Microsoft Word Махмудов Р. Ииида бошкарув психол. Дарслик doc
-§. Хизмат топшириқларини бажарувчиларга
Download 1.38 Mb. Pdf ko'rish
|
Ichki ishlar psixologiyasi
3-§. Хизмат топшириқларини бажарувчиларга
етказишнинг психологик таҳлили Жамоадаги муҳит муаммосини таҳлил қилишни Т. Питерс ва С.Уотерменларнинг қуйидаги сўзлари билан бошлаган маъқул: «Яхши менежерлар нафақат пул топадилар, балки кишиларнинг турмуш тарзини ҳам яратадилар». Самарали меҳнат кенг кўламли ишларни амалга ошириш билан кўпроқ боғлиқ бўлса-да, лекин, аслида, қуйидагиларни тақозо этади: а) ўз шахсий мақсадини аниқлаш; б) ўзини ва ўзгаларни холисона баҳолай олиш; в) вақтини тўғри тақсимлаш; г) ўз вақтида ва энг мақбул қарорларни қабул қилиш; д) фаоллик кўрсата олиш; е) стресс ҳолатини бартараф этиш; ж) ўзини ўзи назорат қилиш; з) меъёрида кийиниш ва гўзал яшаш. Индивидуал шахсий хислатларнинг ушбу мажмуаси бошқариш соҳасидаги фаолиятини бошлаган ҳар бир ходимга қобилияти ва маҳоратини тўлиқ намоён этиш имконини яратади. Қолаверса, ҳар бир алоҳида олинган ходимнинг аниқ шахсий мақсади мавжудлиги; шахсий қадр-қимматини англаганлиги; ўзгарувчан, қарама-қарши, мураккаб ҳолатларни тушуна олиш орқали уларни ҳал этиш маҳо- ратига эга эканлиги; фавқулодда ва кутилмаган ҳолатларда юзага келган муаммоларни ҳал этиш бўйича қарорлар қабул қилиш ва уларни амалга ошира олиш сингари хислатларини намоён қилиш жамоа фаолиятини самарали юритиш учун кенг имкониятлар очиб беради. Ички ишлар идораларини бошқаришда қўлланиладиган илмий усул уч босқичдан иборат бўлади: а) кузатиш; б) фаразни шакллан- тириш; в) фаразни текшириш. Раҳбар қарорларининг қабул қилиниши – бошқарув функция- сининг муваффақиятини таъминлаш йўлидаги биринчи қадам. Шундан келиб чиққан ҳолда қарорларни қабул қилиш жараёни – бошқариш назариясининг асосини ташкил этади. Психология фанида қарорлар қабул қилиш ижтимоий ҳолат- нинг унсури сифатида муҳим роль ўйнайди. Қарор қўйилган мақсадга эришиш учун ҳамкорликдаги фаоли- ятни ташкил этиш, мувофиқлаштириш ва рағбатлантиришни амалга ошириш йўли акс этган директив ҳужжат. 196 Қарор – раҳбар фаолиятининг асосий маҳсули бўлиб, жамоани муваффақият сари элтувчи механизм сифатида асосланганлик, му- возанатлашганлик ва таъсирчанликка таянади. Қарорнинг хилма-хил турлари мавжуд бўлиб, энг кўп тарқал- гани қуйидагилардир: а) стереотик – оператив қарорлар; б) новаторлик мазмунидаги истиқболли қарорлар. Одатда, стереотип қарорлар кундалик, айрим ҳолларда кескин масалалар бўйича тез ва кўп тайёргарлик кўрмасдан қабул қили- нади. Шу боис бундай қарорлар доирасига: 1) ходимларни тайин- лаш; 2) жамоани вазифаларни бажаришга тайёрлаш; 3) жамоадаги ижтимоий-психологик вазиятни яхшилаш кабилар киради. Қарорларнинг иккинчи тури истиқболли қарорлар деб аталиб, жамоада нафақат миқдор ўзгаришлари, балки сифат ўзгаришларини амалга оширишни ҳам назарда тутади ва қуйидагилар бўйича қа- рорлардан иборат: 1) режалаштириш; 2) ташкилий фаолият; 3) мотивация; 4) назорат. Шундай қилиб, хизмат топшириқларини бажарувчиларга етка- зишнинг психологик таҳлилларида қарор қабул қилиш босқичлари алоҳида аҳамият касб этади. Ички ишлар идоралари раҳбар ходи- мининг қарор қабул қилиши давомида шахс ички дунёсида содир бўлаётган жараёнларни билиши ушбу жараённи мақсадга мувофиқ равишда бошқариш имконини беради. Шу боис қарор қабул қилиш амалларини босқичма-босқич таҳлил этиш лозим. Ички ишлар идораларида раҳбарнинг бошқарув қарорларини қабул қилиши серқирра ва мураккаб жараён бўлиб, улар асосан бешта босқични босиб ўтади: 1) муаммони ўрганиш; 2) ғоялар ишлаб чиқиш; 3) маъқул келувчи ғояларни ажратиб олиш; 4) ян- гиликни жорий этишни режалаштириш; 5) қайтма алоқа ва таҳлил. Қарор қабул қилиш – ҳуқуқий жараён. Қарор қабул қилиш жа- раёнининг психологик жиҳатини билиш мавжуд босқичларни янада самарали амалга ошириш имконини беради. Ички ишлар идорала- рида раҳбарнинг бошқарув қарорларини тўғри қабул қилиши ва самарали жорий этиши учун раҳбар психологик жиҳатдан ҳам маъ- лум қоидаларга риоя қилиши талаб этилади. Бунинг асосий вазифа- си шундан иборатки, раҳбар муаммоли вазият ҳақида маълумот йи- 197 ғар экан, муаммо ҳақида бирламчи тасаввур – информацион модель ярата бошлайди. Бу моделнинг ҳақиқатга ва мавжуд вазиятга қанчалик мослиги олинаётган маълумотнинг тўла-тўкислиги ва ҳар томонламалигига бевосита боғлиқ. Download 1.38 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling