Microsoft Word Махмудов Р. Ииида бошкарув психол. Дарслик doc


Download 1.38 Mb.
Pdf ko'rish
bet96/130
Sana31.03.2023
Hajmi1.38 Mb.
#1310725
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   ...   130
Bog'liq
Ichki ishlar psixologiyasi

Ички ишлар идоралари раҳбарининг оператив хизмат фаолия-
тининг оғир вазиятларида ўзини тута олиши, психологик барқа-
рорликни шакллантириш. Раҳбарлар ўзларининг кундалик амалий 
ишларида уларнинг касбий ҳаракатларини бажариш сифатига таъ-
сир этиши мумкин бўлган кўплаб ноқулай психологик ҳолатлар 
таъсирига дуч келадилар. Психологик барқарорликка раҳбарлар-
нинг салбий ҳолатлар таъсирига тушмаслик қобилиятида намоён 
бўладиган психологик тайёргарликнинг муҳим кўрсаткичларидан 
бири сифатида қаралади. Бу ўринда оператив хизмат вазифаларини 


208 
бажариш чоғида мазкур қийинчиликларни олдиндан кўриш қобили-
ятини шакллантириш муҳим. Психологик барқарорликнинг шакл-
ланиши раҳбарларнинг энг катта психологик қийинчиликлар шаро-
итида ўз касбий ишларини бенуқсон бажара олишига ёрдам беради. 
Бунга машқлар ва амалий машғулотлар жараёнида оғир вазиятлар-
ни моделлаштириш орқали эришиш мумкин. Бунда машғулотларни 
реал воқеа, ҳодисаларга яқинлаштириш алоҳида аҳамиятга эга. 
Раҳбарларга ўзини тутиш ва бошқариш усулларини ўргатиш. 
Раҳбарларнинг психологик барқарорлигини ва оғир вазиятларда 
ўзини тута олиш қобилиятини шакллантириш уларда масъулият, 
муваффақиятсизликка чидаш, таваккалга мойиллик ва барқарорлик, 
ўзини бошқара олиш, собитлик каби муайян ҳиссий-иродавий хис-
латларни шакллантиришни тақозо этади. Раҳбарлар ўз хатти-ҳара-
катларини ва ҳис-туйғуларини назорат қилиш ва бошқариш усул-
ларини эгаллаган бўлишлари керак. Улар машғулот ва машқлар 
жараёнида ўзларини бошқариш, асабий зўриқишни йўқотиш, ички 
имкониятларни қўйилган вазифани бажаришга сафарбар қилиш 
усулларини эгаллашлари керак. 
Раҳбарларда иродавий фаолликни ва иродавий ҳаракатлар кў-
никмаларини шакллантириш. Ички ишлар идоралари раҳбарлари 
ўзларининг амалий фаолиятларида ишни сифатли бажаришни қи-
йинлаштирадиган, баъзан эса қўйилган мақсадга эришишга тўсқин-
лик қиладиган турли қийинчилик ва тўсиқларга дуч келадилар. 
Бундай вазиятларда улар ушбу қийинчилик ва тўсиқни енгишга 
ундовчи иродавий фаолликни намойиш этишларига тўғри келади. 
Иродавий ҳаракат кўникмаларини ривожлантиришда машғулотлар 
жараёнига қўйилган вазифани бажаришга тўсқинлик қилувчи муай-
ян элементлар, тўсиқлар мавжуд. Бундай машқлар жараёнида тўп-
ланган иродавий фаоллик тажрибаси раҳбар иродасини, иродавий 
хислатларини ривожлантиришга таъсир этади. 
Раҳбарни ишдаги руҳий зўриқишларга тайёрлаш. Ички ишлар 
идоралари раҳбарларининг фаолиятига хос хусусиятлардан бири 
шундаки, таъсир этувчи омиллар кўпинча стресс ҳолатини келти-
риб чиқаради, бунда асаб тизимига ҳаддан ташқари катта оғирлик 
тушади. Бу, ўз навбатида, улар амалга оширадиган фаолиятнинг 
самарадорлигига таъсир кўрсатади. Шу боис раҳбарларни ушбу жа-
раёнлар кечишининг асосий қонуниятлари ҳамда қисқа вақт ичида 
иш қобилиятини тиклашга ва ортиқча асабий зўриқишни бартараф 


209 
этишга ёрдам берадиган усуллар (чунончи, психологик бошқарув 
машқларини бажариш усуллари) билан таништириш зарур. 
Шундай қилиб, ички ишлар идораларида фаолият олиб бораёт-
ган раҳбар бошқарув жараёнида билиш элементларини мукаммал 
даражада эгаллаган бўлиши керак. 
Билиш элементлари – инсон фаолиятининг таркибий қисми, 
онгининг муҳим унсури. Бу уларнинг ривожланиш қонуниятлари-
ни, ташқи олам нарса ва ҳодисалари ўртасидаги алоқа ва муноса-
батларни ўрганишда намоён бўлади. 
Билиш объектив оламни сезги органлари ёрдамида идрок этиш-
дан бошланади. Бироқ билиш фаолияти атроф муҳитни идрок этиш 
билангина тамомланмайди. У доимо ҳодисаларнинг моҳиятини ту-
шуниш, объектлар ва субъектлар ўртасидаги алоқадорликни очиш, 
сабаб-оқибат муносабатларини аниқлаш имконини берувчи хилма-
хил тафаккур фаолиятини қамраб олади. Билиш натижалари амалий 
фаолиятда қўлланилади ва текширилади. 
Раҳбарнинг билиш фаолияти давомида доимо ўзининг тоифаси, 
ҳажми ва бошқа жиҳатлари бўйича хилма-хил бўлган тафаккур ма-
салалари ҳал этилади. Уларни ҳал этиш усули маълум бўлган ҳол-
ларда бу масалалар оддий бўлади. Дастлабки маълумотлар етарли 
бўлмаганида ва ҳал этиш усули номаълум бўлганида, бундай усул-
ни ҳали топиш керак бўлганида масала мураккаб бўлади. Жиноят-
ларни тергов қилиш, очиш чоғида у ёки бу турдаги масалаларни 
ҳал қилишга дуч келинади. Бу уларни ҳал этиш учун зарур бўлган 
фикрий операциялар, усул ва йўлларнинг хилма-хил бўлишини 
белгилаб беради. Бироқ билиш фаолияти фикрий операцияларни 
амалга ошириш билан чекланмайди. У билиш объектлари билан 
муайян ҳаракатларни амалга ошириш, уларнинг мавжуд бўлиш 
шарт-шароитларини ўзгартириш кабиларни қамраб олади. 
Ички ишлар идораларидаги раҳбарларнинг билиши воқеа, ҳоди-
са, нарса ҳақидаги маълумотларни олиш ва қайта ишлаш жараёни 
сифатида баҳоланиши мумкин. Натижада воқеа ёки ҳодисанинг 
фикрий модели шаклланади. Ички ишлар идоралари фаолиятида бу 
биринчи даражали аҳамият касб этади, зеро билишнинг асосий объ-
екти бўлмиш жиноятнинг турларига ҳам боғлиқ бўлади. 
Одатда раҳбар жиноятнинг содир этилишини бевосита кузат-
майди. Раҳбар жиноят ва унинг айрим тафсилотлари, гувоҳларнинг 
кўрсатмалари, ашёвий далиллар, тергов ва оператив ҳаракатлар-


210 
нинг натижалари бўйича маълумотларни онгида тиклайди. Нати-
жада воқеанинг фикрий информацион модели шаклланади, сўнгра 
бу модель концептуал (тахминий) моделга айланади. Бу моделлар 
жуда ўзгарувчан бўлади. 
Ички ишлар идоралари раҳбарининг билиш фаолияти самара-
дорлигига қуйидаги бир қатор омиллар таъсир кўрсатади: 
билишни амалга оширишда аниқ мақсад мавжудлиги; 
етарлича руҳий фаолликнинг мавжудлиги (бу ушбу фаолият-
га қизиқишнинг мавжудлиги, тегишли мотивлар ва бошқалар билан 
таъминланади); 
касбий фаолиятнинг самарадорлигини таъминловчи етарли 
тажриба, билим, кўникма ва уқувларнинг мавжудлиги; 
ахборот, биринчи навбатда, зарур фактларни идрок этишни 
таъминлайдиган маълумотлар олиш каналларининг созлиги; 
тегишли ҳиссий ҳолат, масалан, ижобий ҳиссий кайфиятнинг 
мавжудлиги. 
Турли касб вакилларининг психологик тузилишида билиш фао-
лияти турли мазмунга эга бўлиши мумкин. Бу билиш фаолиятининг 
ўзига хослигини белгилаб берувчи мақсад, объект, шароит ва усул-
ларга боғлиқ. Ички ишлар идоралари фаолиятидаги билиш жараёни 
ҳам ўзига хос жиҳатлари билан ажралиб туради. Уларга қуйидаги-
ларни киритиш мумкин: 
Биринчидан, ички ишлар идоралари фаолиятида билиш ягона 
мақсад эмас, балки бошқа турдаги фаолиятни таъминлаш восита-
сидир. 
Иккинчидан, жиноятни тергов қилиш фаолияти жиноят содир 
этилганидан сўнг бошланади. Демак, билиш фаолиятининг ушбу 
турида бевосита билишнинг ўзи унчалик катта ўринга эга эмас. 
Фактларнинг асосан кўпчилиги билвосита, яъни бошқа шахслар 
(жабрланувчилар, гувоҳлар)нинг кўрсатмалари орқали билинади. 
Учинчидан, содир этилган жиноий ҳодисанинг фикрий модели-
ни яратиш мақсад бўлса-да, билиш ҳозирга ҳам, келажакка ҳам қа-
ратилган бўлади. 
Тўртинчидан, ахборотнинг жуда катта оқими маълумотларни 
танлашни, яъни муайян жиноятга бевосита алоқадор маълумотлар-
ни ажратиб олишни талаб этади. 
Бешинчидан, ахборотнинг келиб тушишига жуда катта ўзгарув-
чанлик хос. Жиноий ҳодисага оид хабарлар доимий равишда ўзга-


211 
риб ва тўлдирилиб туради. Кўпинча ахборотни қайта олиб бўлмай-
ди ёки у мавжуд маълумотларга зид келади, бу эса ушбу ахборотни 
қатъий тарзда қайд этишни тақозо этади. 
Ниҳоят, процессуал тартибнинг мавжудлиги. Ички ишлар идо-
ралари фаолиятидаги билишнинг ўзи фаолиятнинг қуйидаги мақ-
садларидан келиб чиқадиган муайян процессуал шаклда юз беради: 
иш бўйича холис ҳақиқатни ва айбдорларни субъективизмни инкор 
этган ҳолда аниқлаш ва ҳ.к. 
Буларнинг ҳаммаси раҳбарларда касбий жиҳатдан муҳим бўл-
ган ва билишнинг самарадорлигини таъминлайдиган хислатларни 
ривожлантириш заруратини келтириб чиқаради. Шу боис ички иш-
лар идоралари раҳбарлари билиш хислатларининг махсус тренинги 
катта аҳамият касб этади. Касбий психологик тренинг жараёнида 
мазкур хислатлар ривожлантирилади. 

Download 1.38 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   ...   130




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling