Microsoft Word Махмудов Р. Ииида бошкарув психол. Дарслик doc


Қарор қабул қилишнинг психологик даражалари


Download 1.38 Mb.
Pdf ko'rish
bet87/130
Sana31.03.2023
Hajmi1.38 Mb.
#1310725
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   130
Bog'liq
Ichki ishlar psixologiyasi

Қарор қабул қилишнинг психологик даражалари. Қарор қа-
бул қилишнинг психологик даражалари асосан тўртга бўлинади ва 


192 
уларнинг ҳар бир доирасида ҳаракат қилиш учун маълум бошқарув 
малакалари талаб этилади. 
Ички ишлар идоралари фаолиятида қарор қабул қилиш-
нинг психологик даражалари 
 
Т/р 
Қарор шакли 
Зарур малакалар 
1. 
Одатий, кундалик 
Ички 
ишлар 
идораларидаги 
йўриқнома 
ва 
қоидаларга сўзсиз амал қилиш, вазиятни тўғри 
баҳолаш. Назоратни ташкил этиш 
2. 
Танловга 
асосланган 
Мақсадларни белгилаш. Режалаштириш. Маълу-
мотларни таҳлил этиш 
3. 
Мослашувчан 
Муаммони идентификациялаш. Муаммони тизим-
ли равишда ечиш. Ишчи гуруҳларни ташкил 
қилиш. Мавжуд хавфларни таҳлил этиш 
4. 
Инновацион 
Ижодий бошқариш. Стратегик режалаштириш 
Одатий қарорлар ички ишлар идоралари режаси бўйича амалга 
оширилувчи кундалик дастур асосида қабул қилинади. Бунда пайдо 
бўлган муаммо мавжуд ечимлар мажмуи билан қиёсланади. Улар 
ичида мақбули қабул қилинади ва амалга оширилади. 
Танловга асосланган даражада раҳбар мавжуд муаммо бўйича 
қатор имкониятларни таққослаб кўради ва улар ичидан айнан шу 
муаммо ечимига энг мос келувчи самарали ва тежамлиси устида 
тўхталади. 
Мослашувчан қарорни қабул қилиш бирмунча мураккаб бўлиб, 
бунда ички ишлар идоралари раҳбарлари таниш муаммога янгича 
ечим топиши талаб этилади. Бунда у мавжуд муаммога эскича 
ёндашувдан воз кечиши ва ижодий қарорга келиши лозим. Айни 
шароитда раҳбарнинг муваффақияти унинг шахсий ташаббуси ва 
номаълумликка шахдам қадам қўя олиши билан асосланади. 
Инновацион (янгиликларни жорий этиш билан боғлиқ) қарор-
лар анча мураккаб ҳисобланади. Бунда ноаниқ вазиятда раҳбарнинг 
янгича ёндашув услубларидан, бошқа мутахассисларнинг ижодий 
ғояларидан унумли фойдалана олиши талаб этилади. 


193 

Download 1.38 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   130




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling