Microsoft Word Махмудов Р. Ииида бошкарув психол. Дарслик doc


Психологияда ҳуқуқбузар шахс муаммоси


Download 1.38 Mb.
Pdf ko'rish
bet109/130
Sana31.03.2023
Hajmi1.38 Mb.
#1310725
1   ...   105   106   107   108   109   110   111   112   ...   130
Bog'liq
Ichki ishlar psixologiyasi

Психологияда ҳуқуқбузар шахс муаммоси. Шахс муаммоси 
фалсафа ва психологиянинг асосий муаммоларидан бўлиб келган. 
Айниқса, тоталитар тузумдан бозор иқтисодиётига асосланган 
адолатли, демократик жамиятга ўтиш даврида шахс муаммоси яна 
ҳам долзарб бўлиб қолмоқда. Бизга маълумки, шахс муаммосини 
жамиятшунослик, психология, криминология, педагогика, табобат 
ва бошқа кўпгина хилма-хил фанлар ўрганади. 
Касбий психология фани «жиноятчи шахсини» шахсларнинг 
алоҳида тоифаси сифатида ўрганади. Чунки, ҳуқуқбузар шахси 
унинг онги ва идроки билан сабаб ва оқибатни бир-бирига боғлов-
чи марказий бўғин ҳисобланади. Ҳуқуқбузар шахсни ўрганиш бу-
тун ҳуқуқбузарликни, унинг алоҳида турларини, сабаблар комплек-
сини тушуниш учун катта аҳамиятга эга, бусиз самарали психоло-
гик муаммоларни тўлиқ ва батафсил ўрганиш мумкин эмас. 
Касбий психологияда «ҳуқуқбузар шахс» муаммоси долзарб тус 
олган. Бугунги кунда ҳуқуқбузар шахс фаолиятининг моҳияти ҳу-
қуқбузарликдаги хатти-ҳаракатининг моҳияти билан боғлиқдир, 
яъни ҳуқуқбузар шахснинг психологик томонларини, жумладан, 
унинг психологик жараёнларини, психологик ҳолатларини ҳамда 
ҳуқуқбузар шахснинг индивидуал психологик хусусиятларини 
(унинг темпераменти, характери ва қобилиятларини) мукаммал да-
ражада эгалламасдан туриб, ижтимоий ҳодиса сифатида жиноят-
чиликнинг психологик сабаб ва шароитларини тушуниш ва турли 
тоифадаги жиноятларни очиб бериш мумкин эмас. 
Ҳуқуқбузар шахснинг психологиясини билмасдан, унинг пси-
хик жиҳатларини инобатга олмасдан, қолаверса, муайян жиноят-
нинг олдини олишнинг илмий асосланган чора-тадбирларини 
ишлаб чиқиб ва асослаб бўлмайди. 
Ҳуқуқбузар жамиятда ижтимоий муҳит билан, айниқса, салбий 
хусусиятга эга бўлган ҳодиса, воқеа, жараёнлар билан қуйидагича 
боғланган: бир томондан, бу салбий ҳодиса, воқеа, жараёнлар шахс-
ларнинг маънавий шаклланишига бевосита таъсир этса, жиноий 
хатти-ҳаракатларнинг негизида ётувчи турли салбий хислатларни 
озиқлантирса, иккинчи томондан, ҳар қандай ижтимоий қараш, 
ахлоқ ва йўналишларнинг муайян жиноий тажовузларда намоён 
бўлишга кўмаклашади. Ушбу ҳодиса, воқеа ва жараён, шароитлар 


235 
ҳуқуқбузарлик содир қилувчи шахсдан ташқарида ётади, унга нис-
батан ташқи муҳит ҳисобланади, аммо шахсга таъсир қилиши би-
лан криминоген хусусиятга эга бўлади. Шундай қилиб, шахс ижти-
моий муҳит билан ҳуқуқбузарликни боғловчи воситачи сифатида 
ҳаракат қилади. Бу ерда шахс «сабабий занжирнинг жиноятни кел-
тириб чиқарувчи муҳим ҳалқаси»
1
ҳисобланади. 
Шу ўринда савол туғилиши табиий. Хўш нима учун ҳуқуқбузар 
шахснинг психологияси ва жиноят содир этгандаги хатти-ҳаракати, 
ҳуқуқбузар шахснинг ўзига хос индивидуал психологик хусусият-
лари ўрганилади? 
Ҳуқуқбузар шахснинг психологиясини ўрганиш ҳуқуқбузарлик-
ни, унинг аҳволи, тузилиши, даражаси, йўналишини таҳлил қилиш 
учун керак. Чунки, ҳуқуқбузар шахсига тааллуқли барча маълумот-
ларни ўрганмасдан ҳуқуқбузарликнинг сабабларини тўлиқ ва ҳар 
томонлама аниқлаш мушкул. 
Ҳуқуқбузар шахс ҳақида ҳар томонлама, тўлиқ билимга эга бў-
лиш, уни таърифловчи барча белги ва хусусиятларни аниқлай би-
лиш ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш чора-тадбирларини ишлаб 
чиқиш ва амалга оширишнинг энг зарур шартларидан ҳисобланади. 
Ҳуқуқбузар шахсини ўрганиш – бу авваламбор, ҳуқуқбузар-
ликнинг аҳволини таҳлил қилиш учун зарур бўлган ҳуқуқбузар 
шахси ҳақидаги умумлаштирилган ижтимоий-руҳий маълумотлар-
ни аниқлаш шунингдек ҳуқуқбузарликнинг ички ижтимоий сабаб-
ларини умумлаштириш ва, умуман, ҳуқуқбузарликни таърифловчи 
қонуниятларни аниқлаштиришдан иборат. 
Жамиятдаги ҳар бир инсон – шахс. Лекин худди мана шу шахс 
сифатида улар бир хил эмас. Улар бир-бирларидан ўзларининг эҳ-
тиёжи, фаоллиги, малакаси, қобилияти, кўникмалари, муомаласи, 
руҳияти, тафаккури, идроки, онги ва бошқа хусусиятлари билан 
фарқ қиладилар. Улар бир-бирларига ҳеч қачон тўлиқ ўхшамай-
дилар, яъни ҳар бир шахс ўз индивидуаллигига эга. 
Индивидуаллик – кишининг ўзига хослиги, унинг бошқа шахс-
лардан фарқини акс эттирувчи психологик фазилатлар бирикмаси-
дир. 
Индивидуаллик кишининг темперамент ва характери, хусусият-
лари, устун даражадаги манфаатлари, билиш жараёнларига оид фа-
1
Теоретические проблемы учения о личности преступника. – М., 1999. – 
С. 74.


236 
зилатлари (идроки, хотираси, тафаккури, тасаввурлари), қобилият-
лари, фаолиятнинг шахсга хос услуби кабиларда намоён бўлади. 
Инсон шахси ўз индивидуаллиги жиҳатидан бетакрордир
1

Шахс одам пайдо бўлганидан то ҳозирги кунгача бўлган инсо-
ний тараққиётнинг натижаси, маҳсулидир. 
Ҳуқуқбузар шахс ижтимоий ҳаётга кўника олмаслик натижаси-
даги нуқсон ва камчиликлар, ривожланишдаги бузилиш ва ноқу-
лайликлар натижаси. 
Ҳуқуқбузар шахс ҳам, бошқа ҳар қандай шахс каби муайян маъ-
навий-психологик жиҳатлар, яъни қарашлар ва ишончлар, эҳтиёж 
ва қизиқишлар, ҳаётий мақсад ва орзулар, интеллектуал, эмоционал 
ва иродавий хусусиятлар тизимидан иборат. 
Ҳуқуқбузар шахснинг психологиясини ўрганишда энг муҳими
муҳит билан алоқада ва криминоген вазиятда шахснинг ҳуқуқбу-
зарлик хатти-ҳаракатини содир этишини тақозо қилган ундаги ғай-
риижтимоий хусусиятнинг манбалари, шаклланиш йўли, шакли ва 
механизмидир
2

Маълумки, инсонга қандай салбий хусусиятлар хос бўлишидан 
қатъи назар, у жиноят содир қилмагунича уни жиноятчи шахс деб 
ҳисоблаш мумкин эмас.
Олим Г. М. Минковскийнинг фикрича, жиноятчи шахси ҳақида 
шахс жиноят содир қилган вақтдан бошлаб то у тузалиш йўлига 
киргунига қадар, яъни ижтимоий хавфлилиги йўқолган вақтгача 
гапириш мумкин. 
Олим Ю. М. Антонян эса жиноятчи шахси ҳақида шахснинг 
жиноят содир қилганлиги суд томонидан тасдиқланганидан то бел-
гиланган жиноий жазони ўтаб бўлган вақтигача гапириш лозимли-
гини таъкидлайди
3

Жиноятчи шахснинг ахлоқини ўрганишда ва унга тавсиф бе-
ришда психолог олим К. К. Платоновнинг концепцияси алоҳида 
аҳамиятга эга. У шахснинг ахлоқини ўрганишда қуйидаги хусу-
сиятларни ажратиб кўрсатади: 
1) биологик – шахснинг индивидуал ўзига хослиги, яъни 
темперамент, жинс, ёш хусусиятлари; 
1

Download 1.38 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   105   106   107   108   109   110   111   112   ...   130




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling