Microsoft Word Махмудов Р. Ииида бошкарув психол. Дарслик doc


«Қурбонлик» ёки «шаҳидлик»


Download 1.38 Mb.
Pdf ko'rish
bet84/130
Sana31.03.2023
Hajmi1.38 Mb.
#1310725
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   130
Bog'liq
Ichki ishlar psixologiyasi

«Қурбонлик» ёки «шаҳидлик» терроризми халқаро терроризм 
кўриниши сифатида турли ижтимоий-сиёсий тартибларда муайян 
сабаблар ва омиллар таъсирида намоён бўлади. 2004 йил 29-30 март 
кунлари Ўзбекистонда ҳам «шаҳидлик» терроризмининг дастлабки 
кўриниши кузатилди
1

Одатда «шаҳидлик»ни қарор қилган шахслар ўз жонини қурбон 
қилишни таклиф қилмайдилар. Уларни «маънавий мураббийи» ёки 
сардори танлаб олади. Шундан сўнг узоқ муддатга режалаштирил-
ган психологик тайёргарлик жараёнлари бошланди. «Қурбонлик» 
ёки «шаҳидлик» мақомидаги террорчиларни одатда Яқин Шарқ, 
Кавказорти, Афғонистон ва Покистонда тайёрлайдилар.
«Қурбонлик» ёки «шаҳидлик»ка мубтало бўлган террорчиларни 
зарарсизлантириш жуда мушкул, чунки у ўлимга тайёр. Бундай но-
бакор ишларга қарши махсус хизмат ходимларининг самарали меҳ-
натлари орқали натижага эришиш мумкин. Мутахассисларнинг таъ-
кидлашларича, террорчи ҳар сонияда ҳаёт билан видолашишга тай-
ёр эмас. У доимий равишда бармоғини ҳаракатга келтирувчи туг-
мада тутиб туриши мумкин эмас. Террорчи ўз жонига қасд қилиши 
учун камида ярим дақиқа вақт керак бўлиши ҳисоблаб чиқилган. 
Мана шу ярим дақиқа ҳал қилувчи вазифани бажаради.
Террорчи шахснинг сифатлари: 
1) тажовузкор ва шафқатсиз (қаттиқ қўл) хулқ-атворга эгалик; 
1
Қаранг: Қодиров А., Исмоилов М. «Қурбонлик» ёки «шаҳидлик» 
кўринишидаги терроризм // Ҳуқуқ–Право–Law. – 2004. – №2. – Б. 16–17. 


187 
2) ўзини оқлаш. Сиёсий мафкуравий мотивлар одатда шахснинг 
яширин эҳтиёжларини қондириш сифатида намоён бўлади; 
3) агрессивлик хусусияти, яъни воқеликка тўғри баҳо бера ол-
маслик, айбни ташқи омиллардан қидириш ва ўзининг муваффақи-
ятсизлигини вазиятга юклашга мойиллик; 
4) террорчи ташкилотларга, унинг вазифа ва идеалларига кўр-
кўрона содиқлик; 
5) етарли даражада ақлий ривожланмаганлик, билим даража-
сининг пастлиги; 
6) одатда носоғлом оилалардан чиққанлиги, ижтимоий патоло-
гик ривожланишга эга бўлганлиги. Жамиятда ўз ўрнини топа ол-
маган, иш жойини йўқотган ёки унга эга бўлмаганлар, яқин киши-
ларини йўқотганлар, жисмоний имконияти чегараланган шахслар
оғир руҳий жароҳатни бошидан кечирганлар, террорчилик ёки ди-
ний анъаналарга риоя қиладиганларнинг қариндошлари, фарзанд-
лари ёки неваралари бўлиши мумкин; 
7) доимо ўз «мен»лигини ҳимоя қилиш, ўз фикрини тасдиқлаш-
га интилиш, бошқа инсонларнинг истак ва ҳиссиётларига эътибор 
бермаслик ва фанатизм;
8) шошқалоқлик, ўзгарувчанлик, иккиланиш ва бошқалар;
9) асосан 16–35 ёшдагилар. 

Download 1.38 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   130




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling