Microsoft Word Махмудов Р. Ииида бошкарув психол. Дарслик doc


Download 1.38 Mb.
Pdf ko'rish
bet106/130
Sana31.03.2023
Hajmi1.38 Mb.
#1310725
1   ...   102   103   104   105   106   107   108   109   ...   130
Bog'liq
Ichki ishlar psixologiyasi

Ҳид билиш сезгиси. Ҳидли моддалар сезувчи нервни қўзғайди, 
ҳид билиш маркази бош мия ярим шарлари орқа юзасининг пастки 
қисмида жойлашган. Турли ҳидлар ходимнинг нафас олиш жараё-
нида ҳаво билан бирга бурун кавагига кириб келади. Бу сезгини ай-
ниқса криминалист экспертлар қўллайдилар. 
Таъм билиш сезгиси. Ширин, аччиқ, нордон, шўр нарсаларни 
истеъмол қилиш жараёнида, тил орқали билиш мумкин. Тилнинг 
шиллиқ пардасида махсус таъм билиш сўрғичлари мавжуд бўлиб, 


230 
уларнинг таркибида таёқсимон ҳужайралардан тузилган махсус 
таъм билиш куртаклари мавжуд. 
Тери сезгиси орқали инсон организми ҳароратни, жисмнинг 
металл, ёғоч, юнг ёки бошқа материалдан эканлигини идрок этади. 
Шахсда мушаклар орқали қаршилик, оғирлик, тана аъзолари-
нинг ҳаракати сезилади. Организм мускуллари пай ва бўғинлардан 
иборатдир. 
Органик сезги аъзолари меъда, ичак, қон томирлари, ўпка ва 
шу кабиларда жойлашган бўлади. Улар қуйидагилардир: оғриқ сез-
гилари, хуш туйғулар, нохуш туйғулар.
Сезгининг барча турлари ўзаро бевосита боғлиқ бўлиб, барча 
соғлом шахсларда мавжуддир. Булар касби, жинси, ёшидан қатъи 
назар, барча шахсларга хос табиий-психологик жараёндир. 
Психологияда хаёл, диққат, идрок, тафаккур билиш жараёни 
ҳисобланади. Хаёлнинг асосий вазифаси башорат қилишдан ибо-
рат. Тажрибали раҳбар касбий фаолияти бошланмасидан туриб, 
унинг маҳсулини олдиндан тахмин қилиши мумкин. Масалан, ички 
ишлар идоралари ходимлари содир этилган жиноятнинг турига қа-
раб, жиноятчи шахснинг ким эканлигини, баъзида у билан бўлади-
ган савол-жавобни ҳам хаёлан тасаввур қиладилар.
Ички ишлар идоралари раҳбар ходимларининг билиш жара-
ёнларидан яна бири диққатдир. Диққат, бир қараганда, оддий, 
тушунарлидек туйилади, аслида эса мураккаб билиш жараёнидир. 
Диққат орқали ходим воқеа-ҳодисага тўғри баҳо беради. Диққат 
ходимнинг қизиқишларига боғлиқ бўлади. Диққат ҳам ихтиёрий 

Download 1.38 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   102   103   104   105   106   107   108   109   ...   130




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling