Microsoft Word Махмудов Р. Ииида бошкарув психол. Дарслик doc


Download 1.38 Mb.
Pdf ko'rish
bet108/130
Sana31.03.2023
Hajmi1.38 Mb.
#1310725
1   ...   104   105   106   107   108   109   110   111   ...   130
Bog'liq
Ichki ishlar psixologiyasi

Мавзуга оид адабиётлар
1. Каримов И. А. Юксак маънавият – енгилмас куч. – Т., 2008. 
2. Каримов И. А. Биз танлаган йўл – демократик тараққиёт ва 
маърифий дунё билан ҳамкорлик йўли. Т.11. – Т., 2003. 
3. Каримов И. А. Ўзбек халқи ҳеч қачон ҳеч кимга қарам бўлмай
-
ди. Т.13. – Т., 2005. 


232 
4. Каримов И. А. Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни яна
-
да чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концеп
-
цияси. – Т., 2010.  
5. Каримов И. А. Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонаси
-
да. – Т., 2011. 
6. Андреева Г.М. Социальная психология. – М., 1999. 
7. Бандурка А.М., Бочарова С.П., Землянская Е.В. Основы психо
-
логии управления: Учебник. – Харьков, 1999.
8. Бьюзен Т., Доттино Т., Израэль Р. Интеллектуальный руково
-
дитель. – Минск, 2003. 
9. Грин Р. 48 законов власти. – М., 2010. 
10. Китов А.И. Психология управления. – М., 2004 
11.Самыгин С.И., Столяренко Д.А. Психология управления. – 
Ростов н/Д, 1997. 
12. Михайлов А.Г. Загадки человеческого «Я». – М., 1991. 
13.Махмудов И. Бошқарув психологияси. – Т., 2006. 
14. Барнс Р. Развитие Я – концепции и ее воспитание. – М., 1986. 
15. Ғозиев Э.Г. Менежмент психологияси. – Т., 1990. 


233 
XVI боб 
ЖИНОЯТ СОДИР ЭТИШГА МОЙИЛ ШАХСЛАР 
ВА ГУРУҲЛАР ПСИХОЛОГИЯСИ 
1-§. Ҳуқуқбузар шахснинг турмуш тарзи ва онтогенетик 
ривожланишининг психологик тавсифи 
Ҳуқуқбузар шахс ва унинг психологиясини ўрганишдан мақсад 
содир бўлиши мумкин бўлган ва режалаштирилган жиноятларнинг 
олдини олиш, агар шахс илгари жиноят содир этган бўлса, унинг 
рецидив жиноятчига айланишига тўсқинлик қилишдан иборат. 
Шахс ўзлигини англаган, ўзгалар билан муносабатларга кири-
ша оладиган, табиат ва жамиятга фаол таъсир ўтказа оладиган ҳар 
қандай индивиддир. 
Шахснинг мослашувчанликка ҳам, хулқ-атворнинг салбий ту-
рига ҳам зид бўлган жамоа тарзида ўзини ўзи белгилаши унинг 
фаол ҳаётий позициясидан далолат беради. Ёшларда фаол ҳаётий 
позицияни шакллантириш ахлоқий тарбиянинг муҳим вазифалари-
дан ҳисобланади. 
Шахснинг муҳитга боғлиқлиги биринчи ўринга қўйилади. Му-
ҳит шахсга ўзининг энг муҳим хусусиятларини сингдиради. 
Психология нуқтаи назардан қараганимизда, шахснинг нима 
учун жиноят содир қилгани эмас, балки психологик жиҳатдан нима 
сабабдан айнан шу жиноят турини танлаганлигини аниқлаш ҳам 
катта аҳамият касб этади. Шахснинг маънавий бузилганлигини 
билиш қийин, чунки у буни яширишга ҳаракат қилади. Шахсни 
ўзидан бошқа ҳеч ким мукаммал билмайди, бошқалар унинг фақат 
айрим одатлари, хатти-ҳаракатларини билиши мумкин.
Ички ишлар идоралари бошқарув психологиясида ҳуқуқбузар 
шахснинг хатти-ҳаракатини билишда қуйидаги жиҳатларни ино-
батга олиш керак: 
1) ҳуқуқбузар шахс ўзининг хатти-ҳаракатини билади, белги-
лайди, тартибга солади; 
2) баъзи бир ҳолатларда ўзига бўйсунмай қолади, ўзини ўзи 
бошқариш қобилиятини йўқотади. 
XX асрнинг 20-йилларида бу муаммони психолог олим Д.Н.Уз-
надзе очиб беришга ҳаракат қилган. Олимнинг фикрича, инсон 
содир бўладиган баъзи бир воқеа-ҳодисага ўзини ва бошқаларни 


234 
психологик жиҳатдан тайёрлайди, лекин воқеа содир бўлганидан 
кейин ўзини бошқара олмай қолганини важ қилиб кўрсатади.

Download 1.38 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   104   105   106   107   108   109   110   111   ...   130




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling