Microsoft Word Махмудов Р. Ииида бошкарув психол. Дарслик doc


Террорчилик фаолиятини таъминлашга жалб этилган


Download 1.38 Mb.
Pdf ko'rish
bet80/130
Sana31.03.2023
Hajmi1.38 Mb.
#1310725
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   130
Bog'liq
Ichki ishlar psixologiyasi

Террорчилик фаолиятини таъминлашга жалб этилган 
ижтимоий-психологик омиллар: 
1) шахснинг онгини тозалашга қаратилган турли психотех-
нологияларни қўллаш; 
2) гуруҳий идентификациялаш механизми; 
3) руҳиятни деиндивидуаллаштириш; 
4) низоли ҳолатлар; 
5) террорчилик ташкилоти аъзолари билан шахсий алоқаси. 
Террорчилик ҳаракатларининг олдини олишга қаратилган 
тадбирлар террорчилар шахсиятининг типологик ҳисобини юри-
тишни тақозо этади. Ҳаммасини ҳам бирдек олиб кўриш мумкин 
эмас. Террорчилик ташкилоти, бошқа ҳар қандай жиноий ташкилот 
сингари, мураккаб иерархик тузилишга эга бўлиб, унинг поғонала-
рида турли хил одамлар жойлашадиларки, уларнинг ҳар бирига 
маълум бир индивидуал хусусиятлар хос бўлади. Лекин террорчи-
лик фаолияти бошқа ҳар қандай фаолият тури сингари, ана шу фао-
лият билан шуғулланувчи инсонларда маълум бир типик хулқ-ат-
вор усуллари ва шахснинг типик ўзига хосликлари ишлаб чиқари-
лишига олиб келади. Бинобарин, террорчилик ташкилотига қўши-
лишнинг ўзи ҳам шахсдан у ёки бу иерархик поғонага мансуб муай-
ян хусусиятларнинг мавжуд бўлишини тақозо этади. 


183 
Терроризм муаммосининг турли хил психологик тадқиқотла-
рини умумлаштирган ҳолда террорчилар шахсиятининг қуйидаги 
таснифини келтириш мумкин:
Террорчи шахсининг психологик таснифи қуйидагича: 
1. Ташкилотчилар: а) мафкуравий фанатлар; б) бевосита ташки-
лотчилар; в) намойишкор тип. 
2. Таъминловчилар: а) ёлловчилар; б) террорчилик ҳаракатлари-
ни тайёрловчилар; в) педагог-мураббийлар; г) технологлар. 
3. Бажарувчилар: а) тажовузкор тип; б) фанат; в) манқурт (зом-
билаштирилган) тип; г) қасоскор тип. 
«Ташкилотчилар» тоифасига кирувчи террорчиларни гене-
тик террорчилар ёки шунга мойил шахслар дейиш мумкин. Улар 
ёшликдан террорчилик фаолияти билан шуғулланишга мойил бўл-
ган шахслардир. Ҳозирги замон медицина нуқтаи назардан олиб 
қарасак, генетик террорчилар мия тузилишидаги туғма ёки ёшли-
гида ҳосил бўлган оғишлар натижасида ҳокимиятни қўлга олиш, 
бошқариш васвасасига мубтало бўладилар. Уларда сиёсий ёки иж-
тимоий ҳокимиятга эришиш босқичма-босқич эмас, балки умумин-
соний қадриятларга зид бўлган ваҳшиёна хатти-ҳаракатларни амал-
га ошириш орқали кечади.

Download 1.38 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   130




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling