Microsoft Word Махмудов Р. Ииида бошкарув психол. Дарслик doc


XII боб   «ТЕРРОРИЗМ ПСИХОЛОГИЯСИ» ВА МУЗОКАРА


Download 1.38 Mb.
Pdf ko'rish
bet77/130
Sana31.03.2023
Hajmi1.38 Mb.
#1310725
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   130
Bog'liq
Ichki ishlar psixologiyasi

XII боб 
 «ТЕРРОРИЗМ ПСИХОЛОГИЯСИ» ВА МУЗОКАРА 
ОЛИБ БОРИШДА РАҲБАРЛИК ҚОБИЛИЯТИ 
1-§. Терроризм психологияси тушунчаси 
Бугунги кунда жамиятимизга хавф солаётган ҳодисалар ичида 
терроризм хавфи алоҳида ўрин тутади. Терроризм энг мураккаб ва 
хавфли бўлган ҳолатларни ўз ичига олади, ҳамда жамиятга катта 
хавф туғдиради. Терроризм одамларда ёвузлик ва қўрқув ҳиссиёти-
ни пайдо қилади. 
«Терроризм» терминига 200 га яқин таъриф берилган, бироқ 
ҳали биронтаси ҳам тан олинмаган. Шунинг учун ҳам бу ҳодисага 
аниқ ва тугал таъриф бериш жуда қийин.
Ушбу фикримизни тасдиқлаш учун терроризмга берилган бир 
нечта таърифни келтириб ўтайлик. «Терроризм сиёсий мақсадда 
амалга ошириладиган, асосланган зўравонликдир» (Б.Крозье, Буюк 
Британия); «терроризм – сиёсий, мафкуравий ёки социал-револю-
цион мақсадлар ҳамда интилишларга эришиш учун ҳукуматларни, 
аҳоли доираларини мунтазам қўрқитиб туришдир» (Г.Деникер, 
Швейцария).
Ҳуқуқшунос Б. Таджиханов эса терроризмга ўзининг қуйидаги 
таърифини берган: «Терроризм – халқаро муносабатларни чигал-
лаштириш, суверенитет ва ҳудудий яхлитликни бузиш, давлат-
ларнинг хавфсизлигига рахна солиш, уруш ва қуролли тўқнашувлар 
келтириб чиқариш, ижтимоий-сиёсий вазиятни беқарорлаштириш, 
аҳолини қўрқитиш ёки қасос олиш мақсадида жисмоний ёки юри-
дик шахсларни бирор бир фаолиятни амалга оширишга ёки амалга 
оширишдан тийилишга мажбурлаш учун қилмиш кўринишида ёки 
уни амалга ошириш билан қўрқитиш тарзида ошкора содир эти-
ладиган, шахсга ёки мулкка хавф туғдирадиган ҳаракатдир»
1

Терроризм – Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 
155-моддасида назарда тутилган ва портлатишлар, ўт қўйишлар ёки 
одамларнинг ҳалок бўлиши, катта мулкий зарар келтириш ёхуд 
ижтимоий хавфли оқибатларга олиб келиш хавфини туғдирувчи 
бошқа ҳаракатлар содир этишдан иборат бўлган ва жамоатчилик 
1
Ислом Каримов терроризм хавфи тўғрисида / Тузувчи-муаллифлар 
Ш. Қобилов, Б. Таджиханов. – Т., 2002. – Б. 434. 


178 
хавфсизлигига қарши қаратилган жиноят. Мазкур ҳаракатларнинг 
жамоат хавфсизлигини бузиш, аҳолини қўрқитиш ёхуд ҳокимият 
органларининг қарор қабул қилишига таъсир ўтказиш мақсадида 
амалга оширилганлиги, шунингдек, ана шу мақсадларда амалга 
оширилиш хавфи мавжудлиги ушбу жиноятнинг муҳим жиҳатла-
рини ташкил этади
2

Шу нуқтаи назардан, бугунги кунга келиб, жамиятда содир эти-
лаётган террорчилик оқимлари бутун инсоният учун энг хавфли 
бўлган ҳодисалардан бири ҳисобланади. 
Терроризм ва халқаро терроризм уюшган жиноий гуруҳ сифа-
тида регионал ва миллатлараро муаммоларни юзага келтиради. 
Бугунги кунга келиб сиёсий экстремистлар, жиноий ишга қўл урган 
бизнесменлар ва жиноий жазони ўтаб қайтган баъзи бир шахслар 
жамиятга, аниқроғи одамлар тақдирига катта хавф туғдирмоқдалар. 
Ҳозирги кунда террорчи шахс ва террорчилик хатти-ҳаракат-
ларни юзага келтирувчи психологик механизмлар тўлиқ ўрганил-
маган, шунинг учун терроризмга қарши курашиш ва унинг олдини 
олишда психологик билимлар муҳим ўрин эгаллайди. 

Download 1.38 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   130




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling