Microsoft Word Махмудов Р. Ииида бошкарув психол. Дарслик doc


-§. Бошқарув муомаласи ва унинг психологик


Download 1.38 Mb.
Pdf ko'rish
bet75/130
Sana31.03.2023
Hajmi1.38 Mb.
#1310725
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   130
Bog'liq
Ichki ishlar psixologiyasi

3-§. Бошқарув муомаласи ва унинг психологик 
механизмлари 
Ички ишлар идоралари фаолиятида раҳбарнинг бошқарув жара-
ёнидаги муомаласи ва унинг психологик механизмлари ҳақидаги 
билимларни мукаммал даражада билиши ва уни амалиётда қўллаш 


172 
қобилиятига эга бўлиши алоҳида аҳамият касб этади. Бошқарув жа-
раёнида раҳбарнинг қўл остидаги ходимлар жамоаси билан муома-
ла қилишга лаёқатлилиги, хусусан муомалага мойиллиги энг муҳим 
жиҳат ҳисобланади. 
Психологик тадқиқотлар натижаларининг таҳлили шуни кўр-
сатадики, ички ишлар идораларида фаолият олиб бораётган раҳ-
барлар ўз кундалик фаолиятининг тўртдан уч қисмини турли тои-
фадаги шахслар билан муомала қилишга сарфлар эканлар. Демак, 
ички ишлар идораларида фаолият олиб бораётган раҳбарлар ўзга 
шахслар билан муомала қилиш қобилиятига эга бўлишлари лозим. 
Муомала жуда мураккаб жараён бўлиб, у ходимлар, фуқаролар 
ўртасидаги иқтисодий, сиёсий, ҳуқуқий, ижтимоий-маънавий муно-
сабатлар йиғиндисидан ташкил топади. Раҳбар ходимлар ўртаси-
даги муомала жараёнида барча маданият турларининг хусусият-
лари мужассамлашган бўлади. Шу сабабли уни тарихий ворисий-
лик ва замонавийлик талаблари даражасида шакллантириш ички 
ишлар идоралари раҳбарларининг ички ва ташқи маданияти 
уйғунлигини ҳамда муштараклигини таъминлайди ва белгилайди. 
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. А. Каримов мамла-
катимиз мустақиллигининг 16 йиллик байрамида сўзлаган нутқида 
раҳбарлар миллий қадриятларга суянган ҳолда муомала қилишлари 
кераклигини таъкидлади. Чунончи, «...мамлакатимизни ислоҳ этиш 
ва янгилашга қаратилган дастурий вазифаларни бажаришда биз 
миллий қадриятларимиз, урф-одат ва анъаналаримизни сақлашга, 
халқимизнинг асрлар давомида шаклланган менталитетига ҳурмат 
билан муносабатда бўлишга катта эътибор қаратдик»
1
, деган эди 
Президент И.А. Каримов. 
Муомала жараёни ички ишлар идоралари ҳар бир раҳбари ва 
ходими фаолиятида муҳим ўрин эгаллайди. Шу боис ҳам муомала-
нинг ҳар бир тури уларнинг касбий фаолияти жараёнида намоён 
бўлади. Муомаланинг қонуниятларига суянган ҳолда раҳбар ходим 
шахслараро муносабатга киришади. Раҳбар қўл остидаги ходими-
нинг мантиқий фикрлашига, амалий фаолиятини ўтмишдаги воқе-
лик билан боғлашига, ўзаро солиштириш ва қиёслаш малакасини 
шакллантиришига, объект ва шароитни мукаммал идрок этишига 
ёрдам беради. 
1
Каримов И.А. Ўзбекистоннинг 16 йиллик мустақил тараққиёт йўли. – Т., 
2007. – Б. 6–7.


173 
Ички ишлар идораларининг хизмат жамоаси турли лавозимдаги 
ходимлар мажмуасидан иборат. Жамоадаги ҳар бир ходим ўз инти-
лиш ва мақсадларига эга. Ички ишлар идораларининг ҳар бир раҳ-
бар ходими хизмат жараёнида бошқарув муомаласини ва унинг 
психологик механизмларини мукаммал даражада ўрганиши талаб 
этилади. 
Ички ишлар идоралари раҳбарининг жамоани бошқариши, ав-
валамбор, унинг таркибий қисми бўлмиш ходимларнинг ўзига хос-
лигини инобатга олишни талаб қилади. Шахснинг қобилияти эса 
кўп омиллар таъсирида шаклланади. Бу омиллар қаторида ёшлик 
даври, оила муҳити ҳам ўз ўрнини топган. Ички ишлар идоралари-
нинг раҳбарлари турли феъл-атворларга эга бўлсалар-да, улар ягона 
мақсад йўлида уюшадилар. Раҳбарларнинг асосий вазифаси эса 
турли-туман характердаги ходимларни ягона мақсад сари бирлаш-
тиришдир. 
Раҳбар ходим қўл остидаги ходим билан муомалага киришар 
экан, жамоадаги ҳар бир ходимга таъсир этишда бошқарув жараё-
нининг психологик механизмларидан моҳирона фойдаланиши ло-
зим. Шунингдек, ички ишлар идорасининг раҳбари қўл остидаги 
ходимларнинг индивидуал-психологик хусусиятларини ҳам ино-
батга олса, фаолиятида самара бўлади. 
Раҳбарнинг самарали фаолиятига ҳамда бошқарув муомаласига 
оид психологик механизмлардан бири ташқи муҳит билан муво-
фиқлашган муносабатни ташкил этиш заруратидир. Бу психологик 
механизмни раҳбар ходимнинг жамоани бошқариш фаолиятига 
татбиқ этсак, раҳбарнинг холислиги, мақсадга эришишда муҳит, 
омилларини максимал даражада ҳисобга олиши устувор масала 
ҳисобланади. 
Бошқариш маданияти хулқни ташқи муҳит талабларига мос 
равишда тартибга солишдир. Ички ишлар идораларида фаолият 
олиб бораётган раҳбар холислик механизмига асосланар экан, ўз 
мақсадини, интилишларини ташқи муҳит шароитлари билан муво-
фиқлаштириб боради. Бу жараёнда мақсад ўзгармайди, лекин бош-
қарув муомаласидаги психологик механизмни раҳбар муҳит талаб-
ларидан келиб чиққан ҳолда танлайди. 
Ички ишлар идораларида раҳбар учун асосий объектлардан 
бири ходимлар ҳисобланади. Раҳбар жамоани бошқаришда ходим-
ларга хос индивидуал хусусиятларни, уларнинг темпераменти, 


174 
характери, касбга оид қобилияти, шунингдек кўникма ва малакала-
рини ҳисобга олиши зарур. 
Ички ишлар идораларида фаолият олиб бораётган ҳар бир раҳ-
бар ўз ходимларининг қайси темпераментга мансублигини билса 
ҳамда буни инобатга олган ҳолда муомалага киришса, фаолиятда 
низолар камаяди. 
Раҳбарнинг бошқарув муомаласини ва унинг психологик меха-
низмларини билиши унинг хизмат жараёнини оқилона ташкил 
этишига, вазифаларни ходимларнинг имконияти ва хусусиятига 
биноан тақсимлашига, энг муҳими, жамоа ва ходимлар ўртасида 
соғлом муҳитни сақлашига имкон яратади. 
Ички ишлар идораларида бошқарув муомаласи ва унинг психо-
логик механизмлари раҳбарнинг қуйидаги хатти-ҳаракатларида 
намоён бўлади: 1) ходимлар билан муомаласида; 2) хизмат фаолия-
ти жараёнида турли тоифадаги фуқаролар билан муносабатида; 
3) раҳбарлик фаолиятига ва ўз вазифасига муносабатида; 4) ходим-
лараро муносабатида; 5) фуқароларга муносабатида; 6) раҳбарнинг 
ўз-ўзига муносабатида ва ҳ.к. 
Бугун психология фанида ўз тасдиғини топаётган яна бир таъ-
лимот репрезентатив тизимлар ҳақидаги назариядир. 
Шахснинг репрезентатив тизими деганда унинг ташқи оламдан 
маълумот олиш, уни мияда қайта ишлаш ва баён этиш услуби ту-
шунилади. Меҳнат жамоасини бошқарувчи раҳбарнинг ўз қўл ости-
даги ходимда қайси репрезентатив тизим етакчилик қилишини 
билиши ниҳоятда муҳимдир. Бундай хусусиятни билиш раҳбарга 
ходимнинг одатий ҳаракатлари сабабини англаш, хатти-ҳаракат-
ларини олдиндан тахмин қилиш ва кези келганда бирон масалани 
унинг идрокига мос равишда тушунтириш имконини беради. 
Раҳбарнинг бошқарув муомаласи давомида ўзганинг етакчи 
репрезентатив тизимини аниқлаши қуйидаги психологик механизм-
лар орқали амалга оширилади: 
1. Бошқарув муомаласи жараёнида ходимнинг кўз ҳаракатла-
рини кузатиш. Раҳбар қаршисидаги ходим кўз (гавҳари) ҳаракати-
нинг йўналиши (масалан, горизонтал ёки вертикал ҳаракатланиши) 
унинг руҳий жараёни муайян репрезентатив тизимга асосланган 
ҳолда ўтаётганидан далолат беради. 
2. Бошқарув муомаласи жараёнида суҳбатдошнинг нутқини 
таҳлил қилиш. Муомала давомида суҳбатдошимиз қайси репрезен-
татив тизимга асосланишини аниқлашнинг асосий психологик йўл-


175 
ларидан бири унинг сўзларини таҳлил қилишдир. Раҳбар ўзга шахс-
нинг ёки қўл остидаги ходимнинг гапларига эътибор берган ҳолда 
унинг ҳаёт тажрибаси ва шахсий хислатларини аниқлаб олиши қи-
йин эмас. Гапнинг эга, кесим ва равиш қисмлари айни пайтдаги 
репрезентатив тизимни акс эттиради. Айнан шундай сўзлар мажму-
аси у ёки бу репрезентатив тизим етакчи бўлган ходимларда турли-
ча кўринишга эга. Шу боис раҳбар бошқарув муомаласи жараёнида 
муомаланинг психологик механизмларини ходимларнинг нутқида, 
муомала жараёнида, унинг кўз қараши, тасаввур этиши, нарсаларга 
эътибор беришида яққол сезиши мумкин.
Шундай қилиб, ички ишлар идораларида фаолият олиб бораёт-
ган раҳбар қўл остидаги ходимларининг муомаласида уларнинг 
қайси репрезентатив тизимга мансуб эканлигини таҳлил ва назорат 
қилиши катта аҳамиятга эга. Хулоса қилиб айтганда, раҳбар учун 
бошқарув муомаласини ва унинг психологик механизмларини би-
лиш хизмат жараёнини оқилона тарзда ташкил этишига, вазифа-
ларни ходимлар имконияти ва хусусиятига биноан тақсимлашига, 
энг муҳими, жамоа ва ходимлар ўртасида соғлом муҳитни сақлаши-
га имкон яратади. 

Download 1.38 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   130




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling