Microsoft Word Махмудов Р. Ииида бошкарув психол. Дарслик doc


Download 1.38 Mb.
Pdf ko'rish
bet81/130
Sana31.03.2023
Hajmi1.38 Mb.
#1310725
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   130
Bog'liq
Ichki ishlar psixologiyasi

Мафкуравий фанатлар – террорчиларнинг жуда хавфли типи 
ҳисобланади, шахсий эътиқодлари (диний, мафкуравий, сиёсий) ва 
хатти-ҳаракатларига, шунингдек ўз дунёқарашлари, ўзининг гуноҳ-
сизлиги ҳамда инсонларнинг тақдирини бошқариш мумкинлигига 
ишонадилар. Ушбу тоифадагилар нотиқлиги, анча юксак ақлий да-
ражаси ва бошқа одамларга самарали психологик таъсир эта олиш 
қобилияти мавжудлиги билан ажралиб турадилар. 
Бевосита ташкилотчилар – маълум маънода барқарор ва со-
вуққон тип. Аниқ террорчилик ҳаракатлари, олдиндан ўйланган ва 
режалаштирилган террорчилик ҳаракатлари ғоявий таъминот ва 
эмоционал қатъият билан амалга оширилади. Лидер ушбу фаоли-
ятдан ташқарида бўлишни маъқул кўради. 
Намойишкорона тип – очиқчасига жанговар бошқарувчи, мақ-
танчоқ ва ўзини яхши кўрувчи «довюрак-жангчи». Барча нарсалар 
ва ҳаммага нафрат кўзи билан қараб лаззатланади. Ўз-ўзини буюк-
лигига ишонтириш уларга хос хислат. 


184 
 Таъминловчилар тоифасига турли ноқонуний ёки жиноий 
йўллар орқали оддий маблағ йиғиш билан шуғулланувчи шахслар 
киради.
Ёлловчи  бошқаларни террорчи ташкилотларга жалб қилувчи 
шахс. Тез ва осон психологик алоқа ўрнатишга мойиллиги, психо-
технологик кўникмаларга эгалиги, ишонтириб (гипноз билан) таъ-
сир қилиши билан ажралиб туради. Ушбу тоифадагилар террорчи 
ташкилотларда энг кучсиз бўғин ҳисобланиб, уларнинг вазифаси 
таъсирга берилувчан одамларни ва топиб, уларга психологик 
таъсир ўтказишдан иборат. 
Террорчилик ҳаракатларини тайёрловчилар – асосан собиқ 
махсус хизмат ходимлари бўлиб, икки ёки ундан ортиқ давлатларда 
махсус хизматларда тайёргарликдан ўтган бўладилар. Уларда узоқ 
йиллар давомида қўпорувчилик, баъзан эса аксилтеррорчилик фао-
лияти билан шуғулланиш натижасида террорчиларга хос психоло-
гик сифатлар шаклланган бўлади. Бироқ, ёш жиҳатидан ёки бирор-
бир сабаб туфайли давлат хизматининг ижтимоий йўналганлигини 
ўзгартиради. Масалан, улар одатий давлат хизматида, бироқ «душ-
ман тарафи»да бўлиб фаолият олиб борадилар. Бундай махсус хиз-
мат ходимларининг маънавий-ахлоқий, инсоний қадриятлари қўпо-
рувчилик фаолияти билан узоқ йиллар давомида шуғулланиши на-
тижасида йўқ бўлиб кетган. Ижтимоий йўналганликнинг ўзгариши-
да асосий ролни «моддий манфаат» ўйнайди. Террорчилик ташки-
лотлари уларга ушбу фаолият билан шуғулланганлари учун давлат 
хизматига қараганда бир неча баробар кўп ҳақ тўлайдилар. 

Download 1.38 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   130




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling