Microsoft Word Махмудов Р. Ииида бошкарув психол. Дарслик doc
«Таъсир доирасининг кенгайиб бориши
Download 1.38 Mb. Pdf ko'rish
|
Ichki ishlar psixologiyasi
«Таъсир доирасининг кенгайиб бориши. Жиноят оламида
фаолият географиясини кенгайтириш» деган тушунча бор, бу фой- данинг янги шаклларини излаб топиш, қора бозорга чиқиш, одам савдоси, наркобизнес, фоҳишалик кабиларни ўз ичига олади. Уюшган жиноятчилик ўз географиясининг кенглиги билан аж- ралиб туради, бу билан жамият иқтисодиётига ва жиноятнинг ри- вожланишига тўсқинлик қилади. Бу фаолиятда порахўрлик куча- яди, кўп ҳолларда бошқа миллат вакиллари таклиф қилинади. Жа- 245 мият мафкурасига қарши кураш ғояси кенг тарқалган. Улар жами- ятга мана шу йўл билан ҳам таъсир қилишлари мумкин. Уюшган гуруҳ – умумий мақсадга эга бўлган, мустаҳкамлиги, таркибининг барқарорлиги, гуруҳ раҳбарига бўйсуниш асосида ташкил этилган (доимий ядрога эга бўлган) икки ёки ундан ортиқ шахсларнинг бир ёки бир неча жиноятни содир этиш учун бирла- шиши. Уюшган гуруҳнинг яна бир қанча белгилари мавжуд бўлиб, улар факультатив (қўшимча, иккинчи даражали) белгилар деб юри- тилади. Бу белгиларнинг мавжудлиги гуруҳнинг ижтимоий хавфли- лигини оширади, аммо иштирокчиликни шаклларга ажратишга таъ- сир этмайди. Буларга қуйидагилар киради: 1) гуруҳнинг техника воситалари билан таъминланганлиги. Суд амалиёти ходимлари ишини енгиллаштириш мақсадида бу белгини факультатив белгилар қаторига қўшдик. Чунки гуруҳнинг жиноий фаолият билан шуғулланиши учун техника керак бўлмаслиги мум- кин, масалан, буюртма орқали одам ўлдириш жиноятини бажарув- чи уюшган гуруҳларнинг жиноий фаолияти учун фақат ўқотар қу- рол керак ва улар бошқа техника сотиб олмасликлари мумкин. Тех- ника билан таъминланганлик деганда, гуруҳнинг фаолият юритиш- да техникадан, масалан, автотранспорт воситаси, овоз эшитиш, су- ратга олиш, видеотасвирга тушириш ва бошқа аппаратлар, турли рациялар ва бошқа шунга ўхшаш воситалардан кенг фойдаланиши тушунилади; 2) вазифаларнинг тақсимланганлиги. Бу уюшган гуруҳнинг яна бир факультатив белгиси ҳисобланади. Гуруҳ аъзолари белгиланган вазифаларни бажаради, аммо айрим ҳолларда вазифалар аниқ бел- гиланмайди ва гуруҳ аъзоси кейинги жиноятни содир этишда қайси вазифани бажаришини билмайди, жиноий фаолият давомида у бир вазифани бажаришдан иккинчи вазифани бажаришга ўтказилиши ёки бевосита жиноят содир этиш вақтида вазифаси аниқ бўлиши мумкин; 3) умумий пул жамғармасининг мавжудлиги. Умумий пул жам- ғармаси жиноятчилик дунёсида «умумий қозон» (общак) деб юри- тилади. Уни ташкил этишдан асосан икки мақсад кўзда тутилган: биринчидан, гуруҳ аъзоларининг фавқулодда вужудга келадиган эҳтиёжлари (қамоққа олинган пайтда уни ва оила аъзоларини таъ- минлаш), гуруҳ манфаатлари ва йўлбошчининг айрим харажатлари 246 учун сарфлаш; иккинчидан, гуруҳ аъзоларининг барқарорлигини таъминлаш. Гуруҳ аъзолари ўзларини «ижтимоий» ҳимояланган ҳисоблайдилар ва шу йўл билан уюшган гуруҳ аъзоларига нисбатан ғамхўрлик қилинаётганлиги кўрсатилади. Ушбу жамғарма айрим уюшган гуруҳларда мавжуд бўлмаслиги мумкин; 4) гуруҳда жиноий фаолиятни касб қилиб олган шахсларнинг мавжудлиги. Айрим уюшган гуруҳлар таркибида жиноий фаолият- ни олиб бориш турмуш тарзига айланган шахслар бўлади. Кўп ҳол- ларда бундай шахслар гуруҳга йўлбошчилик қилади ёки гуруҳнинг «обрўманди» саналади. Улар «ижтимоий фойдали» меҳнат билан шуғулланмайдилар. Уларни гуруҳ жиноий фаолиятда уддабурон «малакали кадр» сифатида ва жиноий гуруҳнинг бошқа аъзоларига ўрнак қилиб кўрсатиш мақсадида сақлайди; 5) гуруҳнинг ўқотар қуроллар билан таъминланганлиги. Уюш- ган гуруҳлар доимий равишда катта фойда олиш ва гуруҳнинг бар- қарорлигини таъминлаш, жиноятларни «муваффақиятли» содир этишга интилади. Кўпчилик уюшган гуруҳлар шу мақсадда ўқотар қуролларни қўлга киритадилар ва жиноятларни содир этишда бево- сита ундан фойдаланадилар; 6) ижтимоий назоратни бартараф этиб, жиноий фаолиятга ша- роит яратиб берувчи тизимнинг мавжудлиги. Уюшган гуруҳнинг мавжудлиги ва жиноий фаолият билан шуғулланишида ушбу ти- зимнинг аҳамияти катта. Уни ташкил этувчи шахслар бевосита жиноят содир этишда қатнашмасалар ҳам жиноят содир этилишига шароит яратиб берадилар. Масалан, давлат назоратини олиб борув- чи айрим мансабдор шахслар маълум сабабларга кўра жиноий гу- руҳ фаолиятига тўсқинлик қилмайдилар ва бунинг натижасида дав- лат ҳамда фуқароларга жиддий моддий ва маънавий зарар еткази- лади. Уюшган гуруҳнинг моҳиятини, хавфлилик даражасини ўрга- нишда, унинг иштирокчиликнинг бошқа шаклларидан фарқини ажратиб беришда мазкур белгиларнинг аҳамияти катта. Жиноят содир этган гуруҳни уюшган деб баҳолаш учун юқорида келтирил- ган асосий белгилардан фойдаланиш керак. Чунки бу белгилар бар- ча уюшган гуруҳларда мавжуд бўлади ва шу белгиларнинг ўзи гу- руҳнинг уюшганлигидан далолат беради. Факультатив (қўшимча) белгилар уюшган гуруҳни кенгроқ таъ- рифлаб, унинг ижтимоий хавфлилигидан далолат беради, унинг 247 уюшганлик даражасини белгилайди ва шу билан бирга, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларининг амалий ишларида гуруҳни уюшган деб баҳолашда кўмак беради. Бу турдаги белгиларнинг факультатив деб аталишига сабаб уларнинг барча уюшган гуруҳларда мавжуд бўлмаслигидир. Хулоса қилиб айтганда, жиноий уюшма иштирокчиликнинг алоҳида шакли бўлиб, жиноятчиликнинг энг уюшқоқ юқори по- ғонаси ҳисобланади. Жиноий уюшмани иштирокчиликнинг шакли сифатида ажратишнинг аҳамияти унинг иштирокчиликнинг бошқа шаклларидан фарқини кўрсатувчи белгиларини аниқлаш, жамиятга нақадар катта ижтимоий хавф туғдиришини кўрсатиш ва унга қар- ши жиноий-ҳуқуқий, руҳий кураш олиб боришда, жиноий жазо- нинг бошқа иштирокчилик шаклларига нисбатан оғирроқ эканли- гида намоён бўлади. Download 1.38 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling