Microsoft Word Махмудов Р. Ииида бошкарув психол. Дарслик doc
XV боб РАҲБАРНИНГ МУҲИМ ШАХСИЙ-КАСБИЙ
Download 1.38 Mb. Pdf ko'rish
|
Ichki ishlar psixologiyasi
XV боб
РАҲБАРНИНГ МУҲИМ ШАХСИЙ-КАСБИЙ ХИСЛАТЛАРИ 1-§. Жаҳон психологиясида раҳбарлик психологиясининг ўрни Жаҳон психологияси фанида раҳбар психологиясини ўрганиш бугун долзарб муаммога айланган. Маълумки, айни даврда рўй бе- раётган ҳар қандай ҳодиса инсоният тафаккурида ўз аксини топади. Фан ҳам ижтимоий онг тамойилида ўз замонасига хос хусусиятлар- ни акс эттиради. Жаҳон психологияси фанида бошқарув психологияси фанининг ўрганилиши ҳозирга келиб маълумот алмашиш соҳасидаги каби, айниқса рақамли технологияларнинг ривожланиши билан боғлиқ фанлар қаторида халқаро майдонда ва жаҳон миқёсида етакчи ўринга чиқиб олди. Психология ҳам ахборот алмашув жараёнини такомиллаштирувчи фан сифатида жадал суръатда ривожланиб, одамлар орасида маълумот алмашув жараёнини такомиллаштириш- га ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда. Халқ ҳамиша ўз дастурхонига, туриш-турмушига қараб раҳбар- ларнинг ишига баҳо беради. Халқимиз сабр-тоқатли, чидамли халқ. Уни ўз ҳолига ташлаб қўйиш – ўта масъулиятсизлик, ноинсофлик- дир. Ўзининг хатти-ҳаракати билан ҳукумат шаънига доғ тушира- диган раҳбарлар орамизда бўлмаслиги керак 1 . Ички ишлар идоралари бошқарувида раҳбар ходимлар муҳим ва масъулиятли ўринни эгаллайди. Аввало, ҳар бир раҳбар турли тоифадаги шахслар билан тез мулоқотга кириша олиш, аҳолининг турли қатламлари билан муомала қилиш лаёқати, мардлик, сабр- матонат, жасурлик, ташкилотчилик, тадбиркорлик, мураккаб ва зиддиятли ҳолларда ўзини дадил тута олиши, шахсий интизомли- лик, танқидни тўғри қабул қилиш, ҳалоллик, виждонлилик, хушму- омалалик, инсонийлик, ночор кишиларга ёрдам кўрсатишга тайёр туриш, ватанпарварлик, қонунга итоаткорлик каби фазилатлар ки- ради. Бироқ бу фазилатлар раҳбар учун кифоя эмас. Ҳозирги кунда ички ишлар идоралари раҳбар ходими ўзининг хизмат бурчини му- 1 Каримов И.А. Ҳалоллик ва фидойилик фаолиятимизнинг асосий мезони бўлсин. – Т., 1994. – Б. 24–25. 220 ваффақиятли бажариши учун қўшимча (махсус) билимларга эга бўлиши (яъни ўз касбининг мазмун-моҳиятини, мақсадини тўлиқ англаган бўлиши, бўлимга раҳбарлик қилишда амалиётда синалган бошқарув усулларидан фойдаланиши ва бошқарувнинг илмий асос- ланган психологик жиҳатларини билиши), малакага (яъни қайта такрорлаш асосида ўрганилган ва шу боис осон бажариш мумкин бўлган ҳаракатлар) ва бошқариш қобилиятига эга бўлиши зарур. Бугун ички ишлар идоралари фаолиятида раҳбар ходимларнинг шахсий-касбий сифатлари ва касбий камолоти масаласига эътибор кучайди. Шу боис ички ишлар идоралари ходимлари фаолиятида раҳбар кадрларнинг шахси, шахсий-касбий сифатлари ва унинг кас- бий маҳорати масаласи чуқурроқ таҳлилга муҳтож муаммолардан ҳисобланади. Т.В.Кудрявцев шахснинг касбий камолотида қуйидаги босқич- ларни бир-биридан фарқлайди: 1) касбий фаолиятнинг шакллани- ши; 2) касбий уқув, 3) касбий мослашиш; 4) шахснинг қисман ёки тўлиқ касб бўйича фаолиятда намоён бўлиши. Ушбу босқичларга мувофиқ равишда касбий ўз-ўзини белгилаш босқичлари ҳам ажра- тиб кўрсатилади 1 . Ички ишлар идоралари фаолиятида раҳбар кадрларнинг шах- сий-касбий сифатлари ва касбий камолоти ўртасидаги ўзаро боғла- нишларга шахс-фаолият ёндашуви принципи назарий манба бўлиб хизмат қилади. Шундай қилиб, бугунги кунда жаҳон психологияси фанида бошқарув психологиясига оид назарий ва амалий маълумотларни оммавийлаштириш, раҳбар психологиясини ўрганишда раҳбарнинг шахси, унинг самарали бошқарув жараёнини ташкил этишдаги ақлий, ташкилий ва ҳиссий-иродавий жараёнларига ҳам катта эътибор қаратилмоқда. Ички ишлар идораларида раҳбарнинг бутун бошқарув тизимида етакчи ўрин эгаллаши, бир томондан, ички иш- лар идораларидаги ислоҳотларни амалга оширишда масъулиятни ўз зиммасига олиш зарурати, иккинчидан эса итоатдаги ходимларнинг раҳбарга бўлган ишонч ва умидлари билан асосланади. Бугунги кунда ички ишлар идораларининг раҳбари иқтисодий муаммоларни бемалол ҳал қила олиши, катта ижтимоий алоқаларга 1 Download 1.38 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling