учун 
баъзи вақтларда бир ижтимоий муҳитда ҳар хил одамлар етишиб 
чиқишини тушунтириб бўлмайди. 
Шундай қилиб, биогенетик ва социогенетик концепциялар шахс 
ривожланишининг қонуниятларини тушуниб етишга асос қилиб 
олиниши мумкин эмас. Чунки улар психик ривожланишнинг ҳара-
катлантирувчи кучларини аниқлай олмайди. Буни амалга ошириш-
га иккала омилнинг (муҳит ва ирсиятнинг) механик тарздаги ўзаро 
боғлиқлик ҳаракати, ёхуд конвергенция (бир хил ташқи муҳитда 
ўхшаш белгиларнинг ҳосил бўлиши) назарияси ҳам ёрдам бера 
олмайдики, бунда ривожланишнинг иккала концепциясининг 
хатолари бартараф этилишидан кўра кўпроқ ортади. 
Ички ишлар идоралари раҳбарининг фаоллиги кишини англан-
ган ва англанмаган сабаблар тизими орқали фаолиятга ундовчи 
эҳтиёжларнинг мажмуи билан белгиланади. Лекин эҳтиёжларни 
қондириш жараёни замирида зиддият мавжуд. Эҳтиёжлар одатда 
пайдо бўлиши биланоқ дарҳол қондирилмайди. Уларнинг қондири-
лиши учун моддий маблағ, раҳбарлик фаолиятига муайян даража-
даги тайёргарлик, билим, малака кабилар зарур.
Ички ишлар идоралари ходимлари эҳтиёжининг қондирилиши 
шундай бир вазиятни келтириб чиқарадики, бунда киши эҳтиёж-
лари ривожланишининг эришилган даражаси билан уларни қонди-
ришнинг реал имкониятлари ўртасидаги зиддият намоён бўлади. 
Зиддиятларнинг шахс ривожланишига олиб борадиган даражада 
ҳал этилиши фаолиятда уни амалга оширишнинг муайян воситала-


240 
рини (усуллари, малакалари, жараёнлари, билимлари ва шу каби-
ларни) таълим жараёнида эгаллаш орқали рўй беради. Бунинг усти-
га, эҳтиёжларнинг жўшқин фаолият воситасида қондирилиши қону-
ний тарзда янги юксакроқ даражадаги эҳтиёжини келтириб чиқа-
ради. 
Шунинг учун ҳам ривожланиб бораётган шахс доимо янги эҳ-
тиёжларни келтириб чиқараркан, ўз навбатида, эҳтиёжлар ривожла-
нишининг натижаси бўлиб ҳам ҳисобланади.

Download 1.38 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   ...   130




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling