Microsoft Word Махмудов Р. Ииида бошкарув психол. Дарслик doc


-§. Ходимларни фавқулодда вазиятларда


Download 1.38 Mb.
Pdf ko'rish
bet98/130
Sana31.03.2023
Hajmi1.38 Mb.
#1310725
1   ...   94   95   96   97   98   99   100   101   ...   130
Bog'liq
Ichki ishlar psixologiyasi

4-§. Ходимларни фавқулодда вазиятларда 
ҳаракатланишга психологик жиҳатдан тайёрлаш 
Ички ишлар идораларининг раҳбари экстремал вазиятлар ту-
файли доимо асабий зўриқишда бўлади. Бундай «фавқулодда ҳо-
лат» вазияти ички ишлар идоралари раҳбари ва ходимининг ишида 
одатий ҳолдир. 
Асабий зўриқиш раҳбар фаолиятининг юқори экстремаллиги, 
низоли вазиятлар шароитида ҳаракат қилиши, турли стресс ҳолат-
ларнинг таъсири, меъёрлаштирилмаган иш куни, фаолиятида сал-
бий ҳис-ҳаяжонлар мавжудлиги туфайли юзага келадиган катта 
жисмоний ва руҳий зўриқиш билан боғлиқ. Чунки раҳбар ўз ишида 
инсон қайғусининг кўринишларига, хизмат фаолиятидаги мураккаб 
шароитларга дуч келади. 
Ички ишлар идоралари раҳбар ва ходимларининг экстремал 
вазиятларга доимий равишда тайёр туриши психологик тайёргар-
ликнинг энг муҳим жиҳатидир. Раҳбар ўз қўл остидаги ходимлар-
нинг фавқулодда вазиятларда ишлашга касбий йўналганлигини 
шакллантиради, уларда касбий фаолиятга барқарор касбий қизиқи-
шни ривожлантириб, назорат олиб боради. 
Фавқулодда вазиятларда раҳбар ходимдан оператив хизмат 
фаолиятининг турли жиҳатларига психологик йўналганликни 
ривожлантириши талаб этилади. Бундай ҳолларда фуқароларни 
зудликда эвакуация қилиш ҳамда фавқулодда вазиятларда жабр 
кўрган одамларнинг фикрини инобатга олиш одатларини шакллан-
тириш талаб этилади. Раҳбарнинг фавқулодда вазиятларни тўғри ва 
аниқ англаб олиши унинг бошқа ҳаракатлардаги психологик 
хусусиятларини билишлари ва ҳисобга олишларини тақозо этади. 
Фавқулодда вазиятлар, фавқулодда ҳолатлар ички ишлар идора-
лари раҳбар ва ходимлари билиш фаолиятининг самарадорлигини 
таъминлайди. Бундай вазиятларда ички ишлар идоралари раҳбар ва 
ходимларидан касбий зийраклик, идрок, кузатувчанлик, хотира, 
тафаккур ва тасаввур талаб этилади. Ушбу жараён ва хислатларни 
ривожлантиришга қаратилган ходимларнинг касбий жиҳатдан му-
ҳим, ўта зудлик билан амалга ошириши лозим бўлган ҳолатларни 
эсда олиб қолиши, эсда сақлаши ва қайта эсга туширишининг сама-
радорлигини ошириш қоидалари ҳамда мантиқий фикрлаш ва ижо-
дий тасаввурни ривожлантиришнинг асосий усуллари ва уларга 
доир билимларни эгаллашлари талаб этилади. 


215 
Фавқулодда вазиятларда ва фавқулодда ҳолатларда олинадиган 
оператив жиҳатдан муҳим ахборотнинг сифати ички ишлар идора-
лари раҳбар ва ходимларининг улар билан муомала қилиш, психо-
логик алоқа ўрнатиш, ишончли муносабатга киришиш қобилиятига 
боғлиқ. Бу эса, ўз навбатида, бутун фаолиятнинг самарадорлигига 
таъсир кўрсатади. Психологик тайёргарлик давомида ходимлар 
психологик алоқа ўрнатиш усуллари ва йўллари тизимини эгаллаш-
лари керак. Уларда нотаниш кишилар билан тезда алоқа ўрнатиш 
ва уларни ўзига мойил қилиш, одамларнинг фикрини эшита олиш, 
мулоқот жараёнида психологик тўсиқларни енга олиш маҳорати 
шаклланади. Психологик тайёргарлик ходимларнинг психологик 
алоқа ўрнатиш жараёнини енгиллаштиришга имкон берувчи муай-
ян қоидаларни ўзлаштиришларини тақозо этади. 
Ички ишлар идоралари раҳбар ва ходимлари турли тоифадаги 
фуқаролар билан фавқулодда вазиятларда мулоқотга киришишнинг 
мураккаб, низоли вазиятларида фуқароларга таъсир этишнинг пси-
хологик-педагогик усулларини қўллаш маҳоратини такомиллашти-
ришлари зарур. Бундай ҳолларда фуқаролар билан муомала қилиш 
жараёнида юзага келадиган низоли вазиятлар ички ишлар идорала-
ри раҳбар ва ходимларининг фаолияти учун одатий ҳолдир. Шу бо-
ис уларда низоли вазиятни бартараф этиш маҳоратини шаклланти-
риш, уларга низоларни ҳал қилиш усулларини ўргатиш жуда муҳим 
ҳисобланади. Ички ишлар идоралари раҳбар ва ходимлар фаолия-
тининг фавқулодда вазиятларида самарадорлиги кўп жиҳатдан 
одамларга психологик таъсир кўрсатишнинг ишонтириш, мажбур-
лаш сингари муайян усулларидан моҳирлик билан фойдаланиш-
ларига бевосита боғлиқ бўлади. Раҳбар ва ходимларда низоли вази-
ятда ўзини тутишнинг турли тактик усулларини қўллаш ҳамда 
низоли вазиятдан оператив мақсадда фойдаланиш кўникмалари ҳам 
шаклланиши талаб этилади. 
Бундай оператив хизмат фаолияти вақтида оғир вазиятларда 
раҳбарлар ўзини тута олиши, ўзларида психологик барқарорликни 
шакллантиришлари зарур. Бу ўринда улар фавқулодда ҳолатларда 
оператив хизмат вазифаларини бажариш чоғида мазкур қийинчи-
ликларни олдиндан кўриш қобилиятини шакллантиришлари талаб 
этилади. 
Фавқулодда ҳолатларда ҳамда табиий офатлар жараёнида раҳ-
барларнинг психологик барқарорлигини ва оғир вазиятларда ўзини 


216 
тута олиш қобилиятини шакллантириш уларда масъулият, муваф-
фақиятсизликка чидаш, таваккалга мойиллик ва барқарорлик, ўзини 
бошқара олиш, собитлик каби муайян ҳиссий-иродавий хислат-
ларни шакллантиришни тақозо этади. Раҳбарлар ўз хатти-ҳаракат-
лари ва ҳис-туйғуларини назорат қилиш ҳамда бошқариш усулла-
рини эгаллаган бўлишлари керак. Бундай оғир вазият ва ўта мурак-
каб жараёнларда раҳбар ўзини бошқариш, асабий зўриқишни йўқо-
тиш, ички имкониятларни қўйилган вазифани бажаришга сафарбар 
қилиш усулларини эгаллашлари керак бўлади. 
Ички ишлар идоралари раҳбар ва ходимлари фавқулодда вази-
ятларда, шунингдек, ер қимирлаши, сув тошқини, зилзила, тоғ кў-
чиши каби оғир вазиятларда ўзларининг амалий фаолиятларида 
юклатилган вазифани сифатли бажаришни қийинлаштирадиган, 
баъзан эса қўйилган мақсадга эришишга тўсқинлик қиладиган тур-
ли қийинчилик ва тўсиқларга дуч келадилар. Бундай вазиятларда 
улар ушбу қийинчилик ва тўсиқни енгишга ундовчи иродавий 
фаолликни намойиш этишларига тўғри келади. Иродавий ҳаракат-
лар кўникмаларини ривожлантиришга қўйилган вазифани бажа-
ришга тўсқинлик қилувчи муайян элементлар, тўсиқлар шахсларга 
таъсир кўрсатади.
Ички ишлар идоралари раҳбарларининг фаолиятига хос хусу-
сиятлардан бири шундаки, уларга таъсир этувчи омиллар кўпинча 
стресс ҳолатини келтириб чиқаради, уларнинг асаб тизимига ҳад-
дан ташқари катта оғирлик тушади. Бу, ўз навбатида, улар амалга 
оширадиган фаолиятнинг самарадорлигига жиддий таъсир кўрса-
тади. Шу боис раҳбарлар ушбу жараёнлар кечишининг асосий қо-
нуниятлари ҳамда қисқа вақт ичида иш қобилиятини тиклашга ва 
ортиқча асабий зўриқишни бартараф этишга ёрдам берадиган 
усуллар билан таништирилиши зарур. 

Download 1.38 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   94   95   96   97   98   99   100   101   ...   130




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling