Microsoft Word Махмудов Р. Ииида бошкарув психол. Дарслик doc


-§. Ички ишлар идоралари фаолиятидаги экстремал


Download 1.38 Mb.
Pdf ko'rish
bet88/130
Sana31.03.2023
Hajmi1.38 Mb.
#1310725
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   130
Bog'liq
Ichki ishlar psixologiyasi

2-§. Ички ишлар идоралари фаолиятидаги экстремал 
вазиятларда қарор қабул қилишнинг психологик 
хусусиятлари 
Ички ишлар идоралари ходимлари шундай шароитда фаолият 
кўрсатмоқдаларки, унинг муҳим таркибий қисмини психологик 
реаллик ташкил этади. Ходим нафақат ҳақ бўлмоғи, балки одамлар 
унинг талаблари адолатли ва инсонпарвар эканлигини тушуниш-
ларига, ҳуқуқ нормалари ва ўз фаолиятининг обрўси ошишига 
эришмоғи керак. Ички ишлар идораларидаги хизматни бошқариш 
ва ташкил этишни такомиллаштириш ички ишлар идораларининг 
ишларини яхшилашнинг ҳамда фуқароларнинг конституциявий 
ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишни таъминлашнинг зарурий 
омилидир. 
Стратегик режалаштириш – раҳбарга қарорларини амалга оши-
ришида ёрдам берувчи қурол. Стратегик танловнинг амалга ошири-
лишида турли омилларнинг таъсири муҳим ўрин тутади. Бундай 
омиллар туркумига: таваккалчилик, илгариги стратегия таъсирида 
бўлиш, вақт омили кабилар киради. 
Таваккалчиликнинг ўзаро уйғунлашган иккита сабаби мавжуд. 
Қарорга келишнинг биринчи сабаби – бу ютуққа умидворлик, му-
ваффақиятга эришиш эҳтимоли мағлубият эҳтимолидан юқорироқ 
бўлишига ишончдир. Ушбу воқелик вазияти таваккалчилик деб ата-
либ, муваффақият мотивациясининг муваффақиятсизликдан қуту-
лиш мотивациясидан яққолроқ намоён бўлишида ўз ифодасини то-
пади. Шу боисдан таваккалчилик инсон учун қарор қабул қилишда 
алоҳида аҳамият касб этадиган руҳий ҳодиса ҳисобланиб, у ёки бу 
тарздаги ҳаракатни амалга ошириб, ўз хулқ-атворини намойиш қи-
лади. Иродавий қарор қабул қилиб таваккалчилик қилишда раҳбар-
нинг мардлиги, ташаббускорлиги, қатъияти намоён бўлади. Бу эса 
меҳнатда ютуққа эришишни таъминлайди. Аммо бундай қарорга 
келиш гоҳ ўзини оқлайди, гоҳо мутлақо оқламаслиги ҳам мумкин. 
Бу борада ҳаракатнинг хавфли ёки хавфсиз йўлини татбиқ этиш, 
таваккалчиликнинг ғоявий, маънавий юксаклиги, қарорнинг оқи-
лоналиги бахтли тасодиф сари етаклаши мумкин. Баъзан таваккал-
чининг қобилияти, қатъияти, малакаси, ҳисоб-китобни тўғри қил-
ганлиги унга омад келтиради. 
Таваккалчиликнинг иккинчи сабаби хатти-ҳаракатнинг хавфли 
йўлини афзал билган хулқ-атворда кўзга ташланади. Бу воқелик 


194 
шахснинг вазият ости фаоллиги деб номланиб, инсоннинг вазият 
талабларидан устуворликка эришишида, ундан (вазиятдан) юксак-
роқ мақсад қўя олишида намоён бўлади. Таваккалчиликнинг бу 
тури «вазият усти» ёки «холислик» деб аталиб, «таваккалчилик 
учун таваккалчиликка» йўл қўйишни англатади ҳамда «тавак-
калчиликнинг таваккалчилиги» атамасини келтириб чиқаради. 
Шахсдаги таваккалчиликни рискометр деб аталувчи махсус ас-
бобда ўлчаб кўриш мумкин. Бу асбоб ёрдамида психологик 
тажрибада инсонларда муваффақ бўлиш эҳтимоли мавжуд тавак-
калчиликка мойиллик, уларнинг ҳақиқий хавф остида иродавий 
ҳаракатларини олдиндан айтиб бериш (башорат қилиш) имконияти 
вужудга келади. 
Шундай қилиб, ички ишлар идоралари фаолиятидаги экстремал 
вазиятларда қарор қабул қилишнинг психологик ўзига хослигида 
раҳбар муаммоли ва экстремал вазият билан тўқнаш келиб, маълум 
қарорни қабул қилиш зарурати туғилар экан, авваламбор, ушбу экс-
тремал вазият ва ундан кутилаётган ечимни барча қарорлар гуру-
ҳига таққослаши, энг муҳими эса қайси тоифага киришини аниқлаб 
олиши лозим. Бундай ҳаракат раҳбарга айни муаммо ечими нимада 
ифодаланишини, қай шаклда намоён бўлишини қисман бўлса ҳам 
олдиндан тасаввур этиш имконини беради. Бу эса танланган йўл 
қанчалик тўғри ёки нотўғрилиги ҳақидаги маълумот билан бирга, 
зарур бўлган тақдирда зудликда ҳаракат услубини ўзгартиришга 
асос яратади. 
Ички ишлар идоралари фаолиятида раҳбар томонидан экстре-
мал вазиятларда ҳар қандай қарорнинг ўйлаб қабул қилинганлиги 
уни бирон-бир тоифага киритиш ва натижани қисман бўлса ҳам 
олдиндан тасаввур этган ҳолда талабдаги намуна билан таққослаш-
дан иборатдир. 
Умуман олганда, ички ишлар идоралари фаолиятидаги экстре-
мал вазиятларда бошқарув қарорларини қабул қилиш жараёни аниқ 
бир доира ичида ўтиши қийин. Ҳар бир раҳбар ўз психологик хусу-
сиятидан келиб чиққан ҳолда муаммони турли усуллар билан ҳал 
қилади. 


195 

Download 1.38 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   130




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling