Microsoft Word Махмудов Р. Ииида бошкарув психол. Дарслик doc


Психограмманинг таҳлили ва тавсифи қуйидагиларни


Download 1.38 Mb.
Pdf ko'rish
bet105/130
Sana31.03.2023
Hajmi1.38 Mb.
#1310725
1   ...   101   102   103   104   105   106   107   108   ...   130
Bog'liq
Ichki ishlar psixologiyasi

Психограмманинг таҳлили ва тавсифи қуйидагиларни 
қамраб олади:
1) идрок этишнинг касбий йўналганлиги ва унга қўйиладиган 
талаб; 
2) хотирага қўйиладиган талаб – кўриш, овоз, қисқа вақтли, 
узоқ вақтли, оператив, ҳиссий, образли, мантиқийлик; 
3) фикрлашдаги аниқлик ва мавҳумлик; 
4) касбга психологик жиҳатдан яроқлилик; 
Унинг асосида ходимнинг касбга яроқлилигини ўрганиб, 
қуйидаги хулосаларга келишимиз мумкин: 
– «касбни яхши эгаллаган»; 
– «касбий фаолиятидан қониқиш ҳосил қилади». 
Иккала мезон ҳам субъектив фикр натижасидир. Касбга яроқли-
лик, ўз моҳиятига кўра, касбий фаолиятда шаклланиб боради. Ҳар 
бир шахс ҳар қандай касбни эгаллаши мумкин, лекин вазифани 
қандай бажариши, бунга қанча вақт кетиши муҳим омилдир. 
Психограммада «касб учун зарур хислатлар» тушунчаси ҳам 
мавжуд бўлиб, у субъектнинг фаолияти давомида кўринадиган ин-
дивидуал хислатларидир. Индивидуал хислатлар касбий фаолият-
нинг мазмунига ижобий таъсир кўрсатади. Касбий зарур хислатлар 
ходимнинг ички заруриятлари билан ҳам бевосита боғлиқ. Ички 
зарур касбий хислатлар хизмат вазифаларини бажаришда ташқи 
таъсир кучлари билан ҳам боғлиқ. Психограммада ходимнинг пси-
хологик тузилиши ҳам муҳим ҳисобланади ва қуйидаги жиҳатлари 
билан тавсифланади: 
психик жараёнларнинг шаклланганлик даражаси (билиш, 
ҳиссий, иродавий); 
индивидуал ўзига хосликнинг мавжудлиги (темперамент, ха-
рактер, йўналганлик, қобилият); 
ижтимоий келиб чиқиши, ижтимоий муносабатларни тартиб-
га солишда эгаллаган роли. 
Ҳозирги замон психологиясида «антимарказий ёндашиш» ту-
шунчаси юзага келиб, унда «инсон – техника», «инсон – инсон» 


229 
тизимларининг таҳлили муҳим. Бошқариш тизимида инсон марка-
зий бўғин ҳисобланади. Раҳбар ходимда ҳам индивидуаллик мав-
жуд бўлиб, у қуйидагиларни қамраб олади: 
– темперамент – раҳбар ахлоқидаги динамик томонларни бел-
гилайди; 
– характер – раҳбарнинг атроф муҳитга ижтимоий муносабат-
ларини ифодалайди. Раҳбар фаолиятида айнан характерни билиш 
орқали қўл остидаги ходимнинг касбга яроқлилиги, мулоқотни мақ-
садга йўналтира олишини билиш мумкин; 
– раҳбар фаолиятининг мақсадга йўналганлиги, яъни раҳбар-
нинг ўз фаолиятини ўз касбига, муайян мақсадга қарата олиши; 
– қобилият – шахснинг ўзига хослиги, касбий вазифаларни ҳал 
қилишга яроқлилиги. 
Психограмма шахснинг касбий фаолиятини такомиллаштириш-
да яқиндан ёрдам беради. Касбий фаолиятида мақсад, вазифа аниқ 
бўлиб, улар раҳбар шахснинг индивидуал характерига ҳам боғлиқ-
дир. 
Эшитиш сезгилари ички ишлар идоралари ходимларининг кас-
бий фаолияти учун энг зарур сезги турларидан бўлиб, қичқириқ, 
портлаш, тормоз, диктофон овозларини фарқлашга имкон беради ва 
анализатор бир секунд давомида идрок қила бошлайди.
С. И. Вавиловнинг фикрича, кўз тўр пардасига 2-8 квант миқдо-
ридаги ёруғлик тушса, кўриш ҳодисаси юз беради. Қоронғиликда 
ёруғликни кўриш сезгиси ортади. Худди шу сабабдан машинанинг 
қоронғиликда ёқилган фарасини бир неча километрдан кўра ола-
миз. Сезгирликни машқ орқали ривожлантириб бориш мумкин. 
Касбий сезгирликнинг кўриш, эшитишдан ташқари ҳид билиш, 
таъм билиш, тери орқали (тактил) сезиш, мускул ҳаракати, статик 
ва органик сезги каби турлари ҳам мавжуд. 

Download 1.38 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   101   102   103   104   105   106   107   108   ...   130




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling