Microsoft Word Махмудов Р. Ииида бошкарув психол. Дарслик doc
Download 1.38 Mb. Pdf ko'rish
|
Ichki ishlar psixologiyasi
Коммуникатив фаолият. Юқорида таъкидланганидек, раҳбар-
нинг касбий фаолияти кенг коммуникативлиги (мулоқот ва муома- лага бойлиги) билан ажралиб туради. Унинг коммуникатив фаолия- ти мулоқот орқали, яъни амалий оператив хизмат вазифаларини ба- жариш мақсадида атрофдагилар билан бевосита нутқий алоқа қи- лиш орқали зарур маълумотларни олишда намоён бўлади. Мулоқот жараёнида таъсир этиш учун ходим шахсидаги етарлича юксак ақл ва билимдонлик, кучли ирода, шунингдек, унинг инсоний жозиба- сини белгиловчи шахсий хислатлари уйғунлашиши керак. Раҳбарлар касбий фаолиятининг асосий психологик хусусият- лари ва таркибий элементларини юзаки кўриб чиқиш ҳам унинг фаолияти қанчалик мураккаб ва серқирралигидан далолат беради. Касбий фаолият раҳбарларга кўплаб турли хил талаблар қўяди, улар орасида энг асосийларидан бири – шахсда касбий жиҳатдан муҳим хислатларнинг ривожланган бўлиши. Уларга биринчи навбатда қуйидагилар киради: – унинг шахсига хос хислатларнинг касбий-психологик йўнал- ганлиги; – психологик барқарорлик; – ривожланган иродавий хислатлар: мураккаб вазиятларда ўзи- ни тута билиш, жасурлик, мардлик, оқилона таваккалга мойиллик; – яхши ривожланган коммуникатив хислатлар; – қўл остидаги ходимларни тушуна олиш улар билан тезда ало- қага кириша олиш, ишончли муносабатлар ўрната олиш ва уларни сақлай олиш; 203 – турли хил оператив хизмат вазифаларини бажаришда қўл ос- тидаги ходимларга психологик таъсир кўрсата олиш қобилияти; – касбий жиҳатдан муҳим билиш хислатлари: кузатувчанлик ва диққатлилик, ривожланган хотира, ижодий тасаввур; – ривожланган касбий тафаккур, ақлий ишга мойиллик, фаро- сат, ривожланган интуиция; – зийраклик, мураккаб вазиятдан чиқиб кета олиш. Ушбу хислатлар ходимга аввалдан хос эмас. Уларни шакллан- тириш ва ривожлантириш – узоқ ва қийин жараён, аммо у ички иш- лар идоралари раҳбарлари учун касбий жиҳатдан зарурдир. Бу хислатларнинг раҳбар шахсида бўлмаслиги ёки етарли ри- вожланмаганлиги унинг ўз функционал вазифаларини нормал ба- жаришига халақит беради, раҳбарнинг ўз фаолиятида хатоларга йўл қўйишига, шахснинг ўз касбига мослаша олмаслигига ва касбий бузилишига олиб келади. Шу муносабат билан, раҳбарларда ушбу хислатларни шакллантиришга хизмат қиладиган касбий-психоло- гик тайёргарлик катта аҳамият касб этади. Download 1.38 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling