Microsoft Word Махмудов Р. Ииида бошкарув психол. Дарслик doc


-§. Ички ишлар идоралари фаолиятида жиноятларни


Download 1.38 Mb.
Pdf ko'rish
bet97/130
Sana31.03.2023
Hajmi1.38 Mb.
#1310725
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   130
Bog'liq
Ichki ishlar psixologiyasi

3-§. Ички ишлар идоралари фаолиятида жиноятларни 
очиш ва тергов қилишнинг психологик тузилиши 
Тергов фаолиятининг психологик хусусиятлари. Жиноятчи-
ликка қарши кураш олиб борувчи органлар тизимида терговчи хо-
димлар алоҳида ўрин тутади, терговчилар ушбу курашнинг олдин-
ги қаторида турадилар. Уларнинг бутун фаолияти жиноятларни 
очиш, тергов қилиш ва уларнинг олдини олишга қаратилган. Тер-
гов ишининг юксак даражада бўлиши жиноятларнинг олдини 
олишда энг самарали воситадир
1

Тергов жараёнида махсус билимларни ишлатишнинг энг муҳим 
шаклларидан бири терговчи томонидан жиноятларни тергов қил-
ганда, яъни жиноят воқеаси ва уни содир этган шахсларни аниқ-
лашда бевосита тегишли фактик маълумотлардан фойдаланиш 
алоҳида ўрин эгаллайди. 
Тергов жараёни кўп ҳолларда воқеадаги мужмаллик ва ҳар хил 
субъектив сабаблар криминалистика, суд тиббиёти, экспертизаси-
нинг хулосасига кўра мутахассисларни жалб қилишга мажбур қи-
лади. Бу билан терговчи, ютади. Бошқа томондан, эса вақт маса-
ласида ҳам мутахассиснинг фикри ва хулосаси бўлиши шартдир.
1
Раҳмонқулов А. Х. Ички ишлар органларида дастлабки тергов. – Т., 2005. 
– Б. 186.


212 
Тергов жараёни психологик таҳлил объекти сифатида қуйида-
гиларга бўлинади: 
1. Умумий тергов жараёни. Бунда терговчи умумий фаолияти 
орқали мақсадга эришади. Бунинг учун ҳар хил операциялар режа-
лаштириши лозим. Бу операциялар кўпгина шахслар ёрдамида 
амалга оширилади, гувоҳ, гумон қилинувчи шахслар билан муло-
қотга киришиш, улардан маълумотлар йиғиш, яъни бир-бирига 
боғлиқликни юзага келтириш, бунда ички ва ташқи ўзаро боғлиқ-
лик юзага келади, унинг даражаси ҳам ўзига хос психологик хусу-
сиятга эга бўлади. 
2. Алоҳида тергов ҳаракати. Ҳар қандай алоҳида тергов ҳарака-
ти маълум бир вақт бир нечта субъектлар билан боғлиқ бўлади. 
Тергов жараёнига тирик организм сифатида қараш мумкин, бунда 
ҳар бир тергов фаолиятидаги шахс алоҳида функцияни бажаради. 
Тергов жараёнини олиб бориш аниқ шахсларга қаратилади. 
Терговчи фаолиятининг объектини шахслар ва уларнинг хатти-ҳа-
ракатлари ташкил қилади. Улар тергов жараёнида нафақат ўрганиш 
объекти балки, тарбия субъекти ва ахборот олиш манбаи ҳам ҳи-
собланади. Субъектнинг хатти-ҳаракати тергов жараёнига ижобий 
ва салбий таъсир қилади. 
Жиноятчи шахснинг фаолиятини спиралга ўхшатиш мумкин, 
чунки спиралнинг бир учи топилганидан кейин унинг охирини то-
пиш осонроқ бўлади ва фактлар бир-бирига уланади. Маълумки, 
содир қилинган жиноят изсиз қолмайди, қандайдир даражада, қан-
дайдир ҳажмда из қолади, бу издан жиноятнинг содир этилиш саба-
бини тиклашимиз керак бўлади. 
Тергов ишларини олиб боришда терговчи назарий фикрлар би-
лан, йиғилган фактларга суяниб, энг қулай йўл танлайди ва опти-
мал хулосага келади, ўтмишдаги воқеаларни билишда фақатгина 
биринчи босқичдаги ҳаётий назарий билимларга таянади ва тах-
миний воқеаларнинг моделини системалаштиради, фактларни бир-
бирига боғлайди, фаолияти давомида фактларни тўлдириб боради. 
Билиш жараёни терговчининг амалий фаолиятини ҳам қамраб 
олади. Бу фаолиятда у тажрибага кўпроқ суянади. Фаолият давоми-
да терговчи бутунлай шу муаммо билан яшайди. Маълумотнинг 
кўпайиб ёки камайиб кетиши терговчининг ишини оғирлаштиради. 
Бир қарашда ҳамма далиллар ишга тааллуқлидек туйилади, амалда 
эса кейинчалик кўпи пучга чиқади. Бу далиллар терговчи қандай 


213 
қийинчиликларни енгиш эвазига ва қайси йўл билан муаммони ҳал 
этаётганини кўрсатади. 
Терговчидаги руҳий ҳолат ҳам кўп нарсани белгилайди. Булар: 
1) жиноят содир бўлганидан кейин жабрланувчиларнинг ҳола-
тини кўриб, терговчининг ўзида руҳий ўзгаришлар юз бериши; 
2) жиноят содир бўлганидан кейин шахсни аниқлашдаги ҳолат-
лар; 
3) терговчи шахсида ёмон ҳолатни юзага келтирувчи объектлар 
(масалан, мурда); 
4) тергов фаолиятида кутилмаганда воқеаларнинг бирдан ўзга-
риши (кўрсатмалардан воз кечиш ҳоллари). 
Тергов фаолиятида воқеаларнинг моделини тиклашда терговчи 
иккита йўлни танлайди: 
1) объектив борлиқни қандай бўлса шундай қабул қилиш (хона-
ларни, нарсаларни кўриш ва тегишли ҳужжатларни текшириш); 
2) оғзаки, ёзма ҳолатдаги хабар ва далилларни олиш. 
Дастлабки тергов жараёнида терговчининг қуйидаги психоло-
гик хусусиятлари муҳим роль ўйнайди: 
а) ўзини тута билиши; 
б) терговда гумон қилинувчи шахснинг ҳолатини психологик 
тушуниши; 
в) шахснинг тўлиқ гапириши учун шароит яратиб бериши ва 
уни эшита билиши. 
Тергов фаолиятида турли соҳадаги ва ҳар хил касб эгаларини 
тергов қилиш жараёнида терговчи зарур маълумотларни олади
лекин улар ҳамма вақт ҳам аниқ ва равшан бўлавермайди. Шунинг 
учун ҳам уларни турли воқеа-ҳодисалар билан таққослаб кўриш 
керак ва иложи борича ёнидаги тажрибали ходимлардан маслаҳат 
сўраши ҳам катта аҳамиятга эга бўлади. 
Терговчи шахсидаги профессионаллик сифатларига қуйидаги-
лар киради: тергов фаолиятига психологик жиҳатдан тайёр бўлиш; 
ташкилотчилик сифати; ўзини тута билиш; тиришқоқлик, ҳушёр-
лик; ишга бўлган қобилият, чидамлилик; кузатувчанлик, диққатни 
бир жойга тўплаш ва тақсимлаш; юқори интеллектуал даражаси. 


214 

Download 1.38 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   130




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling