Microsoft Word Махмудов Р. Ииида бошкарув психол. Дарслик doc


-§. Жиноий гуруҳлар шаклланишининг психологик


Download 1.38 Mb.
Pdf ko'rish
bet111/130
Sana31.03.2023
Hajmi1.38 Mb.
#1310725
1   ...   107   108   109   110   111   112   113   114   ...   130
Bog'liq
Ichki ishlar psixologiyasi

2-§. Жиноий гуруҳлар шаклланишининг психологик 
сабаб ва шарт-шароитлари 
Ўзбекистон Республикаси жиноят қонунида бир шахснинг икки 
ёки ундан ортиқ жиноят содир этиши ёки жиноий фаолият юрити-
ши (масалан, такроран ёки қасддан янги жиноят содир этиши) қо-
нунда айбни оғирлаштирувчи ҳолатлар қаторига киритилган. Ҳақи-
қатан ҳам, ушбу кўрсаткич шахснинг ижтимоий хавфлилик даража-
сини оширади. Агар жиноий фаолиятни икки ёки ундан ортиқ шахс 
содир этган бўлса, жиноятларнинг ҳамда гуруҳнинг ижтимоий 
хавфлилик даражаси юқори бўлади. 
Иштирокчиликнинг уюшган шаклларига уюшган гуруҳ ва жи-
ноий уюшмалар киради. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 
29-моддасининг тўртинчи қисмида «уюшган гуруҳ» тушунчаси 
кўрсатилган бўлиб, унга кўра «икки ёки ундан ортиқ шахснинг бир-
галикда жиноий фаолият олиб бориш учун олдиндан бир гуруҳга 
бирлашиши уюшган гуруҳ деб топилади. Бу билан қонунда «жино-
ий фаолият» уюшган гуруҳнинг зарурий белгиси эканлиги кўрса-
тилмоқда. Хўш, унда «фаолият» сўзининг ўзи нимани англатади? 
Фаолият – инсоннинг турмуш кечириш усули. Бу тушунча 
инсон онгли равишда иштирок этадиган, мақсадга йўналтирилган 
жараённи билдиради. Фаолият одам эҳтиёжини қондириш воситаси 
сифатида вужудга келади. Лекин у фақат восита ва шароитдангина 
иборат бўлмайди, балки турмушнинг шакли ва усули ҳисобланади. 
Фаолиятда инсон шаклланади, унинг қобилияти ривожланади. Ин-
сон фаолиятининг бошланғич шакли – меҳнат, моддий амалиёт. 
Меҳнат фаолияти жисмоний меҳнат ва тафаккурдан иборат бўлиши 
мумкин. Лекин бу шакллар ички томондан ўзаро боғлиқ бўлиб, 


241 
бир-бирини ўзаро тақозо этади. Мақсад, предмет, восита ва натижа 
фаолиятнинг зарурий жиҳатларидир. 
«Фаолият» тушунчасининг мазмунидан кўриниб турибдики, у 
инсоннинг турмуш тарзини англатади. «Фаолият» тушунчасини 
жиноий фаолият билан таққослаб, шуни айтиш мумкинки, жиноий 
фаолият бир неча ижтимоий хавфли қилмишни доимий содир 
этишда ёки жиноят содир этишни «касб» қилиб олишда намоён 
бўлади. 
Уюшган гуруҳнинг жиноий фаолият билан шуғулланиши му-
аммосига кўпгина олимлар таъриф беришга ҳаракат қилганлар, ам-
мо уларнинг мулоҳазалари турлича бўлиб, ҳанузгача ягона тўхтам-
га келинмаган. Жумладан, А. И. Гуров жиноий фаолият жиноятчи-
ларнинг асосий ёки қўшимча фойда олиш манбаи бўлишини ёзади
1

Бу фикр чуқурроқ таҳлил қилинса, айрим уюшган гуруҳларга 
мос келмаслиги кўринади. Масалан, шахсларнинг миллий, ирқий 
ёки диний мансублигига қараб, уларнинг қонуний манфаатларига 
зарар етказиш мақсадида тузилган уюшган гуруҳ; геноцид жиноя-
тини содир этиш учун бирлашган гуруҳ; доимий равишда номусга 
тегиш жиноятини содир этиш учун бирлашган гуруҳ ва бошқалар. 
Ушбу таърифдан келиб чиқиб, ҳуқуқшунос олим А. С. Якубов 
қуйидаги белгиларни ажратган ва уларнинг йиғиндиси гуруҳни 
уюшган деб ҳисоблаш учун жиноий-ҳуқуқий асос бўлишини таъ-
кидлаган: 
1) олдиндан тил бириктириш; 
2) жиноий фаолият билан ҳамкорликда шуғулланиш учун бир-
лашиш; 
3) уюшганлик. 
Бу борада ҳуқуқшунослар А. С. Якубов ва Р. Кабулов берган 
таъриф масаланинг моҳиятини аниқроқ ифодалайди. Жиноий фао-
лият – айрим жиноят таркиблари йиғиндисидан иборат ягона ти-
зимни вужудга келтирувчи, ташкиллашган бир неча қилмишдан 
иборат
2
. Бу таъриф қисқа бўлишига қарамай, бир неча жиноятни 
содир этиш фақат ягона тизим шаклида жиноий фаолиятни ташкил 
этишини англатади. Аммо бу таърифда бир неча жиноят таркиб-
1
Қаранг: Гуров А. И. О некоторых вопросах изучения криминального 
профессионализма // Советское государство и право. – № 5. – 1987. – С. 82–86. 
2
Батафсил маълумот учун қаранг: Якубов А. С., Кабулов Р. Новое в 
уголовном законодательстве. – Т., 1995. – С. 14. 


242 
лари ҳақида сўз юритилган. Шуни таъкидлаб ўтиш жоизки, уюшган 
гуруҳ нафақат таркибида бир неча жиноят бўлган қилмишни, балки 
таркибида биргина жиноят бўлган қилмишни содир этиш билан 
ҳам кўзга ташланиши мумкин. 
Уюшган гуруҳ жиноий фаолият билан шуғулланишининг объ-
ектив ва субъектив белгилари мавжуд. Гуруҳнинг жиноий фаолият 
билан шуғулланганлигини кўрсатувчи биринчи мезон сифатида 
гуруҳ аъзоларининг бир неча жиноятлар содир этганлигини ва яна 
содир этишга тайёргарлик кўраётганини айтиб ўтиш мумкин. Шу 
билан бирга, ўта пухта ташкиллаштирилган, тайёргарлик кўриш 
учун кўп вақт талаб қилинадиган ягона жиноятни содир этган гу-
руҳни ҳам жиноий фаолият билан шуғулланган деб ҳисоблаш 
мумкин (бунда жиноятнинг ва унда иштирок этган шахсларнинг 
ижтимоий хавфлилик даражаси ҳамда бошқа бир қанча омиллар 
инобатга олинади). 
Умуман олганда, жиноий гуруҳлар жиноят содир этиш учун 
ташкил этилган деб айтиш мумкин. Лекин улар психологик ва кри-
минологик хусусиятига кўра: 1) жиноий жамоа; 2) жиноий корпо-
рация; 3) ассоциация гуруҳи; 4) аморф (диффуз) гуруҳларга бўли-
нади. 

Download 1.38 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   107   108   109   110   111   112   113   114   ...   130




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling