Microsoft Word Махмудов Р. Ииида бошкарув психол. Дарслик doc


Раҳбар шахсини жиноятчиликка қарши курашиш учун пси


Download 1.38 Mb.
Pdf ko'rish
bet95/130
Sana31.03.2023
Hajmi1.38 Mb.
#1310725
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   130
Bog'liq
Ichki ishlar psixologiyasi

Раҳбар шахсини жиноятчиликка қарши курашиш учун пси-
хологик тайёрлаш. Маълумки, бу психологик тайёргарликдаги энг 
муҳим жиҳатдир. Бу ўринда асосийси раҳбарларнинг касбий йўнал-
ганлигини шакллантириш, уларда фаолиятга нисбатан барқарор 
касбий қизиқишни ривожлантиришдир. 
Шунингдек, раҳбарларда ҳар қандай қонунбузарликларга нис-
батан муросасизлик, ҳуқуқий нормаларни сўзсиз бажаришдан ибо-
рат барқарор одатни, ҳақиқат, адолат ва қонунийлик ҳиссини шакл-
лантиришни тақозо этади. 
Раҳбарда махсус оператив хизмат фаолиятининг турли жи-
ҳатларига психологик йўналганликни ривожлантириш. Бу раҳбар-
ларни бошқарув психологияси фанини ўзлаштириши, уларда ўз иш-
ларида фуқаролар, гуруҳлар психологиясини инобатга олиш кўник-
малари ва одатларини шакллантиришни тақозо этади. Оператив 
хизмат фаолиятининг психологик жиҳатларини тушуниш раҳбар-
ларнинг ўтказиладиган тергов, оператив қидирув ва бошқа ҳара-
катлардаги психологик хусусиятларни билишлари ва ҳисобга олиш-
ларини тақозо этади. 
Раҳбарда касбий жиҳатдан муҳим бўлган билиш хислатларини 
шакллантириш ва ривожлантириш. Ушбу хислатлар раҳбарлар би-
лиш фаолиятининг самарадорлигини таъминлайди. Уларга касбий 
зийраклик, идрок, кузатувчанлик, хотира, тафаккур ва тасаввур ки-
ритилади. Ушбу хислатларни ривожлантиришга қаратилган махсус 
машқлар раҳбар ходимларнинг касбий жиҳатдан муҳим маълумот-
ларни эсда олиб қолиш, эсда сақлаш ва қайта эсга тушириш самара-
дорлигини ошириш қоидаларини, мантиқий фикрлаш ва ижодий 
тасаввурни ривожлантиришнинг асосий усуллари ва уларга доир 
билимларни эгаллашларини тақозо этади. Ўтказилган тадқиқотлар 
(А. М. Столяренко, А. А. Волков, О. Е. Сапарин) мазкур хислатлар-
ни амалий машғулотлар ва махсус машқлар ёрдамида мақсадли 
ривожлантириш ушбу кўрсаткичларни 2–3 баравар яхшилашга 
имкон беришини кўрсатади. 
Раҳбарларда турли тоифадаги фуқаролар билан психологик 
алоқа ўрнатиш уқув, маҳорат ҳамда кўникмаларини такомиллаш-


207 
тириш ва ривожлантириш. Ички ишлар идоралари раҳбар ходим-
ларининг фаолиятини турли тоифадаги фуқаролар (жабрланувчи-
лар, гувоҳлар, гумон қилинувчилар, махсус ҳисобда турганлар ва 
ҳ.к.) билан доимий мулоқотда бўлишсиз тасаввур этиш қийин. 
Олинадиган оператив ахборотнинг сифати раҳбарларнинг улар би-
лан муомала қилиш, психологик алоқа ўрнатиш, ишончли муноса-
батга киришиш қобилиятига боғлиқ. Бу эса, ўз навбатида, бутун 
фаолиятнинг самарадорлигига таъсир кўрсатади. Психологик тай-
ёргарлик давомида раҳбарлар психологик алоқа ўрнатиш усуллари 
ва йўллари тизимини эгаллашлари керак. Уларда нотаниш кишилар 
билан тезда алоқа ўрнатиш ва уларни ўзига мойил қилиш, одамлар-
нинг фикрини эшитиш, мулоқот жараёнида психологик тўсиқларни 
енгиш маҳорати шаклланиши керак. Психологик тайёргарлик раҳ-
барлардан психологик алоқа ўрнатиш жараёнини енгиллаштиришга 
имкон берувчи муайян қоидаларни ўзлаштиришларини талаб этади. 
Раҳбарларда фуқаролар билан мулоқотга киришишнинг мурак-
каб, низоли вазиятларида таъсир этишнинг психологик-педагогик 
усулларини қўллаш маҳоратини такомиллаштириш. Фуқаролар 
билан муомала қилиш жараёнида юзага келадиган низоли вазият-
лар ички ишлар идоралари раҳбарларининг фаолияти учун одатий 
ҳолдир. Шу боис уларда низоли вазиятни бартараф этиш маҳорати-
ни шакллантириш, уларга низоларни ҳал қилиш усулларини ўрга-
тиш жуда муҳим. Раҳбарлар фаолиятининг самарадорлиги кўп жи-
ҳатдан одамларга психологик таъсир кўрсатишнинг ишонтириш, 
мажбурлаш, рағбатлантириш сингари муайян усулларидан моҳир-
лик билан фойдаланишларига боғлиқ. Раҳбарларда низоли вазиятда 
ўзини тутишнинг турли тактик усулларини қўллаш ҳамда низоли 
вазиятдан оператив мақсадда фойдаланиш кўникмалари ҳам шакл-
ланиши керак. 

Download 1.38 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   130




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling