Microsoft Word Махмудов Р. Ииида бошкарув психол. Дарслик doc


Download 1.38 Mb.
Pdf ko'rish
bet112/130
Sana31.03.2023
Hajmi1.38 Mb.
#1310725
1   ...   108   109   110   111   112   113   114   115   ...   130
Bog'liq
Ichki ishlar psixologiyasi

Аморф гуруҳ муайян тузилишга эга эмас. Вазифалар бўлинма-
ган, гуруҳ тўсатдан пайдо бўлиб қолади, аслида жиноят содир қи-
лиш режалаштирилмайди. Масалан: кинога, концертга, поездга 
билет олишда пайдо бўлиб қолади. 
Ассоциация гуруҳи – уюшган гуруҳ бўлиб, унинг аъзолари даст-
лаб жиноят содир қилиш учун эмас, балки ўзларининг айрим эҳти-
ёжларини қондириш учун йиғиладилар, лекин жиноий гуруҳ бўлиб 
шакланиши мумкин. 
В. А. Гридиннинг социологик тадқиқотларига кўра, биринчи гу-
руҳ – оғир жиноят содир этганлар (одам ўлдирган, тан жароҳати 
етказганлар), иккинчиси – ўғрилик, талон-торожлик ва бошқ. Тад-
қиқотларнинг кўрсатишича, уларнинг қизиқиши хоҳишларига кўра 
ўзгаради. Шунинг учун гуруҳлар ташкил бўлаётган вақтда улар-
нинг олдини олишга ҳаракат қилишимиз керак. Шу гуруҳдаги ки-
шиларнинг 90% бошида гуруҳ жиноят содир қилиш учун ташкил 
этилганлигини, бироқ кейинчалик уларнинг нияти бошқача бўлган-
лигини таъкидлашади, фақат 4,8 % куч ишлатиб жиноят содир қи-
лганликларини, 22 % қасддан жиноят содир этганликларини ва 


243 
бошқа оғир жиноятларни содир қилиш учун уюшганликларини тан 
олганлар. 
Лекин бу гуруҳларнинг ўзагини ташкил этадиган жамиятга қар-
ши ҳаракат қиладиган шахслар мавжуд, булар бари бир жиноят со-
дир қилиши мумкин. Шунинг учун улар «ҳуқуқбузарлар кампания-
си» деб номланади. 
3. Тез-тез йиғилиб турадиган жиноий гуруҳлар мавжуд бўлиб, 
улар жиноят содир қилишдан аввал йиғилишади. Масалан ўғрилик, 
фирибгарликларни гуруҳ ўзаги бошқаради. Булар билан ишлаш 
анча оғир, чунки уларнинг ўз анъаналари мавжуд. Бу ерда роллар 
тақсимланади, ўзаро ҳамкорликда муаммолар пайдо бўлади, бу 
ерда боғланиш бир-бири билан жуда тўғри ва ишончли бўлади. 
Бундай гуруҳларнинг жиноятни олдиндан режалаштириши ҳам-
да ташкиллаштириши жиноий корпорация дейилади. Бу гуруҳда 
қоладиган шахс шу гуруҳ ахлоқини ўзлаштиради ва ўзида шуни 
синаб кўради. 
Бу ерда улар ўзларининг ахлоқини тартибга солиш билан бирга 
айрим нарсалардан қўрқади. Масалан: 
– гуруҳдагилар орасида обрў-эътиборини йўқотишдан; 
– гуруҳ аъзоларидан; 
– гуруҳ аъзоларининг салбий йўналишга эга талабидан; 
– ўз хоҳиши билан қўшилиб қолганлиги ва бошқа иложи 
бўлмаганлигидан. 
Бу гуруҳларда қаттиққўллик ҳамда кўпроқ ақл билан зарар 
етказиш қадрланади ва обрўни оширади. 
Уюшган жиноятчиликнинг асосий белгилари қуйидагилардир: 
1) турғунлиги ва режа билан иш қилиши; 
2) юқори даражада уюшганлиги, лидер ва ўзакнинг борлиги; 
3) қўлга тушмаслик учун ниқобланганлиги; 
4) кўп миқдордаги пулга эгалиги; 
5) ниҳоятда яширин характерга эгалиги; 
6) таъсир доирасининг кенглиги; 
7) фаолиятини (тажриба асосида) янгилаб бориши; 
8) жамиятга қарши ғоянинг аниқ мавжудлиги. 
Жиноий гуруҳни уюшган деб аташ учун асосий мезон қуйидаги 
белгилардан иборат: 
– гуруҳнинг барқарорлиги; 
– ташкилотчининг бўлиши; 


244 
– бир неча жиноят содир этиш мақсадида тузилганлиги; 
– жиноятни амалга ошириш режаси ва йўл-йўриғи ишланган-
лиги; 
– ҳар бир иштирокчи ўртасида вазифаларнинг тақсимланган-
лиги; 
– техника билан таъминланганлиги; 
– жиноятни яшириш чоралари кўрилганлиги; 
– умумий интизомга ва жиноий гуруҳ ташкилотчисининг кўр-
сатмаларига итоат қилиниши ва шу кабилар. 
Уюшган жиноятчилик турғун фаолиятли бўлиб, режа билан иш 
қилади. Бу айниқса талон-торожлик жиноятларида кўринади. Шу 
билан бирга, уларнинг асосий мақсади мансабдор шахсларни тутиб 
олиш ҳамда куч, таваккалчилик билан кўпроқ фойда олиш. 
Қўлга тушмаслик учун ниқобнинг борлиги. Бунда орган 
ходимларини шантаж қилиш, сотиб олиш ва уларнинг режаларини 
олдиндан разведка қилиб билиш ҳамда керакли чораларни кўриш 
муҳим роль ўйнайди. 
Катта миқдордаги пулнинг борлиги мансабдор шахсларни со-
тиб олишга имконият яратиб беради, бу билан ўғрилик миқёси 
кенгаяди. Бундай шахслар орасидан «оқ ёқалилар» ўсиб чиқа бош-
лайди. 
Жиноятнинг яширин характердалиги, жиноятни содир қилишга 
кўп одамларнинг жалб қилиниши бевосита жиноятни очишни анча 
қийинлаштиради. Ички ишлар идоралари ходимлари жиноятчилар-
нинг бир қатламини қўлга олса, иккинчи қатлами чиқиб келавера-
ди. Ички ишлар идоралари ходими фаолиятга, муаммога қанча кўп 
кириб борса, фаолиятни билиши шунча мушкуллашади, бу дегани 
муаммони ечиш керак эмас дегани эмас, балки муаммони ечишнинг 
янги усулини излаш зарурлигини билдиради. 

Download 1.38 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   108   109   110   111   112   113   114   115   ...   130




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling