Microsoft Word Махмудов Р. Ииида бошкарув психол. Дарслик doc


Download 1.38 Mb.
Pdf ko'rish
bet92/130
Sana31.03.2023
Hajmi1.38 Mb.
#1310725
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   130
Bog'liq
Ichki ishlar psixologiyasi

Билиш фаолияти. Унинг раҳбар фаолияти учун аҳамияти ни-
ҳоятда катта. Билиш фаолиятини амалга оширмай туриб жиноятчи-
ликка қарши курашнинг ҳеч бир мақсадига эришиб бўлмайди. Би-
лишсиз умуман фаолиятни ҳам, унинг юқорида кўрсатилган ҳеч 
бир таркибий қисмини ҳам амалга ошириб бўлмайди. Билиш жара-
ёни натижасидагина раҳбарнинг бошқа ҳаракатларини мақсадга 
мувофиқ тарзда амалга ошириш имконияти пайдо бўлади. 
Жиноятчиликка қарши кураш вазифаларини бажариш учун раҳ-
барнинг билиш фаолияти ҳозирги вақтдаги, ўтмишдаги ва келгуси-
даги воқеаларга тааллуқли фактлар, ҳолатлар, сабабий алоқалар-
нинг аниқланишини таъминлаши керак. Масалан, жиноятчилик-
нинг олдини олиш, шунингдек, содир этилган жиноятларни очишга 
қаратилган барча ишлар оператив қизиқиш уйғотувчи шахсларни 
аниқлашга доир маълумотларни тўплаш, таҳлил қилиш ва умум-
лаштиришга ҳамда уларнинг келгусидаги ғайриқонуний ҳаракатла-
рини олдиндан кўра билишга асосланади. 
Фаолиятнинг конструктивлиги деганда жиноятларни очиш, тер-
гов қилиш, уларнинг олдини олиш, яширинган жиноятчиларни қи-
дириб топиш каби ҳаракатларни режалаштиришга қаратилган та-
факкур фаолияти тушунилади. Агар билиш фаолиятида тафаккур 
асосан ҳали нима номаълум, муайян вазифани бажариш учун қў-
шимча тарзда яна нимани аниқлаш, топиш керак, деган саволларга 
жавоб беришга ҳаракат қилса, конструктив фаолиятда билиш фао-
лиятининг босқичлари режалаштирилади, яъни бунда биз номаъ-
лум нарсани қандай кетма-кетликда излашимиз кераклиги ҳақидаги 
саволга жавоб берилади. Бошқача айтганда, раҳбарнинг изланиш ва 
1
Котов Д. П., Шиханцов Г. Г. Психология следователя. – Воронеж, 1997. 


202 
конструктив фаолияти ягона фикрлаш жараёнининг турли босқич-
ларини ифодаловчи икки томонидир. 
Ташкилотчилик фаолияти. Ушбу фаолият раҳбар касбий фао-
лиятининг барча қолган турларини амалга ошириш учун мақбул 
шароитларни таъминлаш мақсадига хизмат қилади. Унинг мазму-
нини жиноятларни очиш, тергов қилиш, уларнинг олдини олиш 
жараёнларини бошқариш ташкил этади. Ушбу мазмун оператив 
раҳбарликда, ҳисоб ва назоратда, ушбу жараён иштирокчилари 
ўртасида ҳамкорликни уюштиришда намоён бўлади. Мазкур фао-
лият ахборот бериш ва алмашишдан ҳам, ўз вазифалари бўйича 
раҳбарнинг топшириқларини бажаришлари керак бўлган бошқа 
шахсларнинг ҳаракатларини уюштиришдан ҳам иборат бўлади. 

Download 1.38 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   130




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling